1446 йил 22 жумадис сони | 2024 йил 24 декабрь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
«Ҳилол» журнали

«Ҳилол» журналининг 3 (24)-сони «Ҳилол-нашр» китоб дўконларида

21:01 / 12.03.2021 11460 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аста-секин ўқувчиларнинг қалбидан жой эгаллаб бораётган «Ҳилол» журналининг навбатдаги 3 (24)-сони нашрдан чиқди. Журналнинг бу галги сони Ислом билан шарафланган дунёдаги машҳур кишиларнинг охирги дин билан қандай танишишгани ва ҳидоят йўлидаги  изланишлари ҳақидаги мавзуга бағишланди. Бу бежизга эмас. Ҳозирги пайтга келиб Ислом динининг асл моҳиятини ақлан ва фикран англаб етувчилар сони тобора кўпайиб бормоқда. Инсониятни иймон билан шарафлаган Ислом шунчалик улуғ динки, бошқа дин ва мафкураларга кишилар зўрлаб ёки нималардир ваъда қилиниб ёхуд қўрқитиб ё алдаб киритилгани ҳолда ҳатто бошқа эътиқоддагилар ҳам Исломга ўз ихтиёрлари, истаклари, иймонлари билан кириб келишмоқда. Жамиятдаги руҳий бўшлиқни тўлдириш, асл инсоний қадриятларга қайтариш, одамлар қалбини чулғаган ваҳима, эртанги кунга ишончсизлик, ҳаётдан тўйиш, ялпи ахлоқсизлик каби иллатлардан бирданига халос эта олишга қодир ягона куч – Ислом экани тобора ойдинлашиб боряпти.

«Аллоҳ таоло Қуръони Каримда бежиз «Албатта, Аллоҳнинг ҳузуридаги дин Исломдир» (Оли Имрон сураси, 19-оят) дея таъкидламаган. Чунки Ислом қиёматгача бутун инсониятга юборилган охирги мукаммал диндир. Ислом таълимотига кўра, Аллоҳ таоло одам наслини битта жинсдан (тупроқдан), барчаларини тароқ тишларидай баробар қилиб яратган.

Ислом билан шараф топган шоҳ – Нажоший, аҳли китобларнинг яхшиларидан экани эътироф этилган Абдуллоҳ ибн Салом, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «У биздан – аҳли байтдан...» дея шарафлаганлари Салмон Форсий, насронийларнинг энг кўзга кўринган олими бўлган ҳолда Аллоҳ қалбига иймон нурини солгач, мусулмонликни қабул қилган Анселмо Турмеда, Қуръон мўъжизаси олдида лол қолиб, Исломни дин деб танлаган Морис Букай ва яна кўплаб бу юксак шарафга эришган инсонларнинг ҳаёт қиссасини ўқиб, қалбингиздан фақат битта сўз – «Бизни мусулмон қилиб яратган Аллоҳга ҳамд-санолар бўлсин!» келади холос.

Журналнинг Ҳидоят топганлар рукнида «Ислом билан шарафланган шоҳ» сарлавҳали мақола ўқувчини ўзига тортади. Унда Асҳима ибн Баҳр ан-Нажоший – бугунги Эфиопия, Эритрея ва Сомалининг шимолини қамраб олган, Эфиопиянинг Ўрта Шарқдаги иккинчи номи бўлмиш Ҳабашистон подшоҳининг ёлғиз ўғли, жуда ҳам ақлли ва фаросатли йигит ҳақида сўз юритилади. Нажоший Ҳабашистон подшоҳининг лақаби, яъни ким Ҳабашистонга подшоҳ бўлса, «Нажоший» деб аталган. Худди Рум подшоси қайсар, Форсники кисро ва Мисрники фиръавн деб аталгани каби. Ушбу зикр қилинаётган Нажоший розияллоҳу анҳу Макка мушриклари зулмидан қочиб, Ҳабашистонга ҳижрат қилган мусулмонларнинг ҳурматини жойига қўйган. Мушриклар мазкур муҳожир мусулмонларни ўзларига қайтариб беришини сўраб, Амр ибн Осс ва бошқа кишиларни юборганларида ҳам қайтариб бермаган Аллоҳ суйган бандадир.

Шунингдек, «Тақиллатилган эшик албатта очилади», «Қандай қилиб мусулмон бўлдим?», «Қуръоннинг ҳақлигига ишондим!», «Инсон иймонсиз яшай олмайди», «Аллоҳ бизга ҳақ йўлни кўрсатди», «Ҳа, бугун мен мусулмон бўлдим!», «Иймон калимасини айтиш вақти келди», «Ҳаққа етишган Абдулҳақ» номли бир-биридан қизиқ мақолалар журналхонни иймонини зиёда қилишига сабабчи бўлади десак муболаға бўлмайди. Айниқса, «Ҳаққа етишган Абдулҳақ» сарлавҳали мақолада Аллоҳ таоло Ўзи суйган бандасига иймон лаззатини, Ислом неъматини бериши ҳақида маълумотлар акс этган. Мақолада аввал Россиялик собиқ провослав черкови, кейинчалик католик, лютеран пастори бўлган ва ниҳоят 2003 йилнинг кузида аёли билан бирга Белов шаҳрининг масжидида Исломни қабул қилган Абдулҳақ ( аввалги исми Сергей) Тимухиннинг Исломни қандай топганлиги ҳақидаги ҳаётий маълумотлар ўрин олган. Қаҳрамонимиз ўзига Абдулҳақ исмини танлаганининг сабаби «Аллоҳ – Ҳақ ва мени ҳаққа бошлаган ягона Илоҳ», дея таъриф бергани таъкидланган.

Саҳобалар рукни остида «Аҳли китобнинг яхшиларидан» сарлавҳали мақола берилган. Мақолада мадиналик яҳудийларнинг таниқли олимларидан, насаби Юсуф ибн Яъқуб алайҳиссалом авлодларига бориб туташадиган Абу Юсуф Абдуллоҳ ибн Салом ибн Ҳорис Исроилий Ансорий саҳоба ҳақида маълумот берилган. Муфассирларнинг ривоят қилишларича, Қуръони Каримнинг Раъд ва Аҳқоф сураларидаги оятлар шу саҳоба ҳақида нозил бўлган. У Расули акрам соллалоҳу алайҳи васалламдан йигирма бешта ҳадис ривоят қилган. Баъзи Ислом тарихчилари уни Хандақ ва шундан кейинги ғазотлар иштирокчилари қаторига қўшишади. Ҳазрати Умар билан бирга Байтул Мақдис ва Ал-Жобияҳ фатҳларида қатнашган. Ҳазрати Усмонга қарши фитнада у зот тарафида турган.

Сўзимиз охирида журналнинг ушбу сони анъанамизга мувофиқ, залворли ва ранг-барангдир. Бу эса, иншааллоҳ, ўқувчида қониқиш ҳиссини уйғотиб, унинг маънавий камолотига хизмат қилади.

Хуршид Маъруф тайёрлади


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Hilol, диниймаърифий, ижтимоийадабий журналининг 1сони Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари сафига яна бир янги нашр қўшилди .Hilolnashr, нашриётматбаа мажмуаси давоми...

2510 11:55 / 18.04.2019
Ҳар бир мўмин ва мўминанинг илм олиши фарз. Лекин ҳар ким ҳам илм олиш машаққатига бардош бериши мушкул. .Ҳилол, журналининг навбатдаги 223сонини ва унда берилган давоми...

7196 17:36 / 16.02.2021
Журналимизнинг ушбу сони илм ва унинг фазилатларига баҳғишланадиЯқинда Қашқадарёдан бир отахон кўнғироқ қилиб, журналимиз ҳақида фикрмулоҳазаларини айтиб давоми...

6361 17:13 / 15.10.2019
Ушбу сонда журналнинг нашр этилишида, ҳозирги кунгача давом этиб келишида энг кўп ҳиссаларини қўшган устоз Аҳмад Муҳаммад Турсун ҳожи Аллоҳ у кишидан рози бўлсин давоми...

6294 16:10 / 03.06.2022