1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Машҳур футболчи Погба қандай мусулмон бўлганини маълум қилган

10:30 / 12.06.2019 3924 pdf Ўқиш режими + -

Дунёдаги машҳур футболчилардан бири, «Манчестер Юнайтед» жамоасининг ярим ҳимоячиси, асли келиб чиқиши гвинеялик Поль Лаби Погба The Daily Mail нашрига берган интервьюсида ўзининг қандай мусулмон бўлгани ҳақида сўзлаб берган. Унинг айтишича, Рамазон ойида қилган Умра сафари унинг ҳаётида катта бурилиш ясаган ва кўп нарсани тушуниб етишига ёрдам берган.

Спортчи ўз интервьюсида «гарчи онам мусулмон бўлсаларда, мен ўзим мусулмон эмас эдим», дейди. Хусусан, Погба сўнгги пайтларда Ислом дини шаънига нисбатан айтилаётган ноўрин фикрларни инкор қилар экан, бу — дунёдаги ҳақ дин эканини маълум қилади. Машҳур футболчи, аслида ислом бу чиройли дин, ҳар қандай киши у билан муносабат ўрната олиши мумкинлиги, Ислом бу инсонларга ҳурмат кўрсатувчи дин эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек, у мусулмон дўстлари билан суҳбатлашиб турганини, улар билан бирга ибодат қилиб, кўплаб саволларига жавоб топганини ҳамда мусулмон бўлганини маълум қилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Афғонистоннинг Балх вилоятида Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан мадраса қурилмоқда. Бу ҳақда Афғонистондаги .Толибон, ҳукумати олий таълим вазирлигининг давоми...

1502 14:24 / 21.07.2024
Президент Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида муқаддас Макка шаҳрида ҳам бўлиб, умра амалларини бажарди. Давлатимиз раҳбари динимиз арконларига давоми...

2259 09:30 / 19.08.2022
20182019 ўқув йилида Тошкент давлат шарқшунослик институти бакалавриат босқичида таҳсил олишни истаганлар учун сиртқи таълим шакли очилди. Сиртқи таълим шаклида шу давоми...

4228 11:45 / 26.07.2018
Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида бир гуруҳ археологлар XIV асрда қурилган масжид деворларини тиклаш ишларини бошлайдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон давоми...

2414 09:25 / 31.10.2018