Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Шариатда қиёс жоизлиги | Ҳадис дарслари (260-дарс)

19:00 / 13.12.2023 3308 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

قَالَ اللهُ تَعَالَى: ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀﮁ

Аллоҳ таоло:

«Бас, пок тупроқ ила таяммум қилинглар. У ила юзларингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар», деган (Моида сураси, 6-оят).

«Пок тупроқ» – Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари тушунчасида ғуборли тупроқни ва қумни англатади.

Ҳанафий ва Моликий мазҳаблари тушунчасида эса тупроқ, қум, майда тошлар каби ер жинсига мансуб бўлган барча нарсаларни ўз ичига олади.

Таяммум қиладиган одам ушбу ояти каримага амал қилиб, аввал икки кафтини ерга уриб, улар билан юзига масҳ тортади. Кейин яна икки кафтини ерга уриб, чап кафти билан ўнг қўлига, ўнг кафти билан чап қўлига масҳ тортади.

جَاءَ رَجُلٌ إِلَى عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ فَقَالَ: إِنِّي أَجْنَبْتُ فَلَمْ أُصِبِ الْمَاءَ، فَقَالَ عَمَّارُ بْنُ يَاسِرٍ لِعُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ: أَمَا تَذْكُرُ إِذْ كُنَّا فِي سَفَرٍ أَنَا وَأَنْتَ، فَأَمَّا أَنْتَ فَلَمْ تُصَلِّ وَأَمَّا أَنَا فَتَمَعَّكْتُ وَصَلَّيْتُ، فَذَكَرْتُ ذَلِكَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: إِنَّمَا كَانَ يَكْفِيكَ هَكَذَا فَضَرَبَ بِكَفَّيْهِ عَلَى الْأَرْضِ وَنَفَخَ فِيهِمَا ثُمَّ مَسَحَ بِهِمَا وَجْهَهُ وَكَفَّيْهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Умар ибн Хаттобнинг ҳузурига бир одам келиб:

«Мен жунуб бўлдим ва сув топа олмадим», деди.

Бас, Аммор ибн Ёсир Умар ибн Хаттобга:

«Эслайсанми, мен билан сен икковимиз сафарда бўлган эдик. Сен намоз ўқимаган эдинг. Мен эса тупроққа беланиб, сўнгра намоз ўқидим. Кейин эса буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим. Бас, у зот:

«Албатта, сенга мана бундай қилишинг кифоя қилар эди», деб, ерга икки кафтларини уриб, уларга пуфлаб туриб, сўнгра улар билан юзларига ва икки кафтларига масҳ тортган эдилар», деди».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадисдан жунуб одам ҳам таҳорати йўқ одам каби таяммум қилиши кераклиги келиб чиқади. Ҳазрати Умар ва Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳумларнинг сафарда жунуб бўлиб қолишлари ҳодисасида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг намоз ўқимаганликлари сув топиб, ғусл қилиб кейин ўқишни ният қилганларидандир.

Бошқа ривоятларда у кишининг Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳуга: «Сув топмагунингча намоз ўқимай тур», деб маслаҳат берганлари ҳам келтирилган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Билмаган нарсасини биладиган одамдан сўраш зарурлиги.

2. Керакли ўринда бўлиб ўтган нарсани шеригининг ёдига солиш яхшилиги.

3. Шариатда қиёс жоиз эканлиги.

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу ғуслга қиёс қилиб, жунуб бўлганларида тупроққа думаладилар.

4. Бўлиб ўтган иштибоҳли нарсани бошлиқ, олим кишиларга зикр қилиш.

5. Шаръий масалаларни янада тушунарли бўлиши учун иложи бўлса, амалда қилиб кўрсатиш кераклиги.

6. Қандай кайфиятда таяммум қилиш баёни.

7. Имом Молик ва баъзи кишилар ушбу ҳадисни ҳужжат қилиб, «Таяммумда кафтига масҳ тортса бўлди, чиғаноғигача масҳ тортмаса ҳам бўлаверади», дейишган.

Аммо жумҳур уламолар, жумладан, Ҳанафий мазҳаби уламолари ушбу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида ва бошқа ҳадисларда келган маънони эътиборга олиб, «Билакларга чиғаноқлар билан қўшиб, масҳ тортилади», деганлар.

8. Агар кафтлар чангли тупроққа урилса, пуфлаб юбориш суннат эканлиги.

9. Шундан Абу Ҳанифа «Чанги йўқ ер жинсига уриб, пуфламай, таяммум қилса бўлаверади», деганлар.

10. Ислом динининг енгиллик дини эканлиги.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имоми дорул ҳижрат ndash ҳижрат юрти имоми номига мушарраф бўлган Имом Моликни олайлик. У киши ўз даврининг энг йирик муҳаддиси эдилар. Мадинаи Мунаввара аҳлидан давоми...

7394 12:08 / 12.11.2018
...Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини бўлмиш Исломда кишиларни ирқи, миллати, яшаш жойи, тилига қараб ажратиш йўқ эди. Ҳамма ихлосига, эътиқодига, қилган давоми...

5897 16:52 / 08.04.2016
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди гўзал шакл ва динда фақиҳ давоми...

5325 19:00 / 24.11.2021
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳу .Намоз эллик вақт, жунубликдан ғусл қилиш етти марта, кийимдаги пешобни ювиш етти марта эди. Расулуллоҳ давоми...

4189 19:00 / 24.08.2023