Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (37-дарс) Имом Шофеъий

17:00 / 12.06.2019 4383 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абдулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманоф (кунялари Абу Абдуллоҳ ал-Қурайший) ҳижратнинг 150 йили Fазза шаҳрида таваллуд топдилар. Бу зот Шофеъий мазҳабининг асосчиси, фақиҳ, муҳаддис имомлардан биридирлар.

Имомнинг ёшлик даврлари Маккада кечиб, етим ўсганлар. Оналари ўқиш-ёзишни ўргатмоқчи бўладилар, лекин мактабга тўлайдиган пуллари бўлмаганлиги учун кўп қийналадилар. Охири бир муаллим Шофеъийдаги туҚма қобилиятни билганлиги туфайли бепул ўқитишга рози бўлади. Бу зот ўқиш-ёзишни тез орада ўрганиб, етти ёшларида Қуръони Каримни тўла ёд оладилар. Шундан сўнг масжидга кириб, уламолардан илм ўрганадилар. Имом Шофеъийнинг ёдлаш қобилиятлари Қоят кучли бўлганлиги учун ўн ёшларида Имом Моликнинг «Муватто» китобини ёд оладилар. Кейинчалик Муслим ибн Холид аз-Занжий ва Молик ибн Анаслардан фиқҳ ва ҳадис илмини ўргана бошлайдилар. Ўн бешга тўлганларида устозлари Муслим ибн Холиднинг фатво беришга фотиҳасини олдилар.

АбдулҚани ад-Даҳарний ўзларининг «Аълому Муслимийн» номли китобларида Шофеъийнинг ўзлари ҳақларидаги қуйидаги сўзларини келтириб ўтадилар: «Бир кишига учрашиб, унга: «Қуръонни ёд олдим, араб шеърлари ва балоҚатини ўргандим, энди нима қилай?» десам, у киши «Молик ибн Анаснинг ҳузурларига бор», деб айтди. Кўнглимга шу нарса маъқул тушди. Маккадаги бир кишидан Молик ибн Анаснинг «Муватто» китобларини олиб, тўққиз кечада ёд олдим. Сўнгра Мадинага йўл олдим. Мен у зотнинг ҳузурларига кирдим ва ўзим ҳақимда сўйлаб бердим. У киши сўзимни тинглагач, бир қанча вақт менга тикилиб қолдилар. «Исминг нима?» деб сўрадилар. «Исмим Муҳаммад», деб айтдим. «Эй Муҳаммад, Аллоҳга тақво қил, гуноҳ ишлардан четлангин, албатта, сен тез кунларда улуҚ мартабаларга етасан», деб айтдилар. У кишига Қуръон тиловат қилдим. Энди қироатдан тўхтай десам, у кишига қироатим ёқиб қолиб, «Ўқи, ўқи», дер эдилар. Кейин Мадинада Моликнинг вафотларига қадар дарс олиб турдим».

Абдуллоҳ ибн Зубайр Имом Шофеъий ҳақида: «Шофеъий Моликнинг ҳузурида илмдан озгина қолдирди. Мадина уламолари ҳузуридаги барча илмларни жамлаб олди», деб айтадилар. Имом Шофеъий яна Маккага қайтиб, бу ерда бир неча кун тургач, яна сафарга отланадилар. Бу сафар Мадинадан ҳам узоқроқ бўлган Яманга сафар қиладилар. Кўп ўтмай, бу зот Макка ва Мадинадаги каби, Яманда ҳам шуҳрат қозонадилар. Ҳижратнинг 184 йили БаҚдодга сафар қилиб, у ерда Муҳаммад ибн Ҳасаннинг уйида турадилар. Имом шу ерда камбаҚалликдан чиқа бошлайдилар. У зотни хизматлари эвазига халифа Ҳорун ар-Рашид 500000 динор билан мукофотлайди. Ироқда ҳам илм олгач, яна Маккага қайтиб келадилар. Масжид ал-Ҳаромда ҳалқа қилиб, шу ерда дарс бера бошлайдилар. У ҳалқада нафақат толиблар, балки Суфён ибн Уяйна, Аҳмад ибн Ҳанбал каби уламоларни ҳам топиш мумкин эди.

Ҳижратнинг 195 йили яна БаҚдодга қайтиб борадилар. У ердаги «Жомиъул-Қарбий» масжидида одамларга дарс бера бошлайдилар. Иброҳим ал-Ҳарбий: «Ана шу масжидда йигирмага яқин ҳалқа бўлар эди», деб айтадилар. Бундан ташқари, Имом Шофеъий Мисрга бориб, у ердан кўп илмлар ўрганиб, шогирдлар орттириб қайтадилар.

Имом Шофеъийнинг замоналарида ҳадис, фиқҳ, тафсир ва шеъриятда у кишига етадиган киши топилмас эди. Буни уламоларнинг у киши ҳақларида айтган қуйидаги сўзларидан билиш мумкин.

Фазл ибн Дукайн: «Шофеъийдан кўра ақли етук, фаҳми комил, илми кўп одамни эшитмадик ҳам, кўрмадик ҳам», деганлар.

Имом Абу Заръата ар-Розий: «Ислом умматига Шофеъийни миннат қилса арзийди», дер эдилар.

Башир ал-Марисий: «Шофеъийга дунё аҳли ақлининг ярми берилган эди», деб айтадилар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: «Кимки қўлига сиёҳ билан қалам олса, унинг зиммасида Шофеъийнинг миннати бордир. Агар Шофеъий бўлмаганларида, ҳадис ва фиқҳни билмаган бўлур эдик. Фиқҳ эшик­ларига қулф солинган эди. Аллоҳ Шофеъий сабабли у эшикларни очиб берди», деб айтадилар.

Аллоҳ таолонинг бандаларига бўлган марҳа­матидан яна бири – Имом Абу Ҳанифа вафот этганларида у зотга ўринбосар қилиб, ҳижратнинг 150 йили Имом Шофеъийни юборганидир.

Имом Шофеъийнинг таълиф этган китоблари 113 та бўлиб, шулардан машҳурлари «Китобу ҳужжа», «Рисола», «Ум», «Ал-мабсут», «Ихтилофул-ҳадис», «Сифатул-амр ван-нахий», «Ибтолул-истиҳсон», «Ас-салавот», «Ал-буйуъ», «Ал-музораъа», «Ад-даъво вал баёнот», «Сайрул-Авзоъий», «Фазоилу Қурайш», «Ас-сабку варраъю»лардир.

Шофеъийнинг ўзлари айтадилар: «Тушимда бир киши келиб, китобларимни олди ва ҳавога сочиб юборди. Китобларим ҳар томонга тарқалиб кетди. Туш таъбирини баъзи бир кишилардан сўрасам, тушинг тўҚри чиқади, сенинг илминг ёки китобинг кирмаган бирор-бир шаҳар қолмайди, деб айтишди».

Имом Шофеъий ҳижратнинг 204 йили 54 ёшларида вафот этдилар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У кишига Абу Саъийд алХудрий розияллоҳу давоми...

575 19:00 / 09 октябрь
. . Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар ва уларга гап очманглар, бирор давоми...

5031 13:00 / 25.11.2020
Имом Ҳасан алБасрий .Олим Аллоҳдан ғойибона қўрққан одамдир. Аллоҳ қизиқтирган нарсага қизиққан, Аллоҳ ёмон кўрган нарсадан қочган одамдир,, дея туриб, .Аллоҳдан давоми...

2727 18:00 / 13.10.2021
. . .Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида давоми...

4235 13:00 / 23.12.2020