1441 йил 23 рабиъул аввал | 2019 йил 20 ноябрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR

Янги масжидда илк жума намози адо этилди

16:57 / 17 май 1930 Ўқиш режими + -

Бугун, 2019 йил 17 май куни янги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги жоме масжидида  илк жума намози ўқилди. Жума мавъизаси «Закот бериш – буюк ибодат!» мавзусига бағишланди. 

Жума намозидан аввал ушбу масжиднинг имом хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ мавъиза қилди. Унда «Закот», «Қуръон оятлари» ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ҳақида сўз борди. 

Хусусан, Қуръони каримда закотнинг фарзлиги ва унинг фазилатлари ҳақида бир неча ояти карималар нозил бўлган. Қуръони каримда «закот» сўзи ўттиз мартадан ортиқ келган бўлса, шундан йигирма еттитасида у намоз билан бирга зикр қилинган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

«Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Расулга итоат қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангиз» (Нур сураси, 56-оят).


Мавъизадан сўнг илк жума намози адо этилди. Шунингдек, мажмуага юртимизнинг чекка ҳудудларидан ҳам зиёратчи меҳмонлар ташриф буюришди.   

Аллоҳ таоло ўқилган жума намозини хайрли қилсин!

Муаллиф
islom.uz
Топ рейтинг www.uz Openstat