Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (115-дарс). Аллоҳ таоло Ўз бандалари орасидан вафо аҳлларини яхши кўради

13:30 / 16.12.2020 5010 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Байъат» сўзи луғатда олди-сотдини англатади. Шариатда эса байъат кишиларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат ҳақида берган аҳдномаларини ифода қилади. Бу аҳдномада ҳам аҳд берувчи шахс ўз итоати эвазига савобни сотиб олиш маъноси борлиги учун «байъат» дейилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ке-йин у зотнинг халифаларига байъат қилиш одати бўлган. Кейинроқ маълум раҳбарлик маъносидаги улуғларга ҳам байъат қилиш тарқаган.

Байъат Ислом ва Иймонда муҳим омил бўлганлиги туфайли муаллиф «Ислом ва Иймон» китобида унга алоҳида боб очганлар. Бошқа муҳаддислар, жумладан, Имом Бухорий ҳам бу ҳақдаги ҳадисларни «Иймон китоби»да келтирганлар.

قَالَ اللهُ تَعَالَى: ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙﭚﭛ .

Аллоҳ таоло айтади:

«Албатта, сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг Ўзига байъат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир», («Фатҳ» сураси, 10-оят).

Шарҳ: «Фатҳ» сурасидаги бу оят Ҳудайбия сул­ҳи вақтида нозил бўлган. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам бир минг тўрт юз нафар саҳобий билан умра қилгани Макка томон юрганлар. Маккага яқинлашганларида мушриклар йўлни тўсишга тайёргарлик кўраётганликлари ҳақида хабар келган. Ҳудайбия деган жойда тўхталган. Икки тараф бир-бирига вакил юбора бошлаган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуни юборганлар. У киши дараксиз узоқ қолиб кетганлар. Шунда «Мушриклар Усмонни ўлдиришибди» деган гап тарқалган. Вазият оғирлашиб, қуролли тўқнашув бўлиши муқаррарга ўхшаб қолган. Ана шундай нозик ва хатарли бир пайтда мусулмонлар Ислом йўлида фидокорлик аҳдини бериб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилишлари лозим бўлган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дарахт тагида туриб, байъат олганлар, Аллоҳ таоло ушбу байъатда иштирок этганлардан рози эканлигини эълон қилиб, оятлар нозил қилган.

Мазкур ояти каримани тўлалигича ўргансак, мақсадга мувофиқ бўлар, деган умиддамиз.

Аллоҳ таоло «Фатҳ» сурасида айтади:

«Албатта, сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг Ўзига байъат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир. Ким (байъатни) бузса, ўзига қарши бузади, холос ва ким Аллоҳга қилган аҳдига вафо қилса, унга тезда улкан ажр берур» (10-оят).

Ояти каримада сўз Ҳудайбия сулҳидаги байъат ҳақида бораётганини англагандирсиз. Мушриклар ҳазрати Усмонни ўлдиришибди, деган миш-миш тарқалгандан сўнг Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаи киромларни байъат қилишга чақирган эдилар. Ўша пайтда Расули акрам алайҳиссалом Самура дарахти остида ўтирганлари учун ҳам бу кун «шажара (дарахт) куни», байъат эса «дарахт остидаги байъат» деб аталган.

Саҳобалардан Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу: «Дарахт куни» Пайғамбар алайҳиссалом одамларнинг байъатини қабул қилар эдилар, мен эса у кишининг бошларида бир шохни кўтариб турар эдим. Ўшанда бир минг тўрт юз киши эдик», деганлар.

Биринчи бўлиб Абу Синон ал-Асадий исмли саҳобий байъат қилганлар. Яъни ҳар бир саҳобий Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қўлларини тутиб туриб, уруш бўлиб қолса, қочиб кетмасликка, дин йўлида жон фидо қилишга аҳду паймон берган. Ушбу ҳолатни Қуръони Карим ўзига хос услубда тавсиф қилмоқда. Пайғамбар алайҳиссаломга қўл бериб, аҳду паймон қилишни Аллоҳ таолога аҳду паймон қилиш – байъат қилишдан ўзга нарса эмас, деб тушунтирмоқда. Яъни, мабодо Пайғамбар алайҳиссаломнинг шахслари ғойиб бўлиб қолса ҳам, Аллоҳ ғойиб бўлмайди, аҳд аҳдлигича қолади.

Иккинчидан, бу берилган байъат оддий байъат эмас, балки Аллоҳ таолонинг Ўзига берилган улуғ байъатдир. Бас, шундай экан, бунга алоҳида эътибор билан қараш керак. Ким бу байъатни бузса, оддий байъатни бузган бўлмайди, балки Аллоҳга берган аҳдни бузган бўлиб, ўз зарарига улкан иш қилган бўлади. Албатта, бу байъатнинг бузилишидан Аллоҳ таоло зарар кўрмайди. Чунки У беҳожат Зотдир. Зарарнинг барчаси байъатни бузган бандага бўлади. Ўша банда Аллоҳнинг ғазабига ва иқобига учрайди. Аллоҳ таоло Ўз бандалари орасидан вафо аҳлларини яхши кўради. Шунинг учун ҳам оятнинг охирида:

«...ким Аллоҳга берган аҳдига вафо қилса, унга тезда улкан ажр берилур», дейилмоқда.

Пайғамбар алайҳиссаломга қилинган мазкур байъатнинг Ислом уммати ҳаётида нақадар катта аҳамиятга молик амал ҳисобланишини ушбу оятдан билиб олсак бўлади.

Муаллиф байъат Қуръонда борлигига далил қилиб келтираётган ушбу ояти карима ҳам ўша оятлар ичида бор эди. Бу оятда Аллоҳ таоло Ҳудайбияда Расулуллоҳга байъат қилиб, қўл берган одамлар, аслида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эмас, Аллоҳга байъат қилганлари, байъат вақтида уларнинг қўлларини олган қўл Расулуллоҳники эмас, балки Аллоҳнинг қўли эканлигини баён қилмоқда. Бу жуда улуғ мартабадир.

Байъат вақтида қўл ушлашиб туриб, аҳд берилгани туфайли тасаввуф аҳлида муриднинг шайхга устоз ва шогирдлик учун қилган байъати «қўл бериш» дейилади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хумранинг устида намоз ўқир эдилар,. Тўртовлари ривоят қилганлар. Шарҳ давоми...

832 19:00 / 12 сентябрь
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни бомдод намозидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўта балоғатли ваъз қилдилар. Ундан давоми...

3692 05:00 / 06.03.2017
. . Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Учта лаънат ўрнидан ndash сув ўзанига, йўлга ва сояга қазои давоми...

2625 19:00 / 22.02.2023
. . . 195. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатларига чиққан эдилар, ортларидан бордим. давоми...

2479 19:00 / 01.03.2023