Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 жумадул аввал | 2025 йил 09 ноябрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (13-дарс). Муҳаммад алайҳисалломдан содир бўлган нарсаларнинг иккига бўлиниши

14:00 / 26.12.2018 7730 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг энг афзал пайғамбари бўлиш билан бирга, оддий инсон ҳам эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг Ўз бандаларига юборган ер юзидаги энг охирги элчиси сифатида ўз пайғамбарлик бурчларини адо этаётган пайтларида оддий бандалар қатори умргузаронлик қилар ҳам эдилар.

Шунинг учун у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсалар мазкур икки сифатларига оид бўлиши муқаррар. Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, муҳаддисларимиз у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳар бир нарсани ривоят қилганлар. Пайғамбарликка оид нарсаларни алоҳида ривоят қилиб, бошқаларини ажратиб қолдирмаганлар. Ёки пайғамбарликка оидларини алоҳида, пайғамбарликка оид эмасларини алоҳида ривоят ҳам қилмаганлар. Шунинг учун ҳам муҳаққиқ уламоларимиз юқорида танишиб ўтганимиз каби қоида ва қонунлар ила бу масалани кўпчиликка баён қилиб беришга ҳаракат этганлар. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан Аллоҳ таолонинг Пайғамбари сифатида содир бўлган гап, сўз, иш, амалларга барча Ислом уммати, ҳар бир мусулмон эргашмоғи лозиму лобуддир.

У зот ўзларининг пайғамбарлик сифатлари ила содир этган ўша сўз, иш, амаллари билан Аллоҳ таолонинг дини бўлмиш Ислом аҳкомларини халойиққа етказганлар. Бу аҳкомларга амал қилиш Аллоҳнинг амридир. Пайғамбармиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан оддий башарлик сифатлари ила содир бўлган фазилат ва амалларга эргашган одам савоб олади. Лекин бу эргашиш мажбурий эмас. Ундоқ ишларни қилмаган мусулмон гуноҳкор ҳам ҳисобланмайди. Бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган баъзи бир гап, амал ёки тақрирларни мутлақо камситиш йўқ. Балки, аксинча, улуғлаш, ҳар бир нарсани ўз жойига қўйиш бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳар бир нарса биз учун азиз. Лекин у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларнинг қай бири Аллоҳ динининг талабию, қай бири ундоқ эмаслигини билиб, ўшандан келиб чиқиб, иш юритиш ҳам матлубдир. Шунинг учун ҳам уламоларимиз бу масалага алоҳида эътибор берганлар. Саҳобаи киромлардан ҳазрати Абдуллоҳ ибн Умардан бошқаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан оддий инсонлик сифатларидан келиб чиқиб содир этилган ҳар бир нарсага қаттиқ амал қилишга тиришмаганлар. Фақат Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳугина Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган ҳар бир нарсани худди у зотнинг ўзларидек адо этишга ҳаракат қилганлар. Бошқа саҳобалар эса одамлар бу нарсаларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг дини ҳукмлари экан, деган тушунчага бориб қолмасинлар, деб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан оддий инсонлик сифатлари ила содир бўлган нарсаларни ушлашда жонбозлик кўрсатмаганлар.

Мисол учун, ҳаммалари Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кийган кийимларга ўхшаш айни кийимларни киймаганлар. Агар шундай бўлганда, Ислом уммати бир хил кийимда юрган бўлар эди. Шунингдек, ҳамма фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб қадам ташлашга, таом танлашга ёки ҳажга борганда у зотнинг қадамлари теккан жойдангина юришга ҳаракат этмаганлар. Зотан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам бунга амр этмаганлар.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки киши қазои ҳожатни ирода қилиб чиқиб, авратларини очиб, давоми...

3046 19:00 / 01.02.2023
. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сиздан бирортангиз мен унга отаонасидан, боласидан ва давоми...

6107 16:10 / 08.08.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ер юзида ёки ўзларингизга бирор мусибат етса, уни яратишимиздан олдин албатта китобдадир. Албатта, бу Аллоҳ давоми...

5807 13:10 / 15.07.2020
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маймунанинг озод қилган чўрисига садақадан берилган давоми...

4058 19:00 / 01.09.2022