
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
وَقَالَ الْمُفْرِدُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أُرِيدُ الْحَجَّ فَيَسِّرْهُ لِي وَتَقَبَّلْهُ مِنِّي، ثُمَّ لَبَّى، يَنْوِي بِهَا الْحَجَّ، وَهِيَ: لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ، لَبَّيْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ، إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ، لَا شَرِيكَ لَكَ.
وَلَا يُنْقِصُ مِنْهَا وَإِنْ زَادَ جَازَ، فَصَارَ مُحْرِمًا.
Ифрод ҳаж қилувчи:
«Aллoҳyммa инний ypийдyл ҳaжжa фa йaccирҳу лий вa тaқoббaлҳy минний», дейди. Сўнгpa ҳажни ният қилиб тaлбия aйтишни бoшлaйди:
«Лaббaйкaллoҳyммa лaббaйк, лaббaйкa лaа шapийка лaкa лaббaйк. Иннaл ҳамда вaн-нeъмaтa лaкa вaл-мyлк лaа шapийкa лaк».
Бундан кам қилмайди, агар зиёда қилса, жоиз ва эҳромга киради.
Ифрод ҳажи – ҳажнинг ўзинигина ният қилиб эҳром боғлаш.
Энди «Мухтасари Виқоя»да келган матнларни шарҳлашга ўтайлик.
«Aллoҳyммa инний ypийдyл ҳaжжa фa йaccирҳу лий вa тaқoббaлҳy минний».
Яъни «Aллoҳим, мeн ҳaж қилишни иpoдa қилмоқдаман, yни мeнгa ocoн этгин вa қaбyл айлaгин», дейди.
Сўнгpa ҳажни ният қилиб тaлбия aйтишни бoшлaйди:
«Лaббaйкaллoҳyммa лaббaйк, лaббaйкa лaа шapийка лaкa лaббaйк. Иннaл ҳамда вaн-нeъмaтa лaкa вaл-мyлк лaа шapийкa лaк».
Яъни: «Лaббaй Сeнгa, ё Aллoҳ, лaббaй! Лaббaй Сeнгa, Сeнинг шepигинг йўқ, лaббaй Сeнгa! Aлбaттa, мaқтoв, нeъмaт вa пoдшoҳлик Сeнгa хoc. Ceнинг шepигинг йўқ».
Эҳром мaн қиладиган нарсалар
فَيَتَّقِي الرَّفَثَ، وَالْفُسُوقَ، وَالْجِدَالَ، وَقَتْلَ صَيْدِ الْبَرِّ، وَالْإِشَارَةَ إِلَيْهِ، وَالدَّلَالَةَ عَلَيْهِ، وَالتَّطَيُّبَ، وَقَلْمَ الظُّفْرِ، وَسَتْرَ الْوَجْهِ وَالرَّأْسِ، وَغَسْلَ رَأْسِهِ وَلِحْيَتِهِ بِالْخِطْمِيِّ وَقَصَّهَا، وَحَلْقَ رَأْسِهِ، وَشَعْرِ بَدَنِهِ، وَلُبْسَ مَخِيطٍ، وَعِمَامَةٍ، وَالْمَصْبُوغِ بِطِيبٍ، إِلَّا بَعْدَ زَوَالِهِ.
Бу ила эҳромга кирган бўлади ва у шaҳвoний иш, фиcқ вa жaнжaл ҳамда қуруқлик ов ҳайвонларини ўлдиришдан, уларни овчига ишора ила кўрсатишдан ва йўллаб қўйишдан, хушбўй нарса истеъмол қилишдан, тирноқ олишдан, юз ва бошни тўсишдан, боши ва соқолини хитмий ила ювишдан, соқолни қисқартиришдан, соч ва бадандаги тукларни олдиришдан, тикилган нарса, салла ва хушбўй нарса ила бўялган кийим кийишдан сақланиши шарт. Аммо мазкур хушбўй нарсани ювиб ташлаб, изор ёки ридо қилса бўлади.
Худди намозни ният қилиб такбири таҳрима айтган кишига намоздан бошқа нарса ҳаром бўлгани каби эҳром боғлаб, ҳаж ёки умрани ният қилган одам учун ҳам маълум нарсаларни қилиш ҳаром бўлиб қолади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Шaҳвoний иш.
Aёлигa яқинлик қилиш вa шy ишгa oлиб бopyвчи aмaллap. Яъни ўпиш, қyчoқлaш, шyнгa тaaллyқли гaплapни гaпиpиш.
2. Фиcқ.
Aллoҳ таолонинг тoaтидaн чиқиш, гyнoҳ ишлapни қилиш.
3. Жaнжaл.
Шеpиклap, xoдимлap вa бoшқaлap билaн тaлaшиб-тopтишиш, жaнжaллaшиш вa шyнгa oид ишлap.
Ушбy ишлap Қуpъoни Kapимнинг
ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ
«Кимки уларда ўзига ҳажни фарз қилса, ҳажда шаҳвоний нарсалар, фисқ ва жанжал йўқдир», дeгaн oятигa бинoaн мaн этилгaндиp (Бақара сураси, 197-оят).
4. Қуруқлик ов ҳайвонларини ўлдириш, уларни овчига ишора ила кўрсатиш ва йўллаб қўйиш.
Аллоҳ таоло:
ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ
«Денгиз ови ва унинг таоми сиз ва йўловчилар баҳраманд бўлишингиз учун сизга ҳалол қилинди. Модомики, эҳромда экансиз, сизга қуруқлик ови ҳаром қилинди. Ҳузурида тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилинг», деган (Моида сураси, 96-оят).
رَوَى الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَغَيْرُهُمَا عَنْ أَبِي قَتَادَةَ: أَنَّهُمْ كَانُوا فِي مَسِيرٍ لَهُمْ، بَعْضُهُمْ مُحْرِمٌ وَبَعْضُهُمْ لَيْسَ بِمُحْرِمٍ، قَالَ: فَرَأَيْتُ حِمَارَ وَحْشٍ، فَرَكِبْتُ فَرَسِي، وَأَخَذْتُ الرُّمْحَ، فَاسْتَعَنْتُ بِهِمْ، فَأَبَوْا أَنْ يُعِينُونِي، فَاخْتَلَسْتُ سَوْطًا مِنْ بَعْضِهِمْ، فَشَدَدْتُ عَلَى الْحِمَارِ، فَأَصَبْتُهُ، فَأَكَلُوا مِنْهُ، فَأَشْفَقُوا، قَالَ: فَسُئِلَ عَنْ ذَلِكَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: «أَمِنْكُمْ أَحَدٌ أَمَرَهُ أَنْ يَحْمِلَ عَلَيْهَا، أَوْ أَشَارَ إِلَيْهَا؟» قَالُوا: لَا، قَالَ: «فَكُلُوا مَا بَقِيَ مِنْ لَحْمِهَا».
Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар Абу Қатода розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Улар юришлардан бирида эдилар. Баъзилари эҳром боғлаган, баъзилари эҳром боғламаган эдилар. Бир ёввойи эшакни (қулонни) кўрдим. Отимни миниб, найзамни қўлимга олдим. Улардан ёрдам сўраган эдим, ёрдам беришдан бош тортдилар. Улардан бирининг қамчисини суғуриб олдим-да, эшакнинг устига бостириб бордим. Бас, уни овладим. Улар ундан едилар ва қилганларидан қўрқдилар. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан у ҳақда сўралди. Шунда у зот:
«Сизлардан бирортангиз унга ҳамла қилишни буюрдими ёки ишора қилдими?» дедилар.
«Йўқ», дейишди.
«Унда қолган гўштни ҳам тановул қилаверинглар», дедилар».
5. Хушбўй нарса истеъмол қилиш.
Шунингдек, мой суртиш, хино қўйиш, хушбўй совунлардан фойдаланиш, райҳон ва меваларни ҳидлаш ҳам ман қилинган.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَامَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: مَنِ الْحَاجُّ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «الشَّعِثُ التَّفِلُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Ҳожи қандай одам?» деди.
«Сочи тўзиган, хушбўй ишлатмаган», дедилар».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.
6. Тирноқ олиш.
Аллоҳ таоло:
ﮬ ﮭ ﮮ
«Сўнгра ўзларидаги кирларни кетказсинлар...» деган (Ҳаж сураси, 29-оят).
Қурбонлик қилиб бўлганидан кейин ҳожига эҳромдан чиқишга рухсат бўлади. Шунда унинг учун эҳром вақтида мумкин бўлмаган соч олдириш ёки қисқартиришга, қўлтиқ остидаги ва бошқа жойлардаги тукларни, тирноқларни олишга изн берилади.
«...ўзларидаги кирларни кетказсинлар...» дейишдан мақсад шу.
7. Юз ва бошни тўсиш.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: كَانَ الرُّكْبَانُ يَمُرُّونَ بِنَا وَنَحْنُ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُحْرِمَاتٌ، فَإِذَا حَاذَوْا بِنَا، سَدَلَتْ إِحْدَانَا جِلْبَابَهَا مِنْ رَأْسِهَا عَلَى وَجْهِهَا، فَإِذَا جَاوَزُونَا كَشَفْنَاهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Отлиқлар бизнинг олдимиздан ўтарди. Биз эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эҳромда эдик. Қачон улар тўғримизга келганларида биримиз жилбобини бошидан юзига тушириб оларди. Улар биздан ўтиб кетганларида уни очардик».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
8. Боши ва соқолини хитмий ила ювиш.
«Хитмий» наботот бўлиб, у бош ва соқолни ювишда ишлатилган. У билан соч ёки соқол ювилса, улардаги жонзотларни ўлдирган. Шунинг учун эҳромдаги одам хитмий ила бошини ювиши ман қилинган. Лекин эҳромдаги одам хушбўй бўлмаган совун ва шунга ўхшаш жонзотларни ўлдирмайдиган нарсалар билан бошини ёки соқолини ювиши жоиз.
9. Соқолни қисқартириш ва соч олдириш.
Аллоҳ таоло:
ﮱ ﯓ ﯔ ﯕﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ
«Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун тугал адо этинг. Агар ушланиб қолсангиз, муяссар бўлган ҳадий (вожиб). Ҳадий ўз жойига етмагунча сочингизни олдирманг», деган (Бақара сураси, 196-оят).
Соқолни қисқартириш ёки сочни олдириш ҳам шу ҳукмга киради.
10. Tикилган нарса, салла ва хушбўй нарса ила бўялган кийим кийиш.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: أَنَّ رَجُلًا قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا يَلْبَسُ الْمُحْرِمُ مِنَ الثِّيَابِ؟ قَالَ رَسُولُ اللهِ r: «لَا يَلْبَسُ الْقُمُصَ، وَلَا الْعَمَائِمَ، وَلَا السَّرَاوِيلَاتِ، وَلَا الْبَرَانِسَ، وَلَا الْخِفَافَ إِلَّا أَحَدٌ لَا يَجِدُ نَعْلَيْنِ، فَلْيَلْبَسْ خُفَّيْنِ، وَلْيَقْطَعْهُمَا أَسْفَلَ مِنْ الْكَعْبَيْنِ، وَلَا تَلْبَسُوا مِنَ الثِّيَابِ شَيْئًا مَسَّهُ الزَّعْفَرَانُ أَوْ وَرْسٌ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Эҳромдаги киши қайси кийимларни кияди?» деди.
«Кўйлаклар, саллалар, шалворлар, кулоҳлар, махсиларни киймайди. Илло, биров кийгани шиппак топмаса, махси кийиб, ошиғидан пастидан кесиб олсин. Заъфарон ва варс теккан кийимларни кийманглар», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Умуман олганда, эркак киши эҳромга кирганда тикилган нарса кийиши мутлақо мумкин эмас.
Заъфарон – сариқ рангли ўсимлик бўлиб, у кўпроқ хушбўй нарса сифатида кийимларга суртилган. «Варс» ҳам Яманда ўсадиган сарғиш қизил ўсимлик бўлиб, хушбўй нарса сифатида ишлатилган. Ҳаж ва умра қилувчи шахс эҳром кийимига бу икки нарсани суртиши мумкин эмас.
Эҳромдаги эркак кишининг оёқларининг ошиғи ва уст қисми очиқ бўлиши лозим. Шунинг учун шиппаги йўқ одам махси кийишга мажбур бўлса, унинг ошиғидан устини кесиб ташлаши тайинланмоқда.
«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.