Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Турли бойликлар бир-бирига қўшилади | Фиқҳ дарслари (306-дарс)

19:00 / 07.11.2024 2193 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нисобни мукаммал қилиш учун тилла кумушга ва тижорат моллари қиймати ила иккисига қўшилади.

Бировда ҳам тилла пул, ҳам кумуш пул бўлса, икковини қўшиб ҳисоблаб, нисоб аниқланади. Кейин икковидан улушига қараб алоҳида-алоҳида закот чиқарилади. Демак, бир кишида турли пуллар бўлса, уларнинг ҳар бири алоҳида-алоҳида нисобга етиши шарт эмас. Мисол учун, доллар алоҳида, марка алоҳида, сўм алоҳида, рубль алоҳида нисобга етиши керак эмас. Бор пулларини қўшиб, тиллага нисбатан ҳисоблаб, нисобга етган-етмагани аниқланади ва ҳар пулдан ҳиссасига қараб закот чиқарилади.

Шунингдек, бировда пул ҳам бор, савдо моли ҳам бор. Пулга савдо молининг қиймати қўшиб ҳисобланади ва умумий ҳисобдан закот чиқарилади.

رُوِيَ عَنْ بُكَيْرِ بِنِ عَبْدِ اللهِ بِنْ الْأَشَجِّ: مَضَتِ السُّنَّةُ مِنْ أَصْحَابِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي ضَمِّ الذَّهَبِ إِلَى الْفِضَّةِ، وَالْفِضَّةِ إِلَى الذَّهَبِ فِي إِخْرَاجِ الزَّكَاةِ.

Букайр ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ашажждан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан закот(ни чиқариш)да тиллага кумушни, кумушга тиллани қўшиш суннатга айланган эди».

Нисобнинг йил ичида нуқсонга учраши ҳисобмас.

Мол йилнинг аввалида ва охирида нисобга етган ҳолда бўлса, ундан закот бериш вожиб бўлаверади. Чунки бир йил давомида тўлиқ нисобни эътиборга олиш қийин. Бировнинг моли Рамазон ойида нисобга етди. Янаги Рамазон келганда ҳисобласа ҳам нисобга етиб турибди. Закот бериши вожиб бўлади. Орада нисобдан камайиб қолганининг эътибори йўқ.

Закотни бир ва ундан кўпроқ йил учун олдиндан берса, жоиз.

Бу ҳукмнинг далили:

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ الْعَبَّاسَ سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي تَعْجِيلِ زَكَاتِهِ قَبْلَ أَنْ يَحُولَ الْحَوْلُ، مُسَارَعَةً إِلَى الْخَيْرِ، فَأَذِنَ لَهُ فِي ذَلِكَ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Аббос хайрга тезроқ эришиш ниятида закотини бир йил тўлмасдан олдин бериш ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. Бас, у зот унга бу ҳақда изн бердилар».

Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Шунингдек, бир нисобга соҳиб бўлган киши бир неча нисобнинг закотини олдиндан берса бўлади.

Мисол учун, бир кишининг бешта бўғоз туяси бор. У аслида закотга бир дона қўйни берса кифоя эди. Аммо «Олдиндан бериб қўяй», деб иккита қўйни берса ҳам жоиз. Ҳомиладор туялар туғиб, ҳамма туяси ўнта бўлганда, олдинги берган бир дона ортиқча қўйи янги туғилган туяларга закот бўлади. Мазкур янги туғилган туялардан яна закот беришга ўрин қолмайди.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . . Қуёш тутилганда жуманинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди. Иккисида қироатни махфий ва узоқ қилади. Сўнгра то қуёш давоми...

3267 19:00 / 20.04.2023
Радд бир, икки ва уч синфга воқеъ бўлади. Ундан кўп бўлмайди.Радд қилинадиган улушлар тўртта икки, уч, тўрт ва беш.Радд масаласида мерос радд қилинмайдиган кишилар давоми...

2586 19:20 / 01.06.2020
I. Закот фарз бўлиши учун молда бўлиши лозим шартлар 1. Тўлиқ мулк бўлиши керак. 2. Феълан ёки тақдиран ўсувчи мол бўлиши керак. 3. Нисобга етган бўлиши керак. 4. давоми...

2550 19:00 / 18.07.2024
. . . . . Харож ва ушр еридан топилган тилла ва унга ўхшаш маъдандан бешдан бир олинади. Бешдан бирдан қолгани, агар давоми...

1860 19:00 / 05.12.2024