1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Halal In Travel – Global Summit 2022» халқаро саммитида Ўзбекистон икки номинация бўйича ғолиб бўлди

19:30 / 08.06.2022 1917 pdf Ўқиш режими + -

Cингапурда мусулмон дунёси туризм бозорини тиклаш ва ривожлантиришга бағишланган «Halal in Travel – Global Summit 2022» халқаро саммити бўлиб ўтди. Бу ҳақда uzbektourism.uz манбасига таяниб, xushnudbek.uz телеграм канали хабар берди.

Cаммит доирасида Самарқанд шаҳри «Йилнинг ислом мероси манзили» ва «Йилнинг энг яхши ривожланаётган мусулмон шаҳри» мукофоти ғолиби бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳар йили CrescentRating томонидан эълон қилинадиган «World Muslim Travel Index» рейтингида кучли ўнталикка кирди.

Саммитда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов онлайн форматда иштирок этиб, сўзга чиқди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2022 йил 1 январдан бошлаб 35 та ресторан (тезкор овқатланиш тармоқлари) ва 4 та меҳмонхона «Ҳалол» рейтинги ва сертификатига эга бўлди.

Мавзуга оид мақолалар
Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг адабий мероси замон ва макон танламайдиган, ҳар қандай миллат вакили учун юксак намуна бўла оладиган бой давоми...

891 14:47 / 12.02.2025
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтою шаҳри яқинида давоми...

1358 15:46 / 25.12.2024
Жорий йилнинг 1718 октябрь кунлари Термиз шаҳрида .Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни, мавзусига бағишланган халқаро илмийамалий давоми...

962 10:57 / 17.10.2024
Ҳеч ўзингизга ушбу саволни берганмисиз Масжидул Ҳаромни ҳозирги кўринишига сабаб бўлган, бу ишга раҳбарлик қилган муҳандис кимМасжидул Набавийни баланд оқ давоми...

3375 16:40 / 21.10.2021