Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 4 жумадул аввал | 2024 йил 06 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (199-дарс) Набий алайҳиссаломнинг мўъжизалари

00:00 / 05.09.2022 1759 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَعَا بِإِنَاءٍ مِنْ مَاءٍ فَأُتِيَ بِقَدَحٍ رَحْرَاحٍ فِيهِ شَيْءٌ مِنْ مَاءٍ فَوَضَعَ أَصَابِعَهُ فِيهِ، قَالَ أَنَسٌ: فَجَعَلْتُ أَنْظُرُ إِلَى الْمَاءِ يَنْبُعُ مِنْ بَيْنِ أَصَابِعِهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ أَنَسٌ: فَحَزَرْتُ مَنْ تَوَضَّأَ مَا بَيْنَ السَّبْعِينَ إِلَى الثَّمَانِينَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. 


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир идишда сув келтиришни сўрадилар. Унча катта бўлмаган кенг оғизли қадаҳда сув келтирилди. Унда озгина сув бор эди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам панжаларини унинг ичига солдилар. Анас розияллоҳу анҳу айтдиларки, «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг панжалари орасидан сув отилиб чиқишига қараб турар эдим. (Ўша сувдан) таҳорат қилганларни чамалаб кўрсам, етмиш билан саксоннинг орасида эди». 
Икки Шайх ривоят қилганлар.
Сув етишмай қолган пайтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари ила озгина сув кўпайиб кетганлиги бир неча бор такрорланган. Ҳудайбия ҳодисасида ҳам бир жойга тўпланиб қолган озгина кўлмак сувга камон ўқини суқиб қўйганларида ҳамма аскарнинг ичишига, таҳорат қилишига, уловларни суғоришга ва идишларни тўлдириб олишга етиб, ортадиган миқдорда сув отилиб чиққан. 
Бу ҳадисдаги ҳодиса эса Аср намози вақти кириб, кишилар таҳорат қилишга сув топа олмай қолганларида бўлиб ўтган. 
Ушбу воқеани Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қуйидагича ривоят қиладилар: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Аср намози вақти бўлиб, одамлар таҳоратга сув топа олмай қолганларида кўрдим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга таҳорат суви келтирилди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша идишга қўлларини қўйдилар ва одамларни ундан таҳорат қилишга амр қилдилар. Мен у кишининг панжалари остидан сувнинг отилиб чиқаётганини кўрдим. Одамлар ҳаммалари, ҳеч ким қолмасдан, таҳорат қилиб олдилар».
Бу ерда мўъжиза орқали кўпайтирилган сув билан таҳорат қилиш содир бўлганлиги айтилмоқда. Албатта, бу нарса Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзларига хос. Пайғамбарлардан бошқа ҳеч кимга мўъжиза берилмайди. Ўтган пайғамбарлардан Мусо алайҳиссалом ўзларига мўъжиза қилиб берилган асони Аллоҳнинг амри билан тошга урганларида ўн иккита булоқ отилиб чиққан. Лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари Мусо алайҳиссаломникидан устундир. Чунки тошдан сув чиқиши доимо бўлиб келган нарса, инсон панжаси орасидан сув отилиб чиқиши эса ҳеч кўрилмаган. Бу мўъжизани ўшанда кўплаб одамлар, жумладан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг душманлари ҳам кўрганлар, аммо инкор қила олмаганлар. Саҳобалар учун эса бундай ишлар оддий нарса эди. Чунки улар бунга ўхшаш нарсаларни деярли ҳар куни кўрар, шунинг учун бундай ҳодисаларни шов-шув қилиб, кўтариб ҳам юрмас эдилар.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Намоз вақти кирганда таҳорат учун сув ахтариш вожиблиги.
2. Имкони бор одам суви йўқларга таҳорат учун сув топишга ёрдам бериши кераклиги.
3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг мўъжизалари ҳақлиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қазои қадарга бағишланган мазкур бобда бир ояти карима ва ўндан ортиқ ҳадиси шарифларни ўргандик. Албатта, бу қазои қадарга тегишли ҳамма оят ва ҳадислар шулардан давоми...

4200 13:04 / 04.11.2020
Муаллиф иймон бобидаги энг муҳим бир масала ҳақида алоҳида фасл очди. Бу масала иймоннинг зиёда ва кам бўлиши ҳақидаги масала бўлиб, уламоларимиз ўртасида кўпгина давоми...

5842 13:05 / 06.11.2019
биринчи мақолаАллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Албатта, Биз ҳар бир нарсани қадар ила яратдик,, деган .Қамар, сураси, 49оят.Муаллиф бу ояти давоми...

4077 15:30 / 15.04.2020
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача бўлган сув билан ғусл қилар давоми...

2622 19:00 / 23.03.2023