Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (161-дарс) Қуръондан муяссар бўлганича қироат қилинг!

19:00 / 25.11.2021 4389 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзнинг икки ракъатининг ҳар бирида ҳамда витр ва нафлнинг ҳар бир ракъатида бир оят қироат қилиш — ушбу жумлада келган маъно қироатнинг энг оз миқдорини билдиради. Фарз намози икки, уч ва тўрт ракатли бўлиши маълум. Уларнинг ҳаммасининг биринчи ва иккинчи ракатларида қироат фарз. Витр ва нафл намозларининг барча ракатларида қироат фарз, чунки аслида нафл намози икки ракатли бўлади. Агар ундан ортиқ бўлса ҳам, ҳар икки ракат ўзига хос намоз ҳисобланади. Витр намози қироат бобида нафл намозга қўшилган.

Ўша бир оят билан кифояланган гуноҳкордир.

Яъни, бир оят қироат қилиб, ўша билан кифояланиб, бошқа қироат қилмаган одам Фотиҳани ўқимагани учун тарки вожиб қилиши ила гуноҳкор бўлади. Аммо намози намоз бўлаверади. 

Икковларининг наздида бир узун ёки уч қисқа оят қироат қилиш. 

Имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммаднинг бу гаплари амал учун қабул бўлган.

Намозда Қуръондан қироат қилиш фарзлигига далиллар:

Аллоҳ таоло Муззаммил сурасида:

إِنَّ رَبَّكَ يَعْلَمُ أَنَّكَ تَقُومُ أَدْنَى مِن ثُلُثَيِ اللَّيْلِ وَنِصْفَهُ وَثُلُثَهُ وَطَائِفَةٌ مِّنَ الَّذِينَ مَعَكَ وَاللَّهُ يُقَدِّرُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ عَلِمَ أَن لَّن تُحْصُوهُ فَتَابَ عَلَيْكُمْ فَاقْرَؤُوا مَا تَيَسَّرَ مِنَ الْقُرْآنِ عَلِمَ أَن سَيَكُونُ مِنكُم مَّرْضَى وَآخَرُونَ يَضْرِبُونَ فِي الْأَرْضِ يَبْتَغُونَ مِن فَضْلِ اللَّهِ وَآخَرُونَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَاقْرَؤُوا مَا تَيَسَّرَ مِنْهُ وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ وَأَقْرِضُوا اللَّهَ قَرْضًا حَسَنًا وَمَا تُقَدِّمُوا لِأَنفُسِكُم مِّنْ خَيْرٍ تَجِدُوهُ عِندَ اللَّهِ هُوَ خَيْرًا وَأَعْظَمَ أَجْرًا وَاسْتَغْفِرُوا اللَّهَ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ

«Бас, Қуръондан муяссар бўлганича қироат қилинглар», деган (20-оят).

Бу амр намоз ўқиш тўғрисидаги оят ичида келган.

عَنْأَبِيهُرَيْرَةَرَضِي اللهُ عَنْهُأَنَّرَسُولَاللهِصلى الله عليه وسلمقَالَ: «إِذَاقُمْتَإِلَىالصَّلَاةِفَكَبِّرْ،ثُمَّاقْرَأْمَاتَيَسَّرَمَعَكَمِنْالْقُرْآنِ،ثُمَّارْكَعْحَتَّىتَطْمَئِنَّرَاكِعًا،ثُمَّارْفَعْحَتَّىتَعْدِلَقَائِمًا،ثُمَّاسْجُدْحَتَّىتَطْمَئِنَّسَاجِدًا،ثُمَّارْفَعْحَتَّىتَطْمَئِنَّجَالِسًا،وَافْعَلْذَلِكَفِيصَلَاتِكَكُلِّهَا». رَوَاهُالْخَمْسَةُ

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Намозга турганингда такбир айт, сўнг Қуръондан билганларингни ўқи. Кейин рукуъ қил ва рукуъдаги ҳолингда бироз тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва қаддингни ростлаб, тиклан. Кейин сажда қил ва саждадаги ҳолингда ҳам (бироз) тин ол. Кейин бошингни кўтар ва ўтирган ҳолингда (бироз) тин ол. Намозингнинг ҳаммасида ҳам шундай қил», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Бу ҳадисда намозда қироат лозимлиги алоҳида таъкидланмоқда.

عَنْأَبِيهُرَيْرَةَرَضِي اللهُ عَنْهُأَنَّرَسُولَاللهِصلى الله عليه وسلمقَالَ: «لَاصَلَاةَإِلَّابِقِرَاءَةٍ». رَوَاهُمُسْلِمٌ

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қироатсиз намоз йўқдир», дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам, доимо, ҳар бир намозда қироат қилганлар.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Фароиз, сўзи .фарз, сўзининг жамидир..Фарз, сўзи луғатда .ўлчов,, .кесиш, ва .баён қилиш, маъноларини англатади.Шариатдаги фарз амаллар ҳам ўлчоғлик, кесиб айтилган давоми...

4703 12:10 / 26.12.2018
. ,. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Намозхоннинг бадани, кийими ва макони бетаҳоратлик ва ҳақиқий нажосатдан пок бўлиши... Бетаҳоратликдан давоми...

4900 17:30 / 09.09.2021
Абу Усайд асСоъидий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни никоҳ тўйига даъват қилди. Ўша куни унинг аёли, келинчакнинг ўзи уларнинг хизматчиси давоми...

3867 05:00 / 18.01.2017
.Хилоф, фиқҳий илмлардан бири бўлиб, у орқали шаръий далилларни келтириш, шубҳаларни даф қилиш ва хилофга сабаб бўлган далилларни солиштириб кўриш кайфияти давоми...

6311 13:30 / 20.03.2019