Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (204-дарс) Мусулмон одам ит боқса бўладими?

00:00 / 10.11.2022 3573 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا وَلَغَ الْكَلْبُ فِي إِنَاءِ أَحَدِكُمْ فَلْيُرِقْهُ ثُمَّ لْيَغْسِلْهُ سَبْعَ مِرَارٍ. وَفِي رِوَايَةٍ أُولَاهُنَّ أَوْ إِحْدَاهُنَّ بِالتُّرَابِ. وَفِي أُخْرَى: السَّابِعَةَ بِالتُّرَابِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.



Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирортангизнинг идишини ит яласа, ундаги нарсани тўкиб юборсин. Сўнгра у (идиш)ни етти марта ювсин», дедилар».
Бошқа бир ривоятда «У (ювиш)лардан биринчиси ёки у(ювиш)лардан биттаси тупроқ билан бўлсин», яна бошқа ривоятда «Еттинчиси тупроқ билан бўлсин», дейилган.
Бешовлари ривоят қилганлар.
Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ит ялаши оқибатида ҳосил бўлган нажосатни кетказиш йўлини ўргатмоқдалар.
«Сизлардан бирортангизнинг идишини ит яласа, ундаги нарсани тўкиб юборсин».
Яъни, ит ялаган пайтда идишда нима бўлган бўлса, тўкиб юборсин. Ит ялаши оқибатида ўша нарса нажасга айланиб қолади. Шунинг учун идишнинг эгаси у нарсани тўкиб юбориши шарт.

«Сўнгра у(идиш)ни етти марта ювсин».
Бошқа ҳайвонлардан кўра итнинг нажосати оғирроқ бўлганлиги учун у теккан идишни етти марта ювмаса, кетмайди. Шу билан бирга, ўша етти ювишдан бири тупроқ билан бўлиши шарт: унинг биринчиси, еттинчиси ёки хоҳлаган бирортаси эканлиги ҳақида турли ривоятлар келган. Энг муҳими, етти марта ювишдан бири тупроқ билан бўлиши керак. Тупроқсиз тоза бўлмайди.
Бу ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари эканлигини илм ҳам тасдиқлади. Ит ифлос ҳайвон бўлиб, доимо турли нажас нарсаларни тановул қилиб юради. Шунинг учун унинг оғзи ва сўлаги турли зарарли микробларга тўла бўлади. Бу ҳадисдан хабар топган чет эллик олимлар идишни атай итга ялатиб, уни катталаштириб кўрсатувчи асбоб (микроскоп) остига қўядилар. Қарасалар, идишда микроблар ғужғон ўйнаётган экан. Сўнгра ўша микробларни йўқотиш учун турли кимёвий моддаларни ишлатиб кўрганлар. Лекин бу фойда бермаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, тупроқ ишлатганларидан сўнг ҳеч қандай микроб қолмаганининг шоҳиди бўлганлар. Ушбу тажриба ўша олимларнинг иймонга келишлари билан якун топган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Итнинг нажас эканлиги.
2. Ит ялаган идишнинг ҳам нажас бўлиб қолиши. Бунда ўргатилганми, ўргатилмаганми, фарқи йўқ, ит бўлса кифоя.
3. Нажасга айланган идишни поклаш лозимлиги.
4. Ит ялаган идишни етти марта ювиш, шулардан бир мартаси тупроқ билан бўлиши шартлиги.
5. Баъзи уламолар «Ит нажас бўлганлиги туфайли бошқа нажас нарсалар каби, уни ҳам сотиш ҳаром», деганлар.
Лекин кўпчилик уламолар «Итдан қўриқчилик ва овчилик мақсадларида фойдаланса бўлади. Шунинг учун унинг олди-сотдиси ҳам жоиз», деганлар.
Исломнинг дастлабки даврларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам зинонинг маҳри ва фолбинлик ҳаққи билан қўшиб, итнинг баҳосини ҳам ҳаром қилганлар. Ҳатто итларни ўлдиришга ҳам амр қилганлар. Ўша вақтда итни сотиб, пулидан фойдаланиш ҳам ҳаром бўлган.
Эҳтимол, ўша пайтда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаб турган минтақада ит қутуриши ёки шунга ўхшаш жамият учун кўп хатарли вазият пайдо бўлгандир. Ҳозир ҳам баъзи бир минтақаларда шундай ҳолат пайдо бўлганда итларни ўлдиришга фармон берилади.
Кейинчалик итдан маълум мақсадларда, хусусан, ов ва қўриқчиликда фойдаланишга рухсат берилган. 
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Агар итлар ҳам бир уммат бўлмаганида, албатта, уларни ўлдиришга амр қилар эдим», деганлар. 
Ҳозирда итдан фойдаланишнинг янги-янги турлари чиқди. Илмий тажрибалар ўтказишда, баъзи совуқ минтақаларда қор устида чаналарга қўшиб, юк ташишда, изқуварликда, гиёҳванд моддаларни аниқлаш каби ишларда итлардан фойдаланишни ана шу рухсатга қўшса бўлади.
Бундан бошқа мақсадларда, айниқса ит уриштириш, бола ўрнида ўзи билан олиб юриш ва ҳозирги кунда тарқалган бошқа турли мақсадларда ит боқиш мусулмон одамга мутлақо тўғри келмайди.


«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бомдод намозидаги икки ракъат суннатнинг фазли 20тавсия Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули, мени менга манфаат берадиган давоми...

6851 05:00 / 11.03.2017
. Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мен бирортангизнинг супасида ёнбошлаб ётганида унга мен давоми...

3412 16:02 / 28.04.2021
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Қайси амал афзал, деб сўралди..Аллоҳга ва Унинг давоми...

7403 13:40 / 29.01.2020
Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал давоми...

3496 19:00 / 01.06.2022