Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 жумадис сони | 2025 йил 08 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Қийин нарсани деб, осон нарсани тарк этиб бўлмайди | Ҳадис дарслари (295-дарс)

19:00 / 14.08.2024 2598 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَعَثَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي حَاجَةٍ فَجِئْتُ وَهُوَ يُصَلِّي عَلَى رَاحِلَتِهِ نَحْوَ الْمَشْرِقِ وَالسُّجُودُ أَخْفَضُ مِنَ الرُّكُوعِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бир иш билан юбордилар. Қайтиб келсам, уловлари устида машриққа қараб, намоз ўқиётган эканлар. Сажда(лари) рукуъдан пастроқ эди».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг «Машриққа қараб намоз ўқиётган эканлар» деганидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозни қиблага қарамай ўқиганлари келиб чиқади.

Албатта, от, туя каби ҳайвонларни миниб туриб, намоз ўқиган одам рукуъ ва саждаларни одатдагидек қила олмайди. Балки, имкони борича имо билан қилади. Шунда сажда рукуъдан кўра пастроқ бўлиши вожибдир.

Бугунги куннинг турли маркабларига минган кишилар нафл намоз ўқимоқчи бўлсалар, имконларига қараб ўқийдилар. Аммо фарз намозни иложи борича тўлиқ қилиб, ҳамма рукнларини ўрнига қўйиб ўқишга уриниш керак. Тўлиқ қилиб ўқишнинг иложи бўлмаса, имкони борича ўқиш лозим. Қиёмни ёки саждани тўлиқ қилишнинг имкони бўлмаяпти, деб, намозни бутунлай ўқимаслик ҳеч мумкин эмас.

Шаръий қоида бўйича қийин нарсани деб, осон нарсани тарк этиб бўлмайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нафс офатлари 24тавсияАбу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта .Уч кишига Аллоҳ қиёмат куни гапирмайди, назар давоми...

8716 05:00 / 28.02.2017
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг олдиларига кирсалар, ҳузурларида бир аёл бор экан. давоми...

4784 21:00 / 26.05.2021
. . Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз намозга турса, унинг давоми...

2222 19:00 / 08 январь
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил давоми...

4235 16:30 / 29.12.2021