1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди

21:36 / 29.09.2023 1491 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Ғафуров Уйғун Тўлқинович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди.

2021 йил 25 май кунги давлатимиз раҳбарининг махсус топшириғи ва тегишли қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Муродович Комилов бир вақтда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажариб келди.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таълим ва тарбия жараёнини халқаро андозалар асосида ташкил этиш, ўқув самарадорлигини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Ғафуров Уйғун Тўлқинович бундан аввал Тошкент ислом институти ректори, шу кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мисрнинг етакчи молия институти бўлган First Abu Dhabi Bank Misr FABMISR Қоҳирада сўнгги исломий филиалини очганини эълон қилди. Бу ҳақда dailynewsegypt.com манбаси хабар берди. Банк давоми...

1505 18:11 / 14.12.2023
2022 йил 23 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида 4жилдли янги .Ал Қомус Арабчаўзбекча қомусий луғати, китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Учинчи давоми...

2499 14:50 / 23.06.2022
Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Саудия Арабистонидаги Abu Sarhadrdquo ҳамкор ширкати билан Умра ndash 2022rdquo давоми...

10771 17:06 / 15.01.2022
Манба ЎМИ матбуот хизмати

5182 06:15 / 14.07.2018
Аудиолар

211733 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130982 14:35 / 11.08.2021