Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 18 шаввол | 2025 йил 16 апрель, чоршанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис 187-дарс. Ислом шариатига зид бўлган ишларни қилмаслик

19:00 / 15.06.2022 2811 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

Фарз икки қисмга бўлинади.

Биринчиси – фарзи айн.

Иккинчиси – фарзи кифоя.

Фарзи айн ҳар бир мусулмон шахсан бажариши лозим бўлган ишдир. Уни бир одам учун бошқа одам адо эта олмайди. Бунга намозни мисол қилиш мумкин. Балоғатга етган ҳар бир мўмин беш вақт намозни ўқиши фарзи айндир. Ўқимаган одам эса гуноҳкор бўлади.

Фарзи кифоя эса баъзи бир мусулмонлар адо этса, бошқалар учун ҳам кифоя қиладиган ишдир. Бунга жаноза намозини мисол қилиш мумкин. Бир мусулмон вафот этса, уни ювиб-тараб, жанозасини ўқиб, кўмиш ҳамма мусулмонлар учун фарз бўлади. Аммо фарзи кифоя бўлганлиги учун жанозани баъзи мусулмонлар ўқиса, кифоя қилади. Бошқалардан фарз соқит бўлади.

Илм талаб қилиш борасида фарзнинг иккала қисми ҳам ишга тушади.

Ҳар бир мусулмон учун ўзига керакли, ҳаёти учун зарур бўлган илмни, дийну диёнатни, ҳалол-ҳаромни билиш, бунинг учун зарур бўлган нарсаларни ўрганиш фарзи айндир. Ҳар бир мусулмон бу ишни қилиши шарт, қилмаган одам гуноҳкор бўлади.

Мусулмонлар жамоаси учун керакли бўлган ҳунар ва илмларни талаб қилиш эса фарзи кифоядир. Ҳаётнинг ҳар бир соҳасида етарли мутахассисларни тайёрлаб олиш Ислом жамиятининг барча аъзоларига фарз бўлади. Эҳтиёжни қондирадиган даражада ва ададда мутахассис тайёрлаган жамият аъзолари бўйнидан мазкур умумий масъулият соқит бўлади.

Бу фарз энди ўша мутахассислар зиммасига ўтади. Агар жамиятда уларнинг соҳаси бўйича камчилик юзага келса, гуноҳи ўша мутахассисларга бўлади.

Мана, илм талаб қилишнинг фарзлиги Ислом дийни бўйича қандай эканлигини тушуниб олдик. Энди бу фарз ҳаётимизда қандай ҳолатда эканлигини мулоҳаза қилайлик. Кўпчилигимиз ўзимиз учун керак бўлган дийний мажбуриятларимизни яхши билмаймиз. Қуръон ўқиш, намоз ўқиш ва бошқа фарз, вожиб, суннат амалларни ўрганишга жаҳд қилмаймиз. Ҳолбуки, бу ишлар ҳар бир мусулмон учун фарзи айндир.

Шунингдек, фарзи кифоя бўлган илмлар борасида ҳам нуқсонларимиз жуда кўп. Кўплаб муҳим соҳаларда ўз мутахассисларимиз етишмайди. Бу соҳада бошқа дийн ва миллат вакилларига муҳтожмиз. Бунинг устига, ушбу катта камчиликларимизни тугатиб, исломий бурчни адо этишга ҳаракат ҳам қилмаяпмиз.

(Тамом)

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг байъатини .ва Аллоҳга ҳеч нарсани ширк давоми...

4028 13:30 / 27.01.2021
Иккинчи қисм тил амалларидан иборат бўлиб, етти шуъбага бўлинади1. Тавҳидни талаффуз қилиш.2. Қуръон тиловати.3. Илм ўрганиш.4. Илм ўргатиш.5. Дуо қилиш.6. Зикр қилиш. давоми...

5207 19:05 / 25.09.2019
. . . Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, ўзингиздан олдингиларнинг суннатларига давоми...

3763 14:00 / 03.03.2021
.Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Алига.Сизларнинг ҳузурингизда китоб борми, дедим..Йўқ Магар Аллоҳнинг Китоби, мусулмон давоми...

3980 17:00 / 16.02.2022