Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (57-дарс). Уйланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш

15:05 / 31.10.2019 5890 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мажлиснинг оддий ёки фавқулоддаги йиғинида, агар имкони бўлса, қатнашувчиларнинг барчаси ёки аксари тўплангандагина фатво ва қарорлар ишлаб чиқилади. Мухолиф фикрли аъзо мухолифлик сабабларини фиқҳий академиянинг амалдаги усулларига биноан исботлашга ҳақлидир.

Асосий низом шу асосда ишлаб чиқилади. Мажлис бошлиғи ёки аъзоларидан бирортаси фатвони ишлаб чиқишда мажлис номидан, агар улар мувофиқ бўлишмаса, фатво чиқаришга ҳақдор эмаслар. Демак, аъзолардан ҳар бир киши шахсий сифати билан фатво бериш ёки расмий мажлиснинг варақларига ёзиб, қайд этиш ҳуқуқига эга.

Мажлиснинг шохобча ҳайъатлари

Мажлиснинг даврий йиғини узоқ фурсатларда бўлиши ва шу билан бирга, Европадаги мусулмонларнинг шошилинч фатволарга умумий ҳожатлари борлигини ҳисобга олиб, Мажлис ўзининг иккинчи йиғинида фатволар учун шахобча ҳайъатини таъсис этди. Бу шохобчанинг бири Францияда, иккинчиси эса Англияда жойлашган.

Ана шу пайтдан буён улар ўз ишларини амалга ошириб келмоқдалар. Шу сингари, мажлис «Баҳс ва тадқиқотлар» марказини ҳам таъсис этди. Бу марказ асосан ушбу Мажлис мажалласи, қарор ва фатволарини босиш билан шуғулланади.

фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлиси

Ўн тўртинчи сессия (23–27 февраль, 2005 йил) қарор 2/14.

Уйланишдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ҳақида

Мажлис уйланишдан олдин икки никоҳланишни истовчилардан бирида юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтиш масаласини кўриб чиқди. Бу борада тайёрланган илмий тадқиқотни атрофлича ўрганиб чиққандан кейин мажлис қуйидагиларга қарор қилди:

1. Уйланишдан олдин ўтказиладиган тиббий кўрикнинг юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни аниқлашда фойдалари бор. Бу сабабли уйланишдан сақланиш мумкин. Шу билан бирга, бу ишнинг айб ва салбий тарафлари ҳам бор. Хусусан, бировнинг айбини очиш, унга маънавий зарар етказиш ва келажагини хавф остида қолдириш кабилар.

2. Тиббий кўрикни ман қилувчи нарса шариатда йўқ. Жумладан, ирсий кўрикнинг ҳам. Фақат айбни ошкор қилмаслик керак ва даволанишга йўл топиш лозим.

3. Агар никоҳни истовчи тарафлардан бири уйланишдан олдин тиббий кўрикни шарт қилса, монелик йўқ.

4. Агар икки тараф уйланишдан олдин келишган ҳолда тиббий кўрикдан (ирсийдан бошқа) ўтишни истасалар, монелик йўқ. Фақат сатр бўйича Ислом одобларига амал қилиш ва бошқа тарафга зарар еказмаслик шарт.

5. Икки тарафга ҳам уйланишдан олдин ўзидаги юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталикни яшириш жоиз эмас. Агар яширса ва бу иш иккинчи тарафнинг хасталаниши ёки ўлимига сабаб бўлса, сабабчи тараф шариат ҳукми бўйича барча жазо ва тўловларни ўташи мажбурий бўлади.

6. Агар никоҳдан кейин икки тарафдан бири иккинчисининг юқумли ёки уйланиш мақсадларига таъсир ўтказадиган хасталиги борлигини билиб қолса, никоҳни бузишга ҳаққи бор.

Фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлиси таркиби:

Шайх доктор Юсуф Қаразовий – раис (Қатар).

Шайх қози Файсал Мавлавий – раис ноиби (Ливан).

Шайх Ҳусайн Муҳаммад Ҳалова – бош котиб (Ирландия).

Турли давлатлардан йигирма тўртта аъзо мавжуд.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳақиқий фиқҳий ижтиҳодларни ёзишни ташкил қилиш ҳақида сўз кетадиган бўлса, баъзи уламолар бу ишни Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи бошлаганларини давоми...

8019 16:30 / 26.12.2018
Истисқо қиблага қараган ҳолда дуо ва истиғфордан иборатдир Бу гапларнинг далили бор. Аллоҳ таоло Нуҳ сурасида .Роббингиздан мағфират сўранг, давоми...

3484 19:00 / 05.05.2023
Аллоҳ таоло .Денгиз ови ва унинг таоми сизга ва сайр қилувчиларга ҳалол қилинди,, деган.Шарҳ .Денгиз ови, деганда, фақат сувда яшайдиган, сувдан чиқса яшай давоми...

5978 05:00 / 17.02.2017
Меросдан маҳрум қилинганлардан ташқари меросдан тўсиладиган меросхўрлар ҳам бўлади.Уларни ҳам аниқлаш лозим бўлади.Меросдан тўсилиш араб тилида .ҳажб,, мерос давоми...

3767 16:00 / 12.02.2019