Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (162-дарс) Фатво

19:00 / 02.12.2021 5146 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Рукуъ» луғатда «эгилиш» деган маънони билдиради.

Шариатда эса бош ва бел билан қўли тиззасига етгунча энгашишга «рукуъ» дейилади. Рукуънинг энг ози икки кафтнинг тиззаларга етишидир. Мукаммал рукуъ эса тиззаларни чангаллаб ушлаган ҳолда бел ва бўйинни тўғрилаб, теп-текис бўлишини таъминлашдан иборатдир.

Пешона ва бурун ила сажда қилиш. Фатво шунга берилган.

«Сажда» сўзи луғатда «бўйсуниш», «ҳокисорлик», «ўзини паст олиш» ва «майл» деган маъноларни билдиради.

Шариатда намозхоннинг очиқ пешона ва бурнини ерга қўйиши саждадир.

Рукуъ ва сажданинг намозда фарзлигига далиллар:

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ارْكَعُوا وَاسْجُدُوا وَاعْبُدُوا رَبَّكُمْ وَافْعَلُوا الْخَيْرَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ

«Эй иймон келтирганлар! Рукуъ қилинглар, сажда қилинглар», деган (77-оят).

Намозни нотўғри ўқиган кишига таълим берар эканлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намознинг фарзларини лўнда қилиб шундай тушунтирганлар:

«إِذَا قُمْتَ إِلَى الصَّلَاةِ فَكَبِّرْ، ثُمَّ اقْرَأْ مَا تَيَسَّرَ مَعَكَ مِنْ الْقُرْآنِ، ثُمَّ ارْكَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ رَاكِعًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَعْدِلَ قَائِمًا، ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ سَاجِدًا، ثُمَّ ارْفَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّ جَالِسًا، وَافْعَلْ ذَلِكَ فِي صَلَاتِكَ كُلِّهَا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

«Намозга турганингда такбир айт, сўнг Қуръондан билганларингни ўқи. Кейин рукуъ қил ва рукуъдаги ҳолингда (бироз) тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва қаддингни ростлаб, тиклан. Кейин сажда қил ва саждадаги ҳолингда ҳам (бироз) тин ол. Кейин бошингни кўтар ва ўтирган ҳолингда (бироз) тин ол. Намозингнинг ҳаммасида ҳам шундай қил».

Бешовлари ривоят қилишган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар ҳар бир намозда доимо рукуъ ва сажда қилганлар, бу амалларни бирор марта ҳам тарк қилмаганлар.

Уламолар сажданинг етти аъзо билан амалга ошишига иттифоқ қилганлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «أُمِرْتُ أَنْ أَسْجُدَ عَلَى سَبْعَةِ أَعْظُمٍ: الْجَبْهَةِ - وَأَشَارَ بِيَدِهِ عَلَى أَنْفِهِ - وَالْيَدَيْنِ، وَالرُّكْبَتَيْنِ، وَأَطْرَافِ الْقَدَمَيْنِ، وَلَا نَكْفِتَ الثِّيَابَ وَالشَّعْرَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Етти аъзо билан: пешона, – қўллари билан бурунларига ҳам ишора қилдилар – икки қўл, икки тизза ва икки оёқнинг учи билан сажда қилишга ҳамда кийимлар ва сочни йиғиштирмасликка буюрилдим», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Сажда қилинувчи аъзоларнинг бир қисмини ерга қўйиш билан сажданинг фарзи адо этилган бўлади. Шунингдек, оёқларнинг ҳеч бўлмаганда бир бармоғи ерга тегиши ҳам шарт.

Рукуъни бир марта, саждани икки марта қилиш тааббудий, яъни ҳикматини банда тушунмаса ҳам ибодат учун амалга ошираверадиган амаллардандир.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Фароиз, сўзи фарз сўзининг жамъидир. Фарз эса луғатда, ўлчов, кесиш ва баён қилиш маъноларини билдиради. Шариятдаги фарз амаллар ҳам ўлчоғлик, кесиб айтилган ва давоми...

11335 05:00 / 18.01.2017
. . Умра суннатдир. У тавоф ва саъйдан иборатдир. Умра йил давомида жоиздир. Арафа куни ва ундан кейинги тўрт кунда макруҳдир. .Умpa, cўзи зиёpaт мaънocини давоми...

966 19:00 / 20.11.2025
Унинг вожиблари Муздалифада туриш, Сафо ва Марва орасида саъй қилиш, тош отиш, четдан келганлар учун видо тавофини қилиш ва соч олдириш. Бундан ҳажнинг вожиб давоми...

442 19:00 / 06.11.2025
Қуёш нурида исиб қолган сувни ишлатишнинг ҳукми тўғрисида қуйидаги қарашлар айтилган1. Мутлақо макруҳ эмас2. Иссиқ ўлкаларда барча оғзи очиқ идишларда бўлгани давоми...

5966 05:00 / 19.01.2017