Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (100-дарс). Fуслни вожиб қилувчи нарсалар

13:00 / 27.08.2020 7205 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

وَمُوجِبُهُ: إِنْزَالُ مَنِيٍّ ذِي دَفْقٍ وَشَهْوَةٍ عِنْدَ الاِنْفِصَالِ، وَغَيْبَةُ حَشَفَةٍ فِي قُبُلٍ أَوْ دُبُرٍ، عَلَى الْفَاعِلِ وَالْمَفْعُولِ بِهِ، وَرُؤْيَةُ الْمُسْتَيْقِظِ الْمَنِيَّ أَوْ الْمَذْيَ، وَانْقِطَاعُ الْحَيْضِ وَالنِّفَاسِ، لَا وَطْءُ بَهِيمَةٍ بِلَا إِنْزَالٍ. وَسُنَّ لِلْجُمُعَةِ، وَالْعِيدَينِ وَالْإِحْرَامِ وَعَرَفَةَ.

Уни вожиб қилувчиси: ажралиб чиқаётганда отилиб, шаҳват билан келадиган манийни тушириш, закарнинг боши олд ёки орқа (фарж) ичига ғойиб бўлиши қилувчига ҳам, қилинувчига ҳам (ғуслни вожиб қилади), уйғонган кишининг маний ёки мазийни кўриши, ҳайз ва нифоснинг тўхташи. Ҳайвонга яқинлик қилиб, манийни туширмаслик ғуслни вожиб қилмайди. Жума, икки ийд намози, эҳром ва Арафа учун (ғусл) суннатдир.

Балоғатга етган ҳар бир эркак-аёл ўзига ғусл вожиб бўлган ҳолатнинг «катта бетаҳоратлик» эканини яхши билиб олмоғи лозим. Таҳоратни вожиб қиладиган ҳолат эса «кичик бетаҳоратлик» деб аталади. Fуслни вожиб қиладиган омиллар қуйидагилар:

1. Ажралиб чиқаётганда отилиб, шаҳват билан келадиган манийни тушириш. 

Аввало ушбу бобда тез-тез такрорланиб турадиган баъзи истилоҳларни ўрганиб олайлик.

«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқликдир.

Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.

«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.

«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида ажраладиган қуюқ оқ суюқлик.

Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.

Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади.

Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш барча омиллар туфайли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши назарда тутилади.

Аммо маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўлмайди.

Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина, ғусл вожиб бўлади.

Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганида ҳўлликни кўриб, маний деб гумон қилса, ғусл вожиб бўлади.

Уламоларимиз манийдан ғусл қилиш вожиб бўлишига қуйидаги ривоятни далил қиладилар:

عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ رَجُلًا مَذَّاءً، فَسَأَلْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم ، فَقَالَ: «فِي الْمَذْيِ الْوُضُوءُ، وَفِي الْمَنِيِّ الْغُسْلُ». رَوَاهُ أَحْمَدُ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Кўп мазийлик киши эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраган эдим, ул зот:

«Мазийда таҳорат, манийда ғусл», дедилар».

Аҳмад ривоят қилган.

2. Закарнинг боши олд ёки орқа (фарж) ичига ғойиб бўлиши қилувчига ҳам, қилинувчига ҳам (ғуслни вожиб қилади).

Бу ҳукмни фуқаҳоларимиз қуйидаги ояти карима ва бир қанча ҳадислардан олганлар.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида:

ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ

«Ва жунуб ҳолингизда ҳам, то ғусл қилмагунингизча (масжидда турманг). Магар йўлдан ўтувчи бўлса, майли», деган (43-оят).

«Жунуб» сўзи луғатда «четда турувчи» деган маънони англатади.

Шариатда эса жинсий яқинлик, уйқуда булғаниш ва бошқа сабабларга кўра манийси чиқиб, ғусл вожиб бўлган шахсга айтилади. Fусл вожиб бўлган одам намоздан, Қуръондан, масжиддан ва шариат кўрсатган бошқа нарсалардан четда бўлгани учун ҳам «жунуб» номини олган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا جَلَسَ بَيْنَ شُعَبِهَا الْأَرْبَعِ ثُمَّ جَهَدَهَا فَقَدْ وَجَبَ الْغُسْلُ». وَفِي رِوَايَةٍ: «وَإِنْ لَمْ يُنْزِلْ». وَفِي أُخْرَى: «وَمَسَّ الْخِتَانُ الْخِتَانَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачонки у (эр) у(хотин)нинг тўрт мучаси (қўл-оёғи) орасига ўтирса ва унга яқинлик қилса, батаҳқиқ, ғусл вожиб бўлади», дедилар».

Бошқа ривоятда:

«Агар туширмаса ҳам», дейилган.

Яна бошқа бир ривоятда:

«Хатна қилинган жой хатна қилинган жойга тегса», дейилган.

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Fусл вожиб бўлиши учун эркакнинг хатна қилинадиган жойи аёлнинг хатна қилинадиган жойига тегса бўлди. Иссиқ минтақаларда, хусусан, араб юртларида қизларни ҳам хатна қилиш одати бор. Унда фаржнинг ичидаги бир оз ўсиб турадиган қисми хатна қилинади. Уламоларимиз: «Эркакнинг хатна қилинган жойи аёлнинг хатна қилинган жойига тегиши учун эркак аъзосининг бош қисми аёл аъзосига кириши керак», дейдилар. Ана шу ҳолат содир бўлса, икковларига ҳам ғусл вожиб бўлади.

Қўшимча қилиб айтадиган маълумотлардан яна бири шуки, уламолар: «Закар номики, асл фаржга кирса, ғусл вожиб бўлаверади», деганлар.

(Давоми бор)

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пуллардан закот чиқариш фарз экани Қуръон, суннат ва ижмоъ ила собит бўлган 1. Қуръони Каримнинг Тавба сурасида .Олтин ва кумушни жамғариб, Аллоҳнинг давоми...

1812 19:00 / 26.09.2024
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишини намозида тураётганда икки қўлига суянишдан наҳйи давоми...

6335 20:00 / 10.03.2022
Ўша даврда фиқҳ уламоларидан кўплаб фақиҳлар етишиб чиққан. Уларнинг кўпчилиги ўзлари дунёдан ўтишлари билан фиқҳий илмий ишлари ҳам мерос бўлиб қолиб кетган. давоми...

6460 15:44 / 16.01.2020
Аввалги мақоламизда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи саҳобалардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни кўриб, у кишидан .Талаби илм ҳар бир мусулмонга фарздир,, давоми...

5370 13:30 / 19.03.2020