Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳуда-беҳудага ихтилоф чиқариш Исломга ва мусулмонларга зарар етказади | Ҳадис дарслари (317-дарс)

19:00 / 12 февраль 2229 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: مَنْ صَلَّى رَكْعَةً لَمْ يَقْرَأْ فِيهَا بِأُمِّ الْقُرْآنِ فَلَمْ يُصَلِّ إِلَّا أَنْ يَكُونَ وَرَاءَ الْإِمَامِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

У киши айтадилар:

«Ким бир ракъат намоз ўқиса-ю, унда «Уммул Қуръон»ни ўқимаса, намоз ўқимабди. Магар имомнинг ортида бўлса (ўқимасин)».

Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.

Шарҳ: Бу ривоятда имомнинг ортидан Фотиҳа сурасини ўқиб бўлмаслиги айтилмоқда.

Лекин жумҳурнинг, хусусан, Ҳанафийларнинг кучли ҳужжатлари булар эмас. Уларнинг энг кучли ҳужжатлари Аллоҳ таолонинг ушбу ояти каримасидир:

«Қачонки Қуръон қироат қилинса, уни эшитинглар ва жим туринглар».

Демак, имом қироат қилаётганида иқтидо қилувчилар жим туриб, тингламоқлари лозим.

Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон имом такбир айтса, такбир айтинглар ва қачон қироат қилса, жим туриб, тингланглар», деганлар.

Ибн Можа, Дора Қутний, Табароний, Ибн Ҳиббонлар Жобир ибн Абдуллоҳ, Ибн Умар, Абу Саъийд ал-Худрий, Абу Ҳурайра, Ибн Аббос ва Ибн Молик розияллоҳу анҳумдан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким имомнинг ортидан намоз ўқиса, имомнинг қироати унинг қироатидир», деганлар.

Имомлар ўзларига етиб келган далиллар асосида ижтиҳод қилиб, ўзларига яраша савобларини олиб кетганлар. Уларнинг ижтиҳодлари самарасидан фойда олаётганлар имомларининг ҳақларига дуо қилиб, ўз мазҳабларига амал қилишда давом этаверганлари маъқул.

Умумий шаръий қоида шу. Ҳуда-беҳудага ихтилоф чиқариш эса Исломга ва мусулмонларга зарар етказади, холос.

Умум халқ ўзи эргашаётган мазҳабга амал қилса, ҳадисга амал қилган бўлади. Мақсад шу бўлганидан кейин ихтилофнинг нима кераги бор!?

Имом Шофеъий амал қилишда бир ҳадисни олган бўлсалар, бошқа имомлар бошқа ҳадисларга амал қилишни олишибди. Ана шунга амал қилиш матлуб. Шунингдек, бошқа мусулмонлар билан ихтилоф қилмаслик ҳам матлубдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юқорида зикр этилган илмларга қўшимча яна бир қанча илмлар ҳам юзага чиқди. Улар умумлаштирилиб, .Улумулҳадис, ndash .Ҳадис илмлари,, деб аталади. Шу ўринда улардан давоми...

10262 10:01 / 07.11.2018
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз елкасида бир ози бўлмаган битта кийимда намоз давоми...

2427 19:00 / 04.09.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганиш11қисм АХЛОҚ Давоми ТИЛИНГНИ, ҚАЛБИНГНИ ВА КЎЗИНГНИ САҚЛАБир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

7850 02:37 / 16.03.2017
. . Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Яҳудийлардан бир одам у кишига.Эй мўминларнинг амири, Китобларингизда бир оят бор, давоми...

5950 16:02 / 19.02.2020