Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (28-дарс) Имом Муслим

21:10 / 10.04.2019 6266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Имом Абу Ҳусайн Муслим ибн Ҳажжож ал-Қушайрий ан-Нисобурий Нисобурда дунёга келдилар. Нисбатлари Қушайрий бўлиб, у Нисобурга қарашли қишлоқдир.

У зот ҳадис илмида китоблари «Саҳиҳ» деб эътироф қилинган олти имомнинг биридирлар. Китоблари «Саҳиҳ Муслим» эса Қуръони каримдан кейинги ўринда турадиган китоблардан биридир. Имомнинг ҳадис илмидаги тутган ўринлари ва олий мартабаларга етишларига сабаб, саҳиҳ китобларида бирорта зиёдалик ҳам, ноқислик ҳам бўлмаганлиги, бундан олдин ҳам, бундан кейин ҳам бу каби тартибдаги китобнинг топилмаслигидир. Дарҳақиқат, бу Имомнинг ҳадис жамлашда нечоғлик моҳир эканларига далолат қилади. Имом Муслим ҳадис жамлаш даврида уларнинг нозик жиҳатларига ғоятда катта эътибор қратдилар. Ҳатто бир ҳарф бўлса ҳам, ўзгартиришдан сақландилар. Бу зот ҳадисларни аввалидан охиригача узилиш ва иллатдан саломат, иснодлари ишончли бўлсагина саҳиҳ китобларига киритдилар. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»ларидаги баъзи жиҳатлар Имом Бухорийнинг китобларига қараганда афзаллигини уламолар қайд қилганлар.

Имом Нававий айтадилар: «Ернинг устида, осмоннинг остида Муслимнинг китобларидан кщра саҳиҳроқ китоб топилмайди».

Мағриблик шайхларнинг баъзилари Муслимнинг китоблари Бухорийнинг китобларидан кўра яхши эканига иттифоқ қилганлар.

Имом Муслим айтадилар: «Агар ҳадис аҳллари икки юз йил ҳадис ёзсалар ҳам, кучлари мана шу «саҳиҳ»ни ёзишга етади, холос». Ва яна марҳамат қиладилар: «Ҳар бир ёзган китобимни Абу Заръа ар-Розийга кўрсатдим. Агар у зот «Мана бу ҳадис иллатли», десалар, тарк қилдим, «Саҳиҳ», десалар, китобимга киритдим».

Имом Муслим кўплаб китобларнинг муаллифидир. Шулардан энг машҳурлари «Саҳиҳ Муслим» бўлиб, мана шу китоб сабабли улуғ мартабага ва чиройли мақтовларга сазовор бўлдилар. Бундан ташқари, у зотнинг «Жомиъул-Кабир алал абвоб», «Китобу муснадил-Кабир ала асмоир-рижол», «Китобул-Асмои вал куна», «Китобул-илал», «Китобут-тамйиз», «Китобу ҳадиси Амр ибн Шуъайб», «Китобу машойихи Молик», «Китобу авҳомул муҳаддисийн», «Китобу ман лайса лаҳу илла ровин воҳид», «Китобу табақатит-Тобеъийн», «Китобул-муҳозрамийн», «Китобу машойихис-Саврий» китоблари маълум ва машҳурдир.

Бундан ташқари, «Саҳиҳ Муслим»га бир неча шарҳ ва мухтасарлар ёзилган.

Имом Муслимнинг «Асмоур-рижол» номли китобларига Абу Бакр Аҳмад ибн Али Исфаҳоний шарҳ ёзганлар (279 ҳижрий санада вафот этганлар).

Имом Муслимдан ана шу даврнинг катта имомлари, жамоатлар ҳадис ривоят қилишди. Улар Абу Ҳотим ар-Розий, Мусо ибн Ҳорун, Аҳмад ибн Салома, Абу Ийсо ат-Термизий, Абу Бакр Ҳузаймий, Яҳё ибн Саъид, Абу Авона ва бошқалардир.

Имом Муслим раҳматуллоҳи алайҳи (Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олган бўлсин) 261 ҳижрий сана, якшанба куни, 55 ёшларида бу оламдан кўз юмдилар. Душанба куни Нисобурда дафн этилдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир идишда сув келтиришни сўрадилар. Унча катта бўлмаган давоми...

3071 00:00 / 05.09.2022
. . Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб давоми...

4879 18:38 / 20.10.2021
. . . Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёққа тушган сичқон ҳақида сўралди. У зот соллаллоҳу давоми...

3947 19:00 / 28.12.2022
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар .Ким бир ракъат намоз ўқисаю, унда .Уммул Қуръон,ни ўқимаса, намоз ўқимабди. Магар давоми...

2170 19:00 / 12 февраль