Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Хоиза аёлга яқинлик қилиш жоизми? | Ҳадис дарслари (249-дарс)

19:00 / 28.09.2023 3580 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الَّذِي يَأْتِي امْرَأَتَهُ وَهِيَ حَائِضٌ، قَالَ: يَتَصَدَّقُ بِدِينَارٍ أَوْ بِنِصْفِ دِينَارٍ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайзли ҳолидаги хотинига жинсий яқинлик қилган шахс ҳақида:

«Бир динор ёки ярим динор садақа қилади», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Ислом шариатида ҳайз кўриб турган аёлга жинсий яқинлик қилиш ман этилганлиги маълум. Бу ҳақда Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам амр келган. Бу ишни қилган одам гуноҳкор бўлиши аниқ. Шу билан бирга, бундай ишни қилишга журъат этган одамни жазолаш, ҳушини жойига келтириб қўйиш учун молиявий жазо ҳам белгиланган. Ундай одам мазкур ишни қачон қилганига қараб, бир ёки ярим динор пул садақа қилиши лозим бўлади. Қачон бир динор, қачон ярим динор садақа қилишининг баёни кейинги ҳадисда келади.

Ўша вақтда бир динор 4,25 грамм соф тилладан бўлган, ҳозирги пайтда шу оғирликдаги тилланинг қийматини садақа қилиш керак бўлади. Ана шундагина ҳайз пайтида қилган жинсий яқинликнинг гуноҳи ювилади.

Бу жазо гуноҳнинг ювилишига сабаб бўлиши билан бирга келажакда мазкур ҳаром ишни такрорламасликка эслатма ҳам бўлади.

وَلِأَبِي دَاوُدَ: إِذَا أَصَابَهَا فِي أَوَّلِ الدَّمِ فَدِينَارٌ، وَإِذَا أَصَابَهَا فِي انْقِطَاعِ الدَّمِ فَنِصْفُ دِينَارٍ.

Абу Довуд келтирган ривоятда:

«Агар унга (аёлга) қон келишининг аввалида яқинлик қилган бўлса, бир динор, агар қон тўхташ пайтида яқинлик қилган бўлса, ярим динор», дейилган.

Чунки ҳайз янги бошланган пайтдаги жинсий яқинликнинг зарари катта, ҳайзнинг охиридагисиники эса катта эмас.

Имом Аҳмад ва бошқа баъзи уламолар ушбу ҳадисни ҳужжат қилиб, «Садақа қилиш вожиб», деганлар. Кўпчилик уламолар эса «Бу ҳадис изтиробли, шунинг учун аслга эътибор қилиб, бу ишни қилган одам тавба қилиб, истиғфор айтса кифоя», деганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу илмий иш қандоқ олиб борилганини яхшироқ тушуниш, тузукроқ англаб етиш учун оддий ва содда мисолдан сўз бошлайлик.Бунинг учун Қуръондан кейинги энг саҳиҳ давоми...

4913 17:23 / 08.01.2017
биринчи мақолаАллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Албатта, Биз ҳар бир нарсани қадар ила яратдик,, деган .Қамар, сураси, 49оят.Муаллиф бу ояти давоми...

5284 15:30 / 15.04.2020
. . Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки азоннинг орасида намоз бор,, деб икки марта давоми...

938 19:00 / 17 сентябрь
. . . Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки азонни эшитсангиз, муаззин давоми...

2724 19:00 / 20.11.2024