Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (150-дарс). Азоннинг суннати

19:00 / 19.08.2021 5568 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ مُحَمَّدِبْنِ عَبْدِ الْمَلِكِبْنِ أَبِي مَحْذُورَةَ،عَنْ أَبِيهِ، عَنْجَدِّهِ قَالَقُلْتُيَا رَسُولَ اللهِ،عَلِّمْنِي سُنَّةَالْأَذَانِ، قَالَ: «فَإِنْ كَانَ صَلَاةُالصُّبْحِ قُلْتَالصَّلَاةُخَيْرٌ مِنْ النَّوْمِ،الصَّلَاةُ خَيْرٌمِنْ النَّوْمِ». رَوَاهُأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُوَالدَّارَقُطْنِيُّ

 

Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Абу Маҳзурадан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Менга азоннинг суннатини ўргатинг», дедим. У зот: 

«Қачонки бомдод бўлса, (азонида) «ас-солату хайрум минан-навм, ас-солату хайрум минан-навм…»ни айтасан», дедилар».

Дора Қутний, Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Иқома ҳанафий мазҳаби бўйича, худди азоннинг лафзлари билан айтилади. Фақат «ҳайя ъалал фалаҳ»дан кейин икки марта «Қод қоматис солааҳ» («Намоз қоим бўлди»)ни қўшилади.

Иқома масжидга ёки жамоат намозига йиғилиб турганларга фарз намоз ўқиш бошланаётганини билдириш вазифасини ўтайди. Ёлғиз ўқиётган киши ҳам иқома айтса, яхши.

Барча ҳолатларда иқома айтиш суннати муаккададир. Азонни чўзиб, иқомани тезлатиброқ айтиш ҳаммага маълум.

Тасвийб қилинса яхши.

«Тасвийб» – азон билан иқома орасида иқома айтиш вақти яқинлашганини билдириб қўйиш. Бу баъзи жойларда «Ас-солаҳ!», бошқа бир ерларда «Қомат!» каби иборалар билан қилинади. 

Иккисининг орасида бир оз ўтирилади.

عَنْ جَابِرِرَضِي اللهُ عَنْهُأَنَّ رَسُولَاللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَلِبِلَالٍ: «يَا بِلَالُ،إِذَا أَذَّنْتَ فَتَرَسَّلْفِي أَذَانِكَ، وَإِذَاأَقَمْتَ فَاحْدُرْ، وَاجْعَلْبَيْنَ أَذَانِكَ وَإِقَامَتِكَ قَدْرَ مَايَفْرُغُ الْآكِلُ مِنْأَكْلِهِ وَالشَّارِبُ مِنْشُرْبِهِ وَالْمُعْتَصِرُ إِذَادَخَلَ لِقَضَاءِ حَاجَتِهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ

 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билолга: 

«Эй Билол, қачон азон айтсанг, азонингни шошилмай, чўзиб айт. Қачон иқома айтсанг, тезроқ айт. Азонинг билан иқоманг орасида таом еювчи таомидан, шароб ичувчи шаробидан, қистаниб қолган қазои ҳожатдан фориғ бўлгунча вақт қўй», деганлар». 

Термизий ривоят қилган.

Фақат шом бундан мустасно. 

Шомни тезроқ ўқишга амрлар борлиги учун азондан кейин ўтирмасдан, бир оз ўтиши билан иқома айтилади.

Битта қазо намозга азон ҳам, иқома ҳам айтади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тоғдан топилган ферузада ҳеч нарса йўқ. Чунки бунга ўхшаш нарсалар ернинг тузга ўхшаш бир бўлаги ҳисобланади. . ,. . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2087 19:00 / 26.12.2024
Луълуъ ва анбарда ҳеч нарса йўқ. Луълуъ ndash дур. Анбар ndash кит ютиб, оғзидан қайта чиқариб юборган денгизда ўсадиган аччиқ хушбўй ўсимлик. Сувости бойликлари давоми...

2312 19:00 / 18.12.2024
2. .Қоим суннат,Ҳар бир мусулмон имкони борича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан хабардор бўлишга уриниши лозим. Лекин ҳар бир жамиятда, давоми...

3374 20:10 / 28.12.2018
Аёл меросхўрлар ўн тоифага бўлинадилар1. Қиз.Сулбдан бўлган ўз қизларининг меросдаги ҳолатлари уч турлидирБиринчисиЁлғиз, ўз тенги ва асабаси йўқ қизга мероснинг давоми...

2483 10:45 / 17.02.2020