Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Туядан олинадиган закот жадвали | Фиқҳ дарслари (293-дарс)

19:00 / 01 август 710 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўрт дона туяси бор одамга закот фарз бўлмайди. Агар эгаси ўзи хоҳлаб берса, ўзининг ихтиёри.

Туяларнинг номлари изоҳи қуйидаги жадвалда келади. 

Бинти Мухоз 

 

 Бир ёшдан ошган урғочи туя

 

Бинти Лабун  

 

 Икки ёшдан ошган урғочи туя

 

Ҳиққа

 

  Уч ёшдан ошган урғочи туя

 

Жазаъа

 

 Тўрт ёшдан ошган урғочи туя

 

 

 Туядан олинадиган закот жадвали

Туялар сони

 

Бериладиган закот миқдори

 

5 тадан 24 тагача

 

Ҳар 5 тасидан 1 та қўй

 

25 тадан 35 тагача

 

1 та бинти мухоз туя

 

36 тадан 45 тагача

 

1 та бинти лабун туя

 

46 тадан 60 тагача

 

1 та ҳиққа туя

 

61 тадан 75 тагача

 

1 та жазаъа туя

 

76 тадан 90 тагача

 

2 та бинти лабун туя

 

91 тадан 120 тагача

 

2 та ҳиққа туя

 

76 тадан 90 тагача

 

2 та бинти лабун туя

 

91 тадан 124 тагача

 

2 та ҳиққа туя

 

 

124 тадан ошган туялар закоти жадвали

Туялар сони

 

Бериладиган закот миқдори

 

120 тадан 124 гача

 

2 та ҳиққа

 

125 тадан 129 гача

 

2 та ҳиққа ва 1 та қўй

 

130 тадан 134 гача

 

2 та ҳиққа ва 2 та қўй

 

135 тадан 144 гача

 

2 та ҳиққа ва 4 та қўй

 

145 тадан 149 гача

 

2 та ҳиққа ва 1 та бинти мухоз

 

150 тадан 154 гача

 

3 та ҳиққа

 

155 тадан 159 гача

 

3 та ҳиққа ва 1 та қўй

 

160 тадан 164 гача

 

3 та ҳиққа ва 2 та қўй

 

165 тадан 169 гача

 

3 та ҳиққа ва 3 та қўй

 

170 тадан 174 гача

 

3 та ҳиққа ва 4 та қўй

 

175 тадан 185 гача

 

3 та ҳиққа ва 1 та бинти мухоз

 

186 тадан 195 гача

 

3 та ҳиққа ва 1 та бинти лабун

 

196 тадан 204 гача

 

4 та ҳиққа

 

 

Ҳанафий мазҳабининг бу ҳақдаги далиллари:

رَوَى إِسْحَاقُ بْنُ رَاهَوَيْهِ وَالطَّحَاوِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَتَبَ لِعَمْرِو بْنِ حَزْمٍ فِي ذِكْرِ مَا يُخْرَجُ مِنْ فَرَائِضِ الْإِبِلِ، فَكَانَ فِيهِ: «فَإِذَا كَانَتْ أَكْثَرَ مِنْ عِشْرِينَ وَمِائَةٍ فَفِي كُلِّ خَمْسِينَ حِقَّةٌ، وَفِي كُلِّ أَرْبَعِينَ بِنْتُ لَبُونٍ، فَمَا فَضُلَ عَلَى مِائَةٍ وَعِشْرِينَ فَإِنَّهُ يُعَادُ إِلَى أَوَّلِ فَرِيضَةِ الْإِبِلِ، فَمَا كَانَ أَقَّلَ مِنْ خَمْسٍ وَعِشْرِينَ فَفِيهِ الْغَنَمُ، فِي كُلِّ خَمْسِ ذَوْدٍ شَاةٌ.

Исҳоқ ибн Роҳавайҳ, Таҳовий ва Абу Довуд ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Ҳазмга туянинг закоти чиқарилиши хусусида ёздириб берган мактубларида қуйидагилар бор эди:

«Қачон бир юз йигирматадан ортса, ҳар элликтада бир ҳиққа. Ҳар қирқтадан битта бинти лабун. Бир юз йигирматадан ортганда туя закотининг аввалига қайтарилади. Йигирма бештадан озида қўй берилади. Ҳар бешта туядан бир совлиқ».

Ибн Масъуд ва Осим ибн Зомра розияллоҳу анҳудан ҳам шу ривоят келган.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ لَمْ يَكُنْ عِنْدَهُ إِلَّا أَرْبَعٌ مِنَ الْإِبِلِ فَلَا زَكَاةَ عَلَيْهِ، وَإِذَا كَانَتْ خَمْسًا فَفِيهَا شَاةٌ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг тўрттадан бошқа туяси бўлмаса, унга закот фарз бўлмайди. Қачон бешта бўлса, ундан қўй», дедилар».

 

Қорамол закоти

Қорамолда: ўттизтада бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. Қирқтада икки ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. Қирқдан зиёда бўлганда то олтмиштагача ҳисобланади. Сўнгра ҳар ўттизтада бир ёшли эркак бузоқ. Ҳар қирқтада икки ёшли урғочи бузоқ.

Ушбу жумлалардан фақат биттаси шарҳга муҳтож. У ҳам бўлса, «Қирқдан зиёда бўлганда то олтмиштагача ҳисобланади» жумласидир.

Бунда қирқтадан то олтмиштагача зиёда бўлган қорамолнинг зиёдасидан ҳисоблаб, закот берилиши ҳақида сўз бормоқда.

Битта зиёда бўлса, икки ёшли урғочи бузоқ қийматининг ўндан бирининг тўртдан бири, яъни қирқдан бири берилади.

Иккита зиёда бўлса, икки ёшли урғочи бузоқ қийматининг ўндан бирининг ярми, яъни йигирмадан бири берилади ва ҳоказо.

Уламоларимиз бу ҳукмларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан олганлар. Ана шундай ҳадислардан иккитасини мисол тариқасида келтирамиз.

عَنْ مُعَاذٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَعَثَنِي النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِلَى الْيَمَنِ، فَأَمَرَنِي أَنْ آخُذَ مِنْ كُلِّ ثَلَاثِينَ بَقَرَةً تَبِيعًا أَوْ تَبِيعَةً، وَمِنْ كُلِّ أَرْبَعِينَ مُسِنَّةً. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ.

Муъоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Яманга юбордилар ва ҳар ўттизта қорамолдан битта эркак ёки урғочи бир ёшли бузоқ олишимни ва ҳар қирқтадан бир дона икки ёшли урғочи бузоқ олишимни амр қилдилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган, Ҳоким саҳиҳ деган.

وَعَنْهُ قَالَ: أَمَرَنِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ لَا آخُذَ مِنَ الْبَقَرِ شَيْئًا حَتَّى تَبْلُغَ ثَلَاثِينَ، فَإِذَا بَلَغَتْ ثَلَاثِينَ فَفِيهَا عِجْلٌ تَابِعٌ جَذَعٌ أَوْ جَذَعَةٌ حَتَّى تَبْلُغَ أَرْبَعِينَ، فَإِذَا بَلَغَتْ أَرْبَعِينَ فَفِيهَا بَقَرَةٌ مُسِنَّةٌ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қорамол ўттизтага етмагунча ҳеч нарса олмаслигимни амр қилдилар. Қачон ўттизтага етса, ундан бир дона онасига эргашиб юрган бир ёшли эркак ёки урғочи бузоқ. Бу то қирқтага етгунча. Агар унга етса, икки ёшли ғунажин».

Насоий ривоят қилган.

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан қилинаётган ушбу икки ривоятдан уламоларимиз қорамол закотига тегишли кўпгина ҳукмларни олишган. «Қорамол» деганда мол ва қўтос эътиборга олинишини унутиб қўймаслигимиз керак.

Демак, қорамол ўттизтага етмагунча закот йўқ, чунки қорамолнинг нисоби ўттизта экан.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Азоннинг зикри Қуръони Каримда келгандир. Аллоҳ таоло Жумуъа сурасида .Эй иймон келтирганлар Жума кунидаги намозга чорланган пайтда Аллоҳнинг давоми...

3608 17:00 / 15.07.2021
1. Зоҳирурривоя.Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммаднинг кучли қавллари.2. Имом.Имом Абу Ҳанифа.3. Шайхони ndash Икки шайх.Имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳматуллоҳи давоми...

4254 19:30 / 19.12.2019
.Истинжо, луғатда .ахлатни кетказиш, деганидир. Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва шунга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга давоми...

3376 16:27 / 08.04.2021
Жаноза ўқувчига худди намоз ўқувчига қўйилган шартлар ислом, ақл, сатри аврат, таҳоратли бўлиш, бадан, кийим ва маконда нажосат бўлмаслиги, қиблага юзланиш ва ният давоми...

1638 19:00 / 29 февраль