Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Талбия айтиш | Фиқҳ дарслари (359-дарс)

19:00 / 25.12.2025 725 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қачон намоз ўқиса, баландликка кўтарилса, водийга тушса, уловликларга йўлиқса ва саҳар чоғига кирса, талбияни кўпайтиради.

عَنِ السَّائِبِ الْأَنْصَارِيِّ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَتَانِي جِبْرِيلُ  ، فَأَمَرَنِي أَنْ آمُرَ أَصْحَابِي، وَمَنْ مَعِي، أَنْ يَرْفَعُوا أَصْوَاتَهُمْ بِالْإِهْلَالِ، وَالتَّلْبِيَةِ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ، وَقَالَ التِّرْمِذِيُّ: هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ.

Ас-Соиб ал-Ансорийдан, отасидан (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаброил алайҳиссалом ҳузуримга келиб, менга асҳобларимни ва мен билан бирга бўлганларни «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни ва лаббайкани баланд овоз билан айтишга буюришимни амр қилди», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган. Термизий: «Бу ҳадис ҳасан саҳиҳ», деган.

Жумҳури уламолар: «Баланд овоз билан талбия айтиш мустаҳабдир», деганлар. Аммо бошқаларга халақит бермаслик керак. Аёл киши ўзи эшитадиган қилиб айтса ҳам кифоя қилади.

عَنْ أَبِي بَكْرٍ الصِّدِّيقِ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ سُئِلَ: أَيُّ الْحَجِّ أَفْضَلُ؟ قَالَ:«الْعَجُّ وَالثَّجُّ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қайси ҳаж афзал?» деб сўралди.

«Баланд овоздагиси ва қон оқизилгани», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Албатта, бу саволда ҳажнинг рукни ва вожибларидан кейинги афзал амали ҳақида сўралмоқда. Бундан «лаббайка»ни сидқидилдан баланд овозда айтиб, қурбонликларни яхшилаб сўйиб, ҳаж ибодатининг шиорини ошкора қилиш афзал экани келиб чиқади.

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُلَبِّي إِلَّا لَبَّى مَنْ عَنْ يَمِينِهِ أَوْ عَنْ شِمَالِهِ مِنْ حَجَرٍ أَوْ شَجَرٍ أَوْ مَدَرٍ حَتَّى تَنْقَطِعَ الْأَرْضُ مِنْ هَاهُنَا وَهَاهُنَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қай бир мусулмон талбия айтса, албатта, унинг чапидаги-ю, ўнгидаги тошлар, дарахтлар ва кесаклар ҳам талбия айтади. Ҳаттоки ер у тарафдан ва бу тарафдан тугагунча», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ким икки йўлдан бирига жинсий яқинлик қилса ёки унга яқинлик қилинса, рўзаси бузилади. Бунда манийнинг нозил бўлиши ёки бўлмаслигининг эътибори йўқ. Эркаклик давоми...

1470 19:00 / 31.07.2025
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида олтмишоятдан юзтагача қироат қилар эдилар,. Икки шайх ва давоми...

4340 19:00 / 16.06.2022
. ,. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким намозда қайт қилса ёки бурни қонаса, бурилиб чиқсин, давоми...

4003 00:00 / 11.11.2022
Имом Бухорий Муовия ибн Аби Суфён разийаллоҳу анҳудан ушбу ҳадиси шарифни ривоят қилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар Кимгаки давоми...

4098 05:00 / 19.01.2017