Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (218-дарс) Мусулмонча маданиятнинг баъзи белгилари

19:00 / 15.02.2023 3883 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا بَالَ أَحَدُكُمْ فَلَا يَأْخُذْ ذَكَرَهُ بِيَمِينِهِ وَلَا يَسْتَنْجِ بِيَمِينِهِ وَلَا يَتَنَفَّسْ فِي الْإِنَاءِ. رَوَى هَذِهِ الْخَمْسَةَ، الْأُصُولُ الْخَمْسَةُ.


Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Бирортангиз бавл қилса,  закарини ўнг қўли билан ушламасин, ўнг қўли билан истинжо қилмасин, идиш ичига нафас олмасин», дедилар».

Ушбу беш ҳадис беш асл китобда ривоят қилинган.

Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сиз билан биз, мусулмонларга учта одобни ўргатмоқдалар. Улардан иккитаси хало одобларига, биттаси овқатланиш одобларига тегишлидир.

1. «Бирортангиз бавл қилса, закарини ўнг қўли билан ушламасин».

Чунки ўнг қўл ҳалол-пок нарсалар, таом учун, нопок нарсаларни ушлашга эса чап қўл ажратилган. Шунинг учун ҳам бавл қилган пайтда закарни ўнг қўл билан ушламаслик керак.

2. «Ўнг қўли билан истинжо қилмасин».

Яъни қазои ҳожат қилган одам орқа-олдини ўнг қўли билан эмас, чап қўл билан тозаласин.

3. «Идиш ичига нафас олмасин».

Яъни, бирор идишдан ичимлик ичганда унинг ичига нафас олмасин, идиш ташқарисига қараб нафас олсин.

Бу одобларга доимо амал қилиш лозим. Агар айтиш жоиз бўлса, бу нарсалар мусулмонча маданиятнинг белгилари, мусулмонларни бошқалардан ажратиб турадиган хусусиятлардандир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Тундаги охирги намозингизни витр қилинглар,, дедилар,. Тўртовлари давоми...

1417 19:00 / 01.10.2025
Аҳмад ибн Ҳанбал ибн Ҳилол ибн Асад Идрис ибн Абдуллоҳ ибн Ҳайён ибн Абдуллоҳ алБағдодий ҳадис ва фиқҳ олими ва Ҳанбалий мазҳабининг асосчисидирлар. Насаблари давоми...

7967 13:30 / 22.05.2019
. . Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Ўз давоми...

5378 13:02 / 29.07.2020
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, энг содиқ Калом Аллоҳнинг Китобидир, энг яхши давоми...

4516 14:00 / 17.03.2021