Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (130-дарс). Нажосатнинг турлари (учинчи мақола)

13:00 / 01.04.2021 4366 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аммо ейиладиган қушнинг ахлати покдир.

Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг устига кабутар тезак ташлаганда, тош билан артиб ташлаб, намоз ўқиган.

Худди шундай ҳолат Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг устиларига чумчуқ тезак ташлаганда ҳам бўлган. У киши бармоқлари билан артганлар.

Масжидул Ҳаром ва бошқа масжидларда қадимдан кабутарлар боқиб келинган.

Илло, товуқники худди икки чиқиш йўлидан чиқадиган нарсалар, қон ва ароқ каби оғир нажосатдир.

Бу жумлада оғир нажосатлар ҳақида сўз бормоқда. Нажаслиги қатъий далил билан собит бўлган нарса «оғир нажосат» ҳисобланади. Бунга оққан қон, гўштини еб бўлмайдиганларнинг тезаги ва пешоби, агар ўша ҳайвон таом емайдиган даражада кичик бўлса ҳам, ароқ, ҳавода тезак ташламайдиган уй ўрдаги ва ғози ҳамда товуққа ўхшаш паррандаларнинг тезаги, ўлимтикнинг гўшти ва териси, итнинг тезаги, йиртқичларнинг тезаги ва сўлаги, оғизни тўлдириб чиққан қайт, одамдан чиқиб, таҳоратни синдирадиган нарсалар киради.

Ундан (оғир нажосатдан) дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир.

Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат теккан кийим ила намоз ўқиса жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан бунга рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2,975 грамм.

Игнанинг учига ўхшаб сачраган пешоб ҳеч нарса эмас.

Бундан сақланиш мушкулдир. Аммо пешоб шу шаклда оқмайдиган сувга тушса, у сув нажас ҳисобланади.

Қассобга теккан қон ҳам афв қилинади. Шунингдек, нажосатга теккан пашшанинг асари ҳам, эшак ва сигирнинг тезаги ҳам.

Кўчада сачрайдиган лой ҳам, агар нажосат аниқ бўлмаса, афв қилинади.

Нажаснинг устига тушган сув нажасдир. Аксинча бўлса ҳам шу каби.

Яъни сувнинг устига нажас тушса, сув ҳам нажасга айланади.

Тезакнинг кули худди тузга айланиб кетган эшак каби покдир.

Табиий ўзгариш туфайли ўзининг нажаслик моҳиятини йўқотган нарсаларнинг мисолига қуйидаги ҳолни келтиришимиз мумкин: меванинг сиқилгани пок бўлади, ачиб, ароққа айланганда нажас бўлади ва яна туриб, сиркага айланганда пок бўлади.

Авра-астарли кийимнинг бир тарафида нажас бўлса, бошқа тарафида намоз ўқиса бўлади.

Чунки бу ҳолатда бир тарафга теккан нажосат иккинчи тарафга таъсир қилмайди.

Бир тарафида нажас бор гиламнинг бошқа тарафида, агар сиқилса қатра томмайдиган-у, аммо нажосатнинг бир оз ҳўли зоҳир бўлиб турган ва тезак аралашган лойдан қилиниб, қуриб кетган нарса устига ҳўл бўйича қўйилган кийимда намоз ўқиса бўлади.

Бир жойида нажас бор гиламнинг нажас тегмаган ерида намоз ўқиса бўлади. Бунда намоз ўқийдиган ер пок бўлиши эътиборга олинади. 

Иккинчи ва учинчи ҳолатларда ҳам нажосат тарқалмаган бўлади.

Агар нажосат жойи эсдан чиққан бўлса-ю, бир тарафи ювилган бўлса ҳам жоиз. Бу худди буғдойга уни тепалаётган эшаклар бавл қилса, унинг бир қисми ювилса ёки кетказиб юборилса покланганидек.

Ўша ювилган жойда ёки ҳиба, садақа йўли билан бериб юборилган, ёҳуд ўғирлаб кетилган қисмда нажосат бўлиши эҳтимоли бор.

(Тамом)

 

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сенга намозни кечга сурадиган амирлар бош бўлиб қолса нима қиласан, давоми...

2678 19:00 / 25.08.2022
.Сияр, сўзи .сийрат, сўзининг кўплигидир. .Сийрат,нинг икки хил маъноси бўлиб, биринчиси ndash .тариқат, яъни, йўл, иккинчиси ndash .ҳайъат, яъни кўриниш маъносини давоми...

2906 12:30 / 20.02.2019
Намозда охирги саждадан бошини кўтаргач, .Аттаҳиййаату,ни .абдуҳу ва расулуҳу,гача ўқигунча бўлган вақт давомида ўтириш фарздир. Бу амалнинг фарзлигига давоми...

3124 17:00 / 09.12.2021
биринчи мақола.Бобо, дейилганда отанинг отаси ва катта отаси тушунилади. .Момо, дейилганда эса отанинг онаси, онанинг онаси ва уларнинг оналари тушунилади. давоми...

2665 10:30 / 09.12.2019