Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 ражаб | 2026 йил 07 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Тиловат саждасининг фазли | Ҳадис дарслари (360-дарс)

19:00 / 31.12.2025 119 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу дарсимизда Қуръони Каримдаги сажда оятлари тиловат қилинганда сажда қилиш, унинг фазли, ҳукмлари ва бошқа шунга оид масалалар баёни келган ҳадиси шарифлар ўрганилади.

Одатга кўра аввал ушбу масала ҳақидаги ояти карима келтирилмоқда:

قَالَ اللهُ جَلَّ شَأْنُهُ: ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ

Аллоҳ жалла шаънуҳу:

«Албатта, Бизнинг оятларимизга қачон улар билан эслатилсалар, кибр-ҳаво қилмаган ҳолларида саждага йиқиладиганлар ва Роббиларига тасбеҳ ила ҳамд айтадиганларгина иймон келтирурлар», деган (Сажда сураси, 15-оят).

Ушбу оятда сажда оятларини эшитиш билан кибр қилмасдан, саждага йиқилиб, Аллоҳга тасбеҳ ва ҳамд айтадиганлар ҳақиқий мўминлар, деб васф қилинмоқда. Шу оятга биноан, сажда оятларига амал қилиб, улар тиловат қилинганда саждага йиқилиш шариатга киритилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا قَرَأَ ابْنُ آدَمَ السَّجْدَةَ فَسَجَدَ اعْتَزَلَ الشَّيْطَانُ يَبْكِي يَقُولُ يَا وَيْلَهُ. وَفِي رِوَايَةِ: يَا وَيْلِي! أُمِرَ ابْنُ آدَمَ بِالسُّجُودِ فَسَجَدَ فَلَهُ الْجَنَّةُ، وَأُمِرْتُ بِالسُّجُودِ فَأَبَيْتُ فَلِيَ النَّارُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одам боласи сажда оятини қироат қилиб, сажда қилса, шайтон четга чиқиб, йиғлайди: «Вой, шўрим қурсин», дейди» дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Вой, шўрим! Одам боласи саждага амр қилинди ва сажда қилди. Энди унга жаннат берилур. Мен саждага амр қилиндим ва бош тортдим. Менга дўзах берилур», дейди», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Шайтоннинг бадбахт бўлиб, Аллоҳ таолонинг лаънатига учрашининг асосий сабаби – Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, сажда қилмаганлигидир.

Одам боласининг бахт-саодати эса Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, сажда қилишидадир. Ана шу саждалар ичида тиловат саждаси ҳам бор. Чунки ҳар бир тиловат саждасида Аллоҳ таолога сажда қилиш ҳақидаги амрга бўйсуниш бор.

Ушбу ҳадиси шарифда баён қилинишича, мусулмон инсон қачон тиловат саждасини қилса, Шайтони лаъиннинг дарди янгиланиб, ҳасади қўзиб, четга чиқиб йиғлар экан. У одам боласининг Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниб, сажда қилиб, жаннатга ноил бўлишидан афсус қилиб, ҳасаддан куйиб, ёнар, ўзининг саждага бормаганлиги учун дўзахга тушишига афсус-надомат чекар экан.

Демак, инсон боласи бахт-саодатининг асосий манбаи – унинг ўз Роббига қилган саждаси экан.

Шайтон Аллоҳнинг борлигини инкор қилмайди,  аммо  Аллоҳнинг  сажда  қилиш  ҳақидаги амрини қилмаганлиги учун лаънатга учраган, дўзахи бўлган.

Энди «Мен ҳам Аллоҳга ишонаман», деб, унга сажда қилмай юрган одам болаларининг шайтондан нима фарқи борлигини ўйлаб кўрайлик.

Эҳтимол, улар шайтондан ҳам баттардирлар? Чунки Аллоҳ шайтонни саждадан бош тортиши билан дарҳол лаънатлаб, даргоҳидан қувган. Одам боласидан бўлган шайтонлар эса ўзлари учун берилган фурсатдан ҳам фойдаланмай юраверадилар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Сажда оятини тиловат қилганда сажда қилиш кераклиги.

2. Одам боласи тиловат саждасини қилганда шайтон четга чиқиб, надомат чекиши.

3. Тиловат саждасининг фазли.

4. Сажда жаннатга киришнинг омили эканлиги.

5. Саждадан бош тортиш дўзахга киришнинг омили эканлиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 5-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хумранинг устида намоз ўқир эдилар,. Тўртовлари ривоят қилганлар. Шарҳ давоми...

2592 19:00 / 12.09.2024
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган ҳолда қўлларидаги чўп билан чизар эдилар. Бас, у зот бошларини давоми...

5632 13:09 / 24.06.2020
. . Яъло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ жойда изорсиз ғусл қилаётган одамни кўриб қолдилар. давоми...

4413 19:00 / 03.08.2023
АЛЛОҲ ТАОЛОДАН ҚЎРҚИШдавоми Ва аммо ким Роббининг ҳузурида туришдан қўрққан ва нафсни ҳавойи хоҳишдан қайтарган бўлса... Бас, албатта, жаннат унга жой давоми...

6175 18:12 / 08.08.2017