Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис 195-дарс. Иймонингизни қадр-қиммати қанчалик эканлигини билмоқчимисиз?

19:00 / 17.08.2022 4862 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(учинчи мақола)

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ تَوَضَّأَ عَلَى طُهْرٍ كُتِبَ لَهُ عَشْرُ حَسَنَاتٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳоратнинг устига таҳорат қилса, унга ўнта ҳасанот ёзилади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратнинг устига яна таҳорат қилиш яна ҳам кўп савоб олишга сабаб бўлишини маълум қилмоқдалар. Бу эса ўта покликка даъватдир. Кўп зотлар савоб умидида ушбу ҳадисга амал қилиб, таҳорат устига таҳорат қилишни ўзларига одат қилганлар. Биз ҳам кўпроқ савоб олишни истасак, улардан ўрнак олишимиз лозим.

Бу покликнинг фазилатлари ҳақида келган ҳадиси шарифлардан баъзиларидир. Биз уларни тасаввур ҳосил қилиш учун келтирдик. Лекин шунинг ўзидан ҳам Ислом динида покликка қанчалар катта эътибор берилгани, ҳатто поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилгани яққол кўринади.

Эътибор берадиган бўлсак, ўрганган ҳадисларимизда мўмин-мусулмон учун поклик йўлида қилинган амаллари эвазига кўплаб савоб, охират саодати ва ундаги олий мартабалар ваъда қилинмоқда. Аммо бу поклик фақат охиратда фойда келтиради, дегани эмас. Поклик аввало бу дунёда фойда келтиради. Унинг бу дунёдаги фойдаси охиратдаги фойдаси олдида арзимаган нарса бўлганлиги учун у ҳақда зикр қилинмаётир.

Ислом дини покликни ҳар бир мусулмон учун ибодат қилиб, уни иймоннинг ярмига тенглаштириб қўйганлиги ва ибодат нопок ҳолда қабул қилинмаслиги бежиз эмаслигидан орадан ўн тўрт аср ўтганидан сўнгина бошқалар ҳам поклик инсоният учун қанчалар зарур эканлигини англаб етдилар. Аста-секин юз-қўлларини, кейин баданларини ювишга ўтдилар. Ундан сўнг кийим-бошларини, турар жойларини, кўчалари, шаҳар-қишлоқларини озода, пок тутишга одатландилар.

Ғайримусулмон халқлар қадимги мусулмонлардан ўрнак олиб, ўзлари тушуниб, поклик сари юз бурган ва бураётган бир пайтда мусулмон халқлар Исломдан узоқлашиб, унинг ҳукмларига номигагина амал қилишга ўтиб қолдиларки, бу ачинарли ҳолдир.

Бу жараён покликка бўлган муносабатда ҳам кўринди. Мусулмон номини рўкач қилувчи кишилар ичида ибодатсизлари пайдо бўлди, умуман, покликка эътибор бермай қўйганлари ҳам кўп бўлди. Оқибатда покликка амал қилмаслик туфайли шу дунёнинг ўзидаёқ турли муаммолар пайдо бўла бошлади.

(Давоми бор)

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намоздан кейинги зикр ва дуолар 16тавсия Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан тутиб, .Эй Муоз, Аллоҳга давоми...

195008 17:04 / 08.01.2017
. . Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Менинг бавосилим бор эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз ҳақида сўрадим. У давоми...

1931 19:00 / 16.07.2025
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Намозга такбир айтилса, фарз намоздан бошқа намоз бўлмас,, давоми...

2862 19:00 / 18.06.2024
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган ҳолда қўлларидаги чўп билан чизар эдилар. Бас, у зот бошларини давоми...

5773 13:09 / 24.06.2020