Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (142-дарс). Эй Сулайк, туриб, икки ракат намоз ўқиб ол!

18:00 / 24.06.2021 4770 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ قَالَجَاءَ سُلَيْكٌ الْغَطَفَانِيُّ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَرَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَخْطُبُ فَجَلَسَ، فَقَالَ لَهُ: «يَا سُلَيْكُ قُمْ فَارْكَعْ رَكْعَتَيْنِ وَتَجَوَّزْ فِيهِمَا»، ثُمَّ قَالَ: «إِذَا جَاءَ أَحَدُكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ وَالْإِمَامُ يَخْطُبُ فَلْيَرْكَعْ رَكْعَتَيْنِ وَلْيَتَجَوَّزْ فِيهِمَا». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида Сулайк ал Fатафоний келиб ўтирди. Бас, у зот: 

«Эй Сулайк, туриб, икки ракат намоз ўқиб ол. Уларни енгил қил, – дедилар. Сўнгра эса: – Қачон бирортангиз жума куни имом хутба қилиб турганда келса, икки ракат намоз ўқиб олсин ва уларни енгил қилсин», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Бу ривоятни уламолар икки хил таъвил қилганлар. 

Баъзилари: «Бу намоз жуманинг фарзидан олдинги суннат», десалар, бошқалари: «Бу намоз таҳийёти масжид намозидир», деганлар.

Шу билан бирга, айтиб ўтиш лозим бўлган нарсалар ҳам бор. Ҳанафий мазҳабида имом минбарга чиққанидан кейин намоз ўқиш ҳаром. У хутбани бошлаганда эса саломга алик олиш, акса урганга яхши тилак айтиш, Қуръон ўқиш ва шунга ўхшаган нарсалар ҳам мутлақо мумкин бўлмайди.

Ҳанафийлар бу ҳадисни Пайғамбар алайҳиссалом ҳалиги одамни намоз ўқишга амр қилиб, ўзлари хутбадан тўхтаб турганлари билан изоҳлайдилар.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . ,. . Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши .Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, фалончининг чўзиб давоми...

4969 18:20 / 01.09.2022
Аллоҳ таоло .Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Расулга итоат қилинглар. Шоядки, раҳм қилинсангиз,, деган Нур сураси, 56оят. Қуръони Каримда намоз давоми...

2916 19:00 / 07.06.2024
.Китоб, сўзи .ёзиш, ўзагидан олинган бўлиб, .ёзилган, деган маънони англатади. Бир тўп ёзилган варақларнинг муқова орасига олингани .китоб, деб ишлатиб давоми...

6133 14:00 / 04.06.2020
. Булардан бошқалар суннат ёки мандубдир. .Мухтасари Виқоя,нинг соҳиби ушбу қисқа ибора билан намознинг фарз ва вожиб амалларидан бошқа амаллари суннат ёки давоми...

5263 17:00 / 20.01.2022