Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмас | Ҳадис дарслари (309-дарс)

19:00 / 27.11.2024 2389 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يُرَدُّ الدُّعَاءُ بَيْنَ الْأَذَانِ وَالْإِقَامَةِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

 

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмас», дедилар».

«Сунан» соҳиблари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу вақт дуо тўсиқсиз қабул қилинадиган вақтлардан биридир. Чунки бу муддат шарафли вақтдир. Шунинг учун ҳам азон билан иқоматнинг орасида чин қалбдан, қабул бўлишига тўла ишониб, шартларини келтириб, дуо қилиш керак.

وَقَالَ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ الْمُؤَذِّنِينَ يَفْضُلُونَنَا، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: قُلْ كَمَا يَقُولُونَ، فَإِذَا انْتَهَيْتَ فَسَلْ تُعْطَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

 

Бир одам:

«Эй Аллоҳнинг Расули, муаззинлар биздан кўра фазилатли бўлурлар», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Улар нима десалар, сен ҳам айт. Қачонки тамом қилсанг, сўра. Сенга сўраганинг ато қилинур», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Фазилатли амал қилувчиларга ҳавас қилиш ва улар эришган фазлга эришишга ҳаракат қилиш яхшилиги.

2. Билган кишилардан фазилатга эришиш йўлини сўраш.

3. Муаззин азонда айтаётган лафзларни қайтариб айтиб туриш.

4. Азондан кейин ҳожатини сўраб, дуо қилиш.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга назар давоми...

5162 17:00 / 21.07.2021
.Бидъат, истилоҳи иймонэътиқод бобида .бузуқ ақийда, маъносини англатади. Қадария ва Муржиъа мазҳаблари тўғрисидаги маълумот Аллоҳнинг ёрдами ила ҳадислар давоми...

5492 13:00 / 18.11.2020
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сув билан ғусл қилар давоми...

4422 19:00 / 23.03.2023
. . Абдуллоҳ ибн Файруз адДайламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Убай ибн Каъбнинг давоми...

5758 13:30 / 22.07.2020