Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (226-дарс) Таҳорат ҳақида

19:00 / 12.04.2023 3462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

جَاءَ أَعْرَابِيٌّ إِلَى النَّبِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَسْأَلُهُ عَنِ الْوُضُوءِ فَأَرَاهُ ثَلَاثًا ثَلَاثًا ثُمَّ قَالَ: هَكَذَا الْوُضُوءُ فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا فَقَدْ أَسَاءَ وَتَعَدَّى وَظَلَمَ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَأَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ. وَلَفْظُهُ: فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا أَوْ نَقَصَ فَقَدْ أَسَاءَ وَ ظَلَمَ.

Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига таҳорат ҳақида сўраб келди. Бас, унга уч марта-уч мартадан кўрсатдилар. Сўнгра:

«Таҳорат мана шундай, ким бундан зиёда қилса, батаҳқиқ, ёмон қилибди, ҳаддан ошибди ва зулм қилибди», дедилар».

Насаий, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

У (Абу Довуд)нинг лафзида:

«Бас, ким бундан кўп ёки кам қилса, батаҳқиқ, ёмон қилибди ва зулм қилибди», дейилган.

Бу ҳадисдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам турли одамларга ҳеч эринмай, шариат амалларини ўргатганларини билиб оламиз.

Аъробий (таълим кўрмаган саҳролик араб) келиб: «Менга таҳоратни ўргатиб қўй», деса ҳам «Хўп» деб, ўргатаверганлар. Бирорта саҳобийга «Бунга таҳоратни сен ўргатиб қўй», демаганлар. Ўша аъробийга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратда аъзоларни уч мартадан ювиб кўрсатганлар ва:

«Таҳорат мана шундай, ким бундан зиёда қилса, батаҳқиқ, ёмон қилибди, ҳаддан ошибди ва зулм қилибди», дедилар».

Яъни, таҳорат мана шу мен кўрсатгандек қилинади. Бундан зиёдаси мумкин эмас, ким зиёда этиб, уч мартадан ошириб юборса, ёмон иш қилган, шариатнинг чегарасидан чиққан ва ўзига зулм қилган бўлади, дедилар. Шундан таҳоратда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювмаслик кераклиги кўринади.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا تَوَضَّأَ أَخَذَ كَفًّا مِنْ مَاءٍ فَأَدْخَلَهُ تَحْتَ حَنَكِهِ فَخَلَّلَ بِهِ لِحْيَتَهُ وَقَالَ: هَكَذَا أَمَرَنِي رَبِّي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَهُ: إِذَا تَوَضَأْتَ فَخَلِّلْ بَيْنَ أَصَابِعِ يَدَيْكَ وَرِجْلَيْكَ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилсалар, бир ҳовуч сув олиб, жағлари остига киритиб, у билан соқолларининг орасига сув етказар ва «Роббим мени шундай қилишга амр этган», дер эдилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

 Термизийнинг ривоятида:

«Қачон таҳорат қилсанг, икки оёғинг ва икки қўлингнинг панжалари орасига сув етказ», дер эдилар», деб келган.

Бу ҳадисда сув етмай қолиш эҳтимоли бор бўлган жойлар – жағ остидаги соқолни ва қўл-оёқ панжаларининг орасини алоҳида эътибор билан ювиш кераклиги таъкидланмоқда. Бу ишга катта аҳамият бермоқ керак.

عَنِ الْمُسْتَوْرِدِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا تَوَضَّأَ يُخَلِّلُ أَصَابِعَ رِجْلَيْهِ بِخِنْصَرِهِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

Муставрид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилсалар, жимжилоқлари билан оёқлари панжалари орасини ювганларини кўрдим».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадиси шарифда оёқ панжаларининг орасига жимжилоқлари билан сув етказиш кераклиги баён қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Амр ибн Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Усмоннинг ҳузурида эдим. Таҳорат суви опкелтирди ва .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3486 19:00 / 15.02.2024
Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Пайғамбарлик васфлари ила содир бўлган, мусулмонлар амал қилишлари лозиму лобуд бўлган, шаръий аҳкомларга давоми...

4796 16:52 / 08.04.2016
Қуръони Каримнинг исмларидан бири .Китоб,дир. Шаръий манбаларда, мисол учун фиқҳ, ҳадис ва бошқа илмлардаги баҳсларда .Китоб, дейилса, Қуръони Карим давоми...

6399 16:40 / 03.02.2021
Суннатни ўрганишдан аввал .Суннат, ўзи нима эканини билиб олиш керак. Аввало Суннат ва Ҳадис бирбирининг ўрнида ишлатилиб юрган истилоҳлар эканини айтиш лозимдир. давоми...

23760 17:23 / 08.01.2017