Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (120-дарс). Исломнинг умумий қоидаси

13:30 / 20.01.2021 5117 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا إِذَا بَايَعْنَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى السَّمْعِ وَالطَّاعَةِ يَقُولُ لَنَا فِيمَا اسْتَطَعْتُمْ.

 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ осиш ва итоат қилиш ҳақида байъат қилсак, сизга, тоқатларингиз етган нарсада», дер эдилар».

Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг бу гапларидан кўриниб турибдики, саҳобалар томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат такрорланиб турган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Тоқатларингиз етган нарсада», дейишлари Исломнинг умумий қоидасига мувофиқ гапдир. Исломда инсондан унинг тоқатидан ташқари нарсани талаб қилиш йўқ.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Саҳобаи киромларнинг Расулуллоҳ алайҳиссаломга қайта-қайта байъат қилганликлари. Демак, раҳбар билан унга эргашганлар орасидаги аҳднома – байъат вақти келганда янгиланиб туриши мақсадга мувофиқ экан.

2. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ осиш ва итоат қилиш ҳақида ҳам байъат қилинганлиги.

3. Ислом динида инсонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилиш йўқ эканлиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
r . . .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Рофеъ тик туриб намоз ўқиётган Ҳасан ибн Алининг ёнидан ўтди. У Ҳасан давоми...

1246 19:00 / 13 август
Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Пайғамбарлик васфлари ила содир бўлган, мусулмонлар амал қилишлари лозиму лобуд бўлган, шаръий аҳкомларга давоми...

4719 16:52 / 08.04.2016
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Намозга такбир айтилса, фарз намоздан бошқа намоз бўлмас,, давоми...

2631 19:00 / 18.06.2024
. . Абу Кабша алАнморий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу давоми...

4967 17:00 / 25.08.2021