Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (215-дарс) Ҳар бир мусулмон билиши шарт бўлган одоб

19:00 / 25.01.2023 5057 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سِتْرُ مَا بَيْنَ أَعْيُنِ الْجِنِّ وَعَوْرَاتِ بَنِي آدَمَ إِذَا دَخَلَ أَحَدُهُمُ الْخَلَاءَ أَنْ يَقُولَ بِاسْمِ اللهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ وَحَسَّنَهُ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жинларнинг кўзи билан одам боласининг аврати ўртасидаги тўсиқ –  улардан бирининг халога киришда «Бисмиллаҳи», демоғидир», дедилар». 

Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Одам боласи халога киришдан олдин «Бисмиллаҳ»ни айтса, унинг авратини жинларга кўрсатмайдиган тўсиқ пайдо бўлар экан.

Уламоларимиз иккала ҳадисни жамлаб, «Халога кираётган одам: «Бисмиллаҳи, аъузу биллаҳи минал хубуси вал хабаиси», дейиши керак», дейдилар.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَرَادَ حَاجَةً لاَ يَرْفَعُ ثَوْبَهُ حَتَّى يَدْنُوَ مِنَ الْأَرْضِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатни ирода қилсалар, ерга яқинлашмагунларича кийимларини кўтармас эдилар». 

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилаётган бу ривоятда хало одобларидан яна бири баён қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ жойда қазои ҳожат қилганларида ҳеч кийимларини кўтармасдан, уни ерга текказиб, қилар эканлар. Албатта, бу иш аврат кўриниб қолмаслиги учун керак. Буни ҳар бир мусулмон ҳам билиши лозим.


«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Аср намозини ўқиб давоми...

719 19:00 / 17.12.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Киши Исломининг ҳусни беҳуда нарсаларни тарк қилишидадир,, дедилар,.Термизий давоми...

6544 14:05 / 30.10.2019
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Намозда эснаш шайтондандир. Қачон бирингиз эснаса, давоми...

2825 19:00 / 20.08.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади   . .  «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Вақтики, мусулмон ёки мўмин давоми...

5326 19:01 / 29.06.2022