Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Намознинг фарз ва вожиб амаллари | Ҳадис дарслари (320-дарс)

19:00 / 05.03.2025 5629 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳанафий мазҳаби уламолари намознинг фарз ва вожиб амаллари ҳақида қуйидагиларни айтганлар.

Намознинг фарзлари олтитадир:

1. Такбири таҳрима айтиш.

2. Қиём – тик туриш.

3. Қироат.

4. Рукуъ.

5. Сажда.

6. Ташаҳҳуд миқдорича қаъдаи охирда ўтириш.

Намознинг вожиблари ўн саккизтадир:

1. Намозни «Аллоҳу акбар» лафзи билан очиш.

2. Фотиҳа сурасини қироат қилиш.

3. Фотиҳадан кейин зам сура ўқиш.

4. Биринчи икки ракъатда зам сура ўқиш.

5. Фотиҳани зам сурадан олдин ўқиш.

6. Саждада пешона билан бирга бурунни ҳам ерга теккизиш.

7. Ҳар бир ракъатда такрорланадиган амалларни тартиб билан қилиш.

8. Фарз ва вожибларни хотиржамлик билан, шошмасдан адо этиш.

9. Уч ва тўрт ракъатли намозларда биринчи қаъда.

10. Биринчи қаъдада ташаҳҳудни ўқиш.

11. Охирги қаъдада ташаҳҳудни ўқиш.

12. Биринчи қаъдада ташаҳҳудни ўқигандан ке­йин кеч қолмасдан, учинчи ракъатга туриш.

13. Намознинг  охирида икки марта салом бериш.

14. Имомнинг қироатни жаҳрий қилиш лозим бўлган намозларда жаҳрий қироат қилиши.

15. Имом ва якка намозхоннинг Пешин ва Аср намозларида қироатни махфий қилиши.

16. Витр намозидаги қунут дуосини қироат қилиш.

17. Икки ийд намози такбирлари.

18. Муқтадийнинг имомга эргашиши ва қироатга қулоқ осиши.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳайзли аёл ва жунуб Қуръондан ҳеч нарса ўқимайди,, давоми...

3513 19:00 / 25.10.2023
Нафс офатлари 24тавсияАбу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта .Уч кишига Аллоҳ қиёмат куни гапирмайди, назар давоми...

8901 05:00 / 28.02.2017
. . Абдуллоҳ ибн Файруз адДайламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Убай ибн Каъбнинг давоми...

5761 13:30 / 22.07.2020
. . . 195. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатларига чиққан эдилар, ортларидан бордим. давоми...

3693 19:00 / 01.03.2023