Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Намозни хушуъ ва хузуъ ила ўқиш | Ҳадис дарслари (330-дарс)

19:00 / 28 май 1537 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي مَسْعُودٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تُجْزِئُ صَلَاةُ الرَّجُلِ حَتَّى يُقِيمَ ظَهْرَهُ فِي الرُّكُوعِ وَالسُّجُودِ.

Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Токи рукуъда ва сужудда белини тўғри тутмагунича кишининг намози мукаммал бўлмас», дедилар».

Демак, намоз қониқарли бўлиши учун унинг рукуъси, сужуди ва бошқа арконларини жойига қўйиб, хушуъ билан ўқимоқ керак. Рукуъни чала қилиш ёки унда қийшайиб туриш, шунингдек, саждада белни нотўғри тутиш билан намоз қониқарли бўлмайди.

عَنْ مُطَرِّفٍ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي وَفِي صَدْرِهِ أَزِيزٌ كَأَزِيزِ الرَّحَى أَوِ الْمِرْجَلِ مِنَ الْبُكَاءِ. رَوَاهُمَا أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Муторрифдан, у отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиётганларини кўрдим. Кўксиларидаги йиғидан тегирмоннинг ёки қозоннинг овозига ўхшаш овоз чиқиб турар эди».

Иккисини «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Аввало ҳадиси шарифнинг ровийcи Муторриф розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик:

Муторриф ибн Абдуллоҳ ибн Шиххийр ал-Омирий, кунялари Абу Абдуллоҳ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида Басрада таваллуд топдилар. Ишонч­ли ҳадислар ривоят қилувчи улуғ тобеъинлардан эдилар.

Ҳадисларни оталаридан, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб, Аммор ибн Ёсир, Абу Зарр, Усмон ибн Абул Осслардан ривоят қилганлар.

Муторриф ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ҳижратнинг 87-йили Басрада вафот этдилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи намозхон бўлиб, намоз ўқишни бошқаларга ўргатганлар, намоз нималигини ҳаммадан яхши англаб етганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, хушуъ ва хузуъсини жойига қўйиб ўқиганлар.

Бу ривоятдан кўриниб турибдики, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоз ўқисалар, хавф босиб, йиғи тутар ва кўксиларидан тегирмон ёки қозоннинг қайнашига ўхшаш овоз эшитилиб турар экан.

Энди ўзимиз ҳақимизда ўйлаб кўрайлик. Намоз ўқиганимизда бизни қандай хавф босади?! Кўксимиздан Аллоҳ таолодан қўрқинч йиғиси эшитиладими?! Ёхуд намозда аъзоларимизнинг барчаси ибодатга берилиб, сукунатга тўлиб, қалбларимиз ўз Роббисига чамбарчас боғланиб турадими?..

Зеро, биз ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алай­ҳи васалламдан ўрнак олиб, намозни хушуъ ва хузуъ ила ўқишга одатланмоғимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 5-жузи

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мустаҳоза, калимаси энг кўп ҳайз муддатидан ортиқ вақтда ҳам қон кўраверадиган аёлга нисбатан айтилади. .Унинг ўз одатига қайтиши, дейилишига сабаб шуки, одат давоми...

1671 19:00 / 01.11.2023
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан содир бўлган нарсаларнинг фақатгина шаръий ҳукмга тегишлиларини Суннат деб, бошқаларини Суннат демаслик саҳобаи давоми...

7200 16:01 / 19.12.2018
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам менга етти нарсани тавсия қилдилар мискинларни яхши кўриш ва уларга яқин бўлиш давоми...

6319 17:19 / 15.09.2017
. . .Эй Аллоҳнинг Расули, бизга динимизни худди ҳозир халқ қилинганимиздек баён қилиб беринг. Бугун нима учун амал давоми...

6874 13:00 / 01.07.2020