Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 рабиъул аввал | 2025 йил 19 сентябрь, жума
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳанафий уламолари намознинг суннатларини тартиблаб чиққанлар | Ҳадис дарслари (336-дарс)

19:00 / 09 июль 850 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намозда дуо ташаҳҳуд ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловотдан кейин қилиниши ҳаммага маълум. Шунингдек, турли диёрларда турли дуоларни ўқишга одатланилган.

Ҳанафий мазҳабида маъсур – аввалгилардан асар сифатида ривоят қилинган дуо афзал, дейилади. Шунингдек, дуо умумий бўлгани яхши, чунки ижобат бўлиши осон, дейилади. Ана ўша дуолардан бири машҳур «Аллоҳумма мағфирлана вали валидайна...» дуосидир.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, «Аллоҳим, менга ризқ бергин» ёки «Мени фалончига уйлантиргин» каби одамларнинг гапига ўхшаш нарсалар намозда айтилиши жоиз эмас. Бошқа мазҳаблар жоиз, дейишади.

Ҳанафий уламолари намознинг суннатларини тартиби билан санаб чиққанлар. Булар қуйидагилар:

1. Такбири таҳрима вақтида қўлни кўтариш.

Эркак киши қулоқларининг юмшоқ жойигача, аёллар елкаларигача кўтарадилар.

2. Панжаларни бир-бирига ёпиштирмай ва ёзиб юбормай, ўз ҳолича қолдириш.

3. Муқтадий такбири таҳримийни имомдан сўнг бевосита қилиши.

4. Эркак киши чап қўлини киндик остига қўйиб, ўнг қўлини чап қўли устига қўйиши. Аёл киши икки қўлини кўксига қўйиши.

5. Сано дуосини ўқиш.

6. Қироат учун ичида «аъузу биллаҳи»ни айтиш.

7. «Бисмиллаҳи»ни ичида айтиш.

8. «Омин»ни ичида айтиш.

9. Рукуъдан қайтганда «Роббана лакал ҳамду»ни айтиш.

10. Сано, «аъузу биллаҳи» «омин» ва «бисмиллаҳ»ларни ичида айтиш.

11. Такбири таҳримани бошлаш ва тугатишда мўътадил ҳолда туриб, бошни эгмаслик.

12. Имомнинг такбир, «самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳу» ва саломларни овоз чиқариб айтиши.

13. Қиёмда турганда икки оёқнинг орасини тўрт энлик миқдорида очиш.

14. Фотиҳадан кейин ўқиладиган сурани Бомдод ва Пешин намозларида «тиволи муфассал»дан, Аср ва Хуфтонда «авсати муфассал»дан ва Шомда «қисор»дан бўлиши.

15. Биринчи ракъатнинг қироати узун бўлиши.

16. Рукуъ ва саждага такбир айтиш.

17. Рукуъ ва саждада тасбеҳ айтиш.

18. Рукуъ ҳолида икки тиззани қўл билан ушлаб туриш.

19. Эркак киши рукуъ ҳолида панжаларини кериши. Аёллар ундай қилмайдилар.

20. Рукуъда белни тўғри тутиш.

21. Рукуъда бош билан белни тенг тутиш.

22. Рукуъдан қайтганда тўлиқ тикланиш.

23. Саждадан қайтганда тикланиш.

24. Саждага борганда аввал икки тиззани, кейин икки қўлни ва сўнгра пешонани қўйиш ҳамда тураётганда аксинча бўлиши.

25. Саждада қўллар елка баробарида бўлиб, бошнинг икки кафтлар орасига қўйилиши.

26. Эркак киши саждада қорнини икки сонидан, чиғаноқларини биқинидан ва билакларини ердан узоқда тутиши.

27. Аёл киши саждада қорнини икки сонига теккизиши.

28. Икки сажда орасида ўтириш. (Бу иш вожиб ҳисобланади.)

29. Икки сажда орасида ва ташаҳҳудда ўтирганда икки қўлни икки сон устига қўйиш.

30. Икки сажда орасида ва ташаҳҳудда ўтирганда эркак киши чап оёғи устига ўтириб, ўнг оёғини тик қилиб, бармоқларини қиблага қаратиши.

31. Аёл киши икки сажда орасида ва ташаҳҳудда орқаси билан ўтириб, оёқларини жуфтлаб, ён томонга чиқариб олиши.

32. «Ишораи саббоба» қилиш.

33. Икки ракъатдан кейинги ракъатларда Фотиҳани қироат қилиш.

34. Қаъдаи охирда Пайғамбар алайҳиссаломга саловот айтиш.

35. Набий алайҳиссаломга саловот айтгандан сўнг Қуръон ва Суннатдагига ўхшаш лафзлар билан дуо қилиш.

36. Салом бераётганда ўнг ва чапга қараш.

37. Имом салом берганда ортидаги намозхонларни, ҳафаза (муҳофаза қилувчи) фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилиши.

38. Муқтадий ўз саломи билан имомга аликни ва қавм ҳамда ҳафаза фаришталарни ва аҳли солиҳ жинларни ният қилиши.

39. Якка намозхон саломида фаришталарни ният қилиши.

40. Иккинчи саломида овозни биринчисидан кўра бир оз пасайтириши.

41. Муқтадийнинг саломи имомнинг саломидан бевосита кейин бўлиши.

42. Саломни ўнгдан бошлаш.

43. Намозга кейин қўшилган одам имомнинг иккинчи саломини кутиб туриб, саждаи саҳв йўқлигига ишонч ҳосил қилганидан кейин намозни давом эттириш учун туриши.

Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида намознинг қуйидаги одоблари мавжуд:

1. Такбири таҳримий вақтида эркак киши қўлларини енгидан чиқариши.

2. Қиёмда саждагоҳга, рукуъда икки оёқ учига, саждада бурун учига, ўтирганда юракка ва салом бераётганда елкаларга қараб туриш.

3. Эснаганда оғизни юмиш. Агар бунга қодир бўлмаса, енги билан тўсиш.

4. Иложи борича йўтални қайтариш.

5. Иқоматда «ҳайя ъалас-солаҳ» айтилганда намозга туриш.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 5-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Гўзал хулқ ҳақида 15тавсия Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан оғирроқ давоми...

5735 17:04 / 08.01.2017
. . Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Фақат икки нарсадан бошқада ҳасад йўқ. Биринчиси Аллоҳ бир давоми...

4184 17:02 / 26.01.2022
. . Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Биъри Жамал томондан юриб келдилар. Бас, у зотга бир давоми...

2870 19:00 / 21.12.2023
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сиздан бирортангиз аҳлига қайтса, у ерда учта катта, давоми...

1800 19:00 / 22 апрель