Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (29-дарс) Имом Абу Довуд

14:10 / 17.04.2019 7167 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Абу Довуд Сулаймон ибн Ашъас ибн Исҳоқ ал-Аздий ас-Сижистоний ҳужжат билан ҳукм қилувчи, ҳуффозларнинг саййиди, ҳадисларни таҳлил этувчи «Китоби Саҳиҳ» деб тан олинган олти муҳаддиснинг биридирлар. Нисбатлари Басра қишлоқларининг бири бўлган Сижистонгадир.

Бу зот ҳижратнинг 202 йили Басрада таваллуд топдилар. Ҳадисларни тщплашда Ироқ, Хуросон, Шом, Миср, Арабистон жазираси каби юртлардаги уламолар ҳузурида бўлиб чиқдилар. 221 ҳижрий санада Куфага сафар қилдилар ва ана шу ердаги кишилардан ҳам ҳадисларни эшитиб, ривоят қилдилар.

Уламолар бу зотда бўлган сифатларни кўп зикр қилишади. Амр ибн Али Боҳилий: «Имом Абу Довуд дуоси ижобат бўлувчи кишилардан эдилар», деб айтадилар. Муҳаммад ибн Саъд Зуҳарий: «Бу зот обид, тақволи, фозил, солиҳ, пок кишилардан эдилар», деб айтадилар. Абу Ҳотим ар-Розий: «Бу зотдек тазарруъли ва бу кишидек ҳужжати ишончли кишини кўрмаганман», деганлар.

Сўфийларнинг имоми бўлмиш Саҳл ибн Абдуллоҳ бир куни Имом Абу Довуднинг зиёратларига келиб: «Эй Абу Довуд, менинг сизда бир ҳожатим бор», дедилар. Шунда Абу Довуд: «Не ҳожатинг бор?» деб сўраганларида, Саҳл ибн Абдуллоҳ: «Агар рухсат берсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадислар ривоят қилган тилингизни бир ўпсам», дедилар. Абу Довуд рози бўлиб, тилларини чиқардилар ва бу зот ўпиб олдилар.

Абу Довуднинг «Сунан» китоблари тўғрисида  уламолар ғоятда мақтовли фикрлар билдирганлар. Закариё Соний айтадилар: «Китобуллоҳ Исломнинг асли, «Сунани Абу Довуд» Исломнинг аҳдидир». Улуғ зотлардан Хаттобий: «Бу китоб иккита саҳиҳ китобдан кўра фақиҳроқ ва ҳадис илмида бунинг сингари китоб тасниф этилмаган», деб айтадилар.

Имом Абу Довуд ҳаммаси бщлиб 50000 ҳадис ривоят қилдилар ва шундан 4800та саҳиҳ ҳадисни «Сунан» китобларига киритганлар. Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобларига кщплаб шарҳ ва мухтасарлар ёзилди.

Бу зот ҳадисларни Муслим ибн Иброҳим, Сулаймон ибн Ғарб, Абу Умар Ҳавзий, Абу Валид Таёлисий, Абу Муаммар ал-Муаққад, Абдуллоҳ ибн Маслама ал-Қаънабий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Усмон ибн Шайба, Амр ибн Авн, Ҳишом ибн Аммор Димашқий, Рабийъ ибн Нофиъ Ҳалабий, Аҳмад ибн Солиҳ Мисрий ва бошқа бир неча кишилардан эшитдилар.

Имом Абу Довуддан Термизий, Насаий, ўғиллари Абдуллоҳ, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳорун, Али ибн Ҳусайн ибн Абд, Муҳаммад ибн Муҳаммад Даврий, Исмоил ибн Муҳаммад Саффор, Аҳмад ибн Салмон Нажжор ва бошқа бир неча кишилар ривоят қилганлар.

Имом Абу Довуд ҳижратнинг 275 йили, Шаввол ойининг 16-кунида Басрада вафот этдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдулазиз ибн Журайж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нима ила витр ўқишларини давоми...

899 19:00 / 22 октябрь
. . Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга .Менга дуо ўргатиб қўйинг, давоми...

1063 19:00 / 29 июнь
. . Абдуллоҳ ибн асСанобиҳий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абу Муҳаммад .Витр намози вожиб,, деб даъво қилди. Бас, Убода давоми...

3426 19:00 / 24.01.2024
иккинчи мақола 6. .Сабр зиёдир,. Луғатда .сабр, нафсни хоҳлаб турган нарсаларидан қайтариш, унга оғир келадиган ибодатларга ундаб туриш ва турли машаққату давоми...

4381 19:00 / 02.08.2022