Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Намозда кийимнинг пок бўлиши | Ҳадис дарслари (291-дарс)

19:00 / 17.07.2024 2674 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَسْمَاءَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: جَاءَتِ امْرَأَةٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَتْ: إِحْدَانَا يُصِيبُ ثَوْبَهَا مِنْ دَمِ الْحَيْضَةِ كَيْفَ تَصْنَعُ بِهِ؟ قَالَ: تَحُتُّهُ ثُمَّ تَقْرُصُهُ بِالْمَاءِ ثُمَّ تَنْضَحُهُ ثُمَّ تُصَلِّي فِيهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Асмо розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Биримизнинг кийимига ҳайзнинг қонидан тегиб қолса, уни қандай қилади?» деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уни ишқалайди, кейин сув билан ювади, сўнгра сув қуяди ва унда намоз ўқийверади», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ерда кийимида нопоклик бор одам уни покламагунича намоз ўқий олмаслигини таъкидлаш учун келтирилмоқда.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَمَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي بِأَصْحَابِهِ إِذْ خَلَعَ نَعْلَيْهِ فَوَضَعَهُمَا عَنْ يَسَارِهِ، فَلَمَّا رَأَى ذَلِكَ الْقَوْمُ أَلْقَوْا نِعَالَهُمْ، فَلَمَّا قَضَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَاتَهُ قَالَ: مَا حَمَلَكُمْ عَلَى إِلْقَائِكُمْ نِعَالِكُمْ؟ قَالُوا: رَأَيْنَاكَ أَلْقَيْتَ نَعْلَيْكَ فَأَلْقَيْنَا نِعَالَنَا، فَقَالَ: إِنَّ جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلَامُ أَتَانِي فَأَخْبَرَنِي أَنَّ فِيهِمَا قَذَرًا أَوْ أَذًى وَقَالَ: إِذَا جَاءَ أَحَدُكُمْ إِلَى الْمَسْجِدِ فَلْيَنْظُرْ فَإِنْ رَأَى فِي نَعْلَيْهِ قَذَرًا أَوْ أَذًى فَلْيَمْسَحْهُ وَلْيُصَلِّ فِيهِمَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига намоз ўқиб бераётиб, бирдан кавушларини ечиб, чап томонларига қўйдилар. Буни кўриб, қавм ҳам кавушларини ечди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлганларидан кейин:

«Кавушларингизни нима ечдирди?» дедилар. Улар:

«Сиз кавушларингизни ечганингизни кўриб, биз ҳам ечдик», дейишди.

Шунда у зот:

«Жаброил алайҳиссалом келиб, уларда нопок ёки ифлос нарса борлигини менга хабар қилди», дедилар ва:

«Бирортангиз масжидга келса, назар солсин. Агар кавушларида нопоклик ёки ифлос нарса кўрса, артиб ташласин ҳамда улар билан намоз ўқийверсин», дедилар».

Абу Довуд, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ерда қондан бошқа нопоклик бўлса ҳам уни кетказмагунча намоз ўқиб бўлмаслиги таъкидланмоқда.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юқорида 67дарсимиздаги ҳадисда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир киши .Лаа илааҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ, деб чин қалбдан шаҳодат келтирган давоми...

7215 13:17 / 15.01.2020
. . Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким илм талаб давоми...

4911 17:00 / 27.10.2021
Имом Абу Довуднинг ривоятида келган, иймоннинг мукаммал бўлиши учун лозим бўлган амаллар қуйидагилардан иборат1. Аллоҳ учун муҳаббат қилиш.Кимга ёки нимага давоми...

8931 19:30 / 16.10.2019
. . Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳдан сидқидилдан шаҳидликни сўраса, гарчи давоми...

5004 17:00 / 28.07.2021