Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Закотга олинадиган ҳайвонлар | Фиқҳ дарслари (298-дарс)

19:00 / 13.09.2024 2266 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўртачасини олиш вожибдир. Агар топилмаса, закотчи кичигини олиб, устига қўшимча олади ёки каттасини олиб, ортиғини қайтаради.

Демак, закотга маълум бир ёшдаги ҳайвоннигина олиш кераклиги аён бўлди. Яна закотчи ўша ёшдаги ҳайвоннинг энг яхшисини ёки энг пастини эмас, ўртачасини олиши лозим. Агар бундай сифатдаги ҳайвон топилмаса, пастроғини олиб, қолганига қиймат қўшиб олади ёки яхшисини олиб, ортган қийматни закот берувчига қайтаради.

Закот олиш пайтида туялар сонига биноан маълум ёшдаги ва сифатдаги туяни закотга олиш керак бўлиб қолди, дейлик. Лекин ўша ёшдаги ва сифатдаги туя мазкур туялар ичида йўқ. Нима қилинади? Лозим бўлган туядан кўра кичикроқ ёшдаги туя олинади-да, камига ўртачасини нархлаб, пул шаклида олинади. Агар лозим бўлган туядан катта ёшдаги туя бўлса, буни ҳам қабул қилса бўлади. Аммо ортиғини садақачи – закот омили (ишчиси) закот берувчига ўртачасини нархлаб, ундан ортганини пул шаклида қайтариб беради. Ушбу қоида бошқа ҳайвонларда ҳам ўзига мос равишда ишлатилади. Агар кичик ёшдаги урғочи ҳайвон ўрнига катта ёшдаги эркак ҳайвон олинса, ҳеч нарса олинмайди. Мулоҳаза қиладиган бўлсак, закотга олинадиган ҳайвонларда урғочиси устун кўрилади. Бунда урғочи ҳайвоннинг камбағаллар қўлига тушиб, кўпайиши назарда тутилган.

Бунга қуйидаги ҳадис далил қилиб олинган:

عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ أَبَا بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ كَتَبَ لَهُ فَرِيضَةَ الصَّدَقَةِ الَّتِي أَمَرَ اللهُ رَسُولَهُ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَنْ بَلَغَتْ عِنْدَهُ مِنَ الْإِبِلِ صَدَقَةُ الْجَذَعَةِ، وَلَيْسَتْ عِنْدَهُ جَذَعَةٌ، وَعِنْدَهُ حِقَّةٌ فَإِنَّهَا تُقْبَلُ مِنْهُ الْحِقَّةُ، وَيَجْعَلُ مَعَهَا شَاتَيْنِ إِنِ اسْتَيْسَرَتَا لَهُ أَوْ عِشْرِينَ دِرْهَمًا، وَمَنْ بَلَغَتْ عِنْدَهُ صَدَقَةُ الْحِقَّةِ، وَلَيْسَتْ عِنْدَهُ الْحِقَّةُ، وَعِنْدَهُ الْجَذَعَةُ فَإِنَّهَا تُقْبَلُ مِنْهُ الْجَذَعَةُ، وَيُعْطِيهِ الْمُصَدِّقُ عِشْرِينَ دِرْهَمًا أَوْ شَاتَيْنِ، وَمَنْ بَلَغَتْ عِنْدَهُ صَدَقَةُ الْحِقَّةِ وَلَيْسَتْ عِنْدَهُ إِلَّا بِنْتُ لَبُونٍ فَإِنَّهَا تُقْبَلُ مِنْهُ وَيُعْطِي شَاتَيْنِ أَوْ عِشْرِينَ دِرْهَمًا، وَمَنْ بَلَغَتْ صَدَقَتُهُ بِنْتَ لَبُونٍ وَعِنْدَهُ حِقَّةٌ فَإِنَّهَا تُقْبَلُ مِنْهُ الْحِقَّةُ، وَيُعْطِيهِ الْمُصَدِّقُ عِشْرِينَ دِرْهَمًا أَوْ شَاتَيْنِ، وَمَنْ بَلَغَتْ صَدَقَتُهُ بِنْتَ لَبُونٍ، وَلَيْسَتْ عِنْدَهُ وَعِنْدَهُ بِنْتُ مَخَاضٍ فَإِنَّهَا تُقْبَلُ مِنْهُ، وَيُعْطِي مَعَهَا عِشْرِينَ دِرْهَمًا أَوْ شَاتَيْنِ، وَمَنْ بَلَغَتْ صَدَقَتُهُ بِنْتَ مَخَاضٍ، وَلَيْسَتْ عِنْدَهُ وَعِنْدَهُ بِنْتُ لَبُونٍ فَإِنَّهَا تُقْبَلُ مِنْهُ، وَيُعْطِيهِ الْمُصَدِّقُ عِشْرِينَ دِرْهَمًا أَوْ شَاتَيْنِ، فَإِنْ لَمْ يَكُنْ عِنْدَهُ بِنْتُ مَخَاضٍ عَلَى وَجْهِهَا، وَعِنْدَهُ ابْنُ لَبُونٍ فَإِنَّهُ يُقْبَلُ مِنْهُ وَلَيْسَ مَعَهُ شَيْءٌ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Бакр розияллоҳу анҳу унга Аллоҳ Ўз Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга амр қилган садақа фарзини ёзганида қуйидагилар ҳам бор эди:

«Кимнинг ҳузуридаги туяси закотига жазаъа берадиган даражага етса-ю, унинг жазаъаси бўлмай, ҳиққаси бўлса, ундан ҳиққа қабул қилинади ва у билан бирга имкони бўлса, иккита қўй ҳам олинади. (Агар қўй бериш) имкони бўлмаса, йигирма дирҳам олинади. Кимнинг ҳузуридаги(туя)си ҳиққани закотга берадиган даражага етса-ю, унинг ҳиққаси бўлмай, жазаъаси бўлса, ундан жазаъа қабул қилинади ва садақачи унга йигирма дирҳам ёки иккита қўй беради. Кимнинг ҳузуридаги(туя)си ҳиққани закотга берадиган даражага етса-ю, унинг ҳиққаси бўлмай бинти лабуни бўлса, ундан ўша қабул қилинади ва у яна иккита қўй ёки йигирма дирҳам беради. Кимнинг закоти бинти лабунга етса-ю, унинг ҳиққаси бўлса, ундан ҳиққа қабул қилинади ва садақачи унга йигирма дирҳам ёки иккита қўй беради. Кимнинг закоти бинти лабунга етса-ю, унда у йўқ бўлса ва унинг бинти мухози бўлса, ундан ўша қабул қилинади ва яна йигирма дирҳам ва иккита қўй ҳам беради. Кимнинг закоти бинти мухозга етса-ю, унда у бўлмай, бинти лабун бўлса, у қабул қилинади ва садақачи унга йигирма дирҳам ёки иккита қўй беради. Агар унинг кўнгилдегидек бинти мухози бўлмаса-ю, бинти лабуни бўлса, ўша ундан қабул қилинади ва у билан бирга қўшиб ҳеч нарса бермайди».

Бухорий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

 «Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
4. Она томонидан бўлган момо ва ҳоказо.5. Ота томонидан бўлган момо ва ҳоказо.Ушбу икки томондан бўладиган момолардан мерос олиш ҳаққи борлари .саҳиҳ момо, деб давоми...

2576 11:04 / 02.03.2020
1. Ўғил.Уламоларимиз ҳамма далил ва ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, .Эркаклардан меросхўрлар ўн бешта,, деганларАгар ўғил бир ўзи бўлса, мероснинг ҳаммасини давоми...

3152 15:12 / 21.01.2020
биринчи мақолаАёл томонидан бўлган яқинлар араб тилида .завурраҳм, завуларҳам ndash .раҳм эгалари,, қўполроқ қилиб айтганда, .бачадон эгалари, дейилади.Бизнинг давоми...

2677 11:05 / 06.01.2020
Мусулмон маййитга жаноза намози ўқиш фарздир. Илло, тўрт хил ўликка боғийлар, йўлтўсарлар, тарафкашлар ва шаҳарда очиқданочиқ қурол ила тажовуз қиладиганларга давоми...

10794 19:00 / 23.02.2024