Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Истеҳозанинг ҳукмлари | Ҳадис дарслари (255-дарс)

19:00 / 08.11.2023 3091 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: اعْتَكَفَ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ امْرَأَةٌ مِنْ أَزْوَاجِهِ فَكَانَتْ تَرَى الصُّفْرَةَ وَالْحُمْرَةَ، وَرُبَّمَا وَضَعْنَا الطَّسْتَ تَحْتَهَا وَهِيَ تُصَلِّي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْبُخَارِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зотнинг завжаларидан бири эътикоф ўтирди. У (аёл) сарғиш ва қизғиш (қон) кўрар эди. Гоҳида у намоз ўқиётганда остига тоғора қўйиб қўяр эдик».

Абу Довуд, Бухорий ва Насаийлар ривоят қилганлар.

Ушбу ривоятда зикри келган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирган онамизнинг ким эканликлари ҳақида уламоларимиз бир неча хил таҳминлар айтишган. Баъзилари у онамиз Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо, деганлар, бошқалари Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфён деганлар, учинчилари Умму Салама розияллоҳу анҳо, деганлар.

Эҳтимол, учалалари турли вақтларда алоҳида-алоҳида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эътикоф ўтирган бўлишлари мумкин.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Мустаҳоза аёл масжидда эътикоф ўтириши мумкинлиги. Зотан, масжиддан бошқа жойда эътикоф ўтирилмайди.

2. Истеҳозанинг қони сарғиш ва қизғиш бўлиши.

3. Мустаҳоза аёлдан қон масжидга томиш эҳтимоли бўлса, остига нарса қўйиб, намоз ўқиши мумкин.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмас,, дедилар,. .Сунан, соҳиблари давоми...

2392 19:00 / 27.11.2024
Дуо ва зикр суннатга мувофиқ бўлишининг фойдаси катта. Намоздан кейинги зикр ва дуолар ҳақида келган ҳадиси шарифларни жамлаб, ўрганган уламолар уларни тартибга давоми...

1071 19:00 / 26.11.2025
Бир нарсани қасддан ёки унутиб, тарк қилса ёки эсдан чиқиб, бир нарсани зиёда қилса, ёхуд бир нарсанинг жойини унутиб, ўзгартирса, саждаи саҳв қилади. Булар эса давоми...

1052 19:00 / 24.12.2025
Энди ушбу сатрлар ёзилаётган тилда сўзлашувчи халқлар юрти ndash Мовароуннаҳрдаги ҳадис илми тарихи, муҳаддислар ҳақида қисқача сўз юритиб ўтайлик. Бу борада аввал давоми...

7215 21:00 / 13.03.2019