Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис 177-дарс. Исломга амал қилиш билан тарғиб қилиш

18:30 / 30.03.2022 5254 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: لَا يَقُصُّ عَلَى النَّاسِ إِلاَّ أَمِيرٌ أَوْ مَأْمُورٌ أَوْ مُخْتَالٌ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ.

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга фақат амир ёки маъмур ёки риёкоргина гапиради», дедилар».

Абу Довуд ва Аҳмад ривоят ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шарифда мусулмон жамиятида мусулмонлар оммасига ваъз-насиҳат, илмий суҳбат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва бўлмаган кишилар ҳақида сўз кетмоқда.

Исломий жамиятда мусулмонларга Исломни яхши билган, тақводор, илмли, ақл-фаросатли ва бир қанча етук сифатларга эга бўлган ҳақийқий мусулмон киши амир бўлади.

Биринчи навбатда мусулмонларга амри маъруф, наҳйи мункар, ваъз-насиҳат қилиш ҳуқуқига ўша амир ҳақли бўлади.

Иккинчи ўринда эса маъмур – ҳақли томондан, масъул киши тарафидан шу ишга амр қилинган шахс ваъз-насиҳат қилишга ҳақли бўлади. Бундай шахслар шаръий илмларни тўлиқ ўрганиб, расмий ижозат – шаҳодатнома ёки маълум ва машҳур уламоларнинг рухсатини олган бўлиб, мусулмонларга ваъз-насиҳат, иршод, амри маъруф ва наҳйи мункар қилишлари мумкин.

Агар мазкур сифатларга эга бўлмаган кишилар бу ишни қилсалар, ўзларини билимдон кўрсатиш учун риёкорлик қилаётган бўладилар. Шу йўл билан мусулмонлар ичида обрў қозонмоқчи, уларнинг ишончига кирмоқчи бўладилар. Аслида эса алдамчилик қиладилар. Мусулмонликни қуруқ гап билан эмас, чин ихлос билан, Исломга амал қилиш билан тарғиб қилиш лозим.

Афсуски, ичимизда шу қабилдаги риёкорлар жуда ҳам кўп. Оқкўнгил мусулмонлар ҳақийқий олим ким, риёкор-қаллоб ким – буни яхши билиб олишлари керак. Бунинг учун Исломни ўрганиш, ҳақ-ноҳақ гапларни фарқлай билиш, ҳақийқий уламоларга қулоқ осиб, риёкорлардан сақланиш лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Умму Қайс бинти Миҳсон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.У киши ўзининг ҳали таом емаган жажжи ўғлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

3292 00:00 / 02.12.2022
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши айтадилар .Бемор бўлиб, ҳушсиз ётганимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени давоми...

3719 00:00 / 27.10.2022
. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар .Ким бир ракъат намоз ўқисаю, унда .Уммул Қуръон,ни ўқимаса, намоз ўқимабди. Магар давоми...

2522 19:00 / 12.02.2025
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳайзли аёл ва жунуб Қуръондан ҳеч нарса ўқимайди,, давоми...

3504 19:00 / 25.10.2023