Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 12 рабиъул аввал | 2025 йил 04 сентябрь, пайшанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Рўза тутиш қачон лозим бўлади? | Фиқҳ дарслари (335-дарс)

19:00 / 03 июль 651 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўза тутиш уч ҳолатда лозим бўлади:

1. Рамазон ойига кириш билан унинг рўзасини тутиш фарз бўлади.

2. Каффоратлар лозим бўлиши ила.

Мусулмон киши бировни хато ила ўлдириб қўйса, қасамига хилоф қилса, Рамазон рўзасини қасддан очиб юборса, зиҳор қилса, каффоратига рўза тутиши вожиб бўлади.

3. Назр қилиш билан.

Бир киши бир кунми ёки бир ойми, Аллоҳ таоло учун рўза тутишни назр қилса, унга ўша рўзани тутиб бериш вожиб бўлади.

Рўза тўғри бўлиши учун уч хил шарт мавжуд бўлиши лозим.

Биринчи шарт – лозим бўлиш шартлари.

Бу шартлар тўртта:

1. Ислом.

Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз бўлмайди. Ундай одам рўза тутса ҳам, рўзаси ибодат ўрнига ўтмайди. Кофир одам Рамазонда Исломга кирса, ўша кирган кунидан бошлаб рўза тутади.

2. Ақл.

Ақли йўқ одамга рўза фарз бўлмайди, чунки у мукаллаф эмас.

3. Балоғатга етганлик.

Балоғатга етмаган ёш болаларга рўза фарз бўлмайди. Рамазон ойида балоғатга етганлар ўша кундан бошлаб рўза тутишни бошлайдилар.

4. Рўзанинг фарзлигини билиш.

Иккинчи шарт – рўзани адо этиш учун лозим шартлар.

Бу шартлар иккита:

1. Беморликдан холи бўлиш.

Ҳайз ёки нифос кўрган аёлга ҳамда бемор шахсга рўза тутиш вожиб эмас. Покланганда ва тузалганда қазосини тутиб берадилар.

2. Муқим бўлмоқ.

Мусофирга ҳам рўза тутиш фарз бўлмайди. Сафардан қайтганда қазосини тутиб беради.

Учинчи шарт – рўзанинг тўғри бўлиши шартлари.

Бу шартлар учта:

1. Ният.

Ниятсиз рўза тўғри бўлмайди.

2. Нифос ва ҳайздан холи бўлиш.

Нифос ва ҳайзли бўла туриб тутилган рўза ҳам рўза бўлмайди.

3. Рўзани бузадиган нарсалардан холи бўлиш.

Рўза тутиб турганда уни бузадиган нарса ориз бўлса, рўза қолмайди. Ўрнига қазосини тутиб бериш лозим бўлади.

Энди рўза ҳақида «Мухтасари Виқоя»да келган матнларни шарҳлашга ўтайлик.

Рамазон рўзасининг адоси ва қазоси шаръий кундузнинг ярмидан олдин ният қилиш ила тўғри бўлади.

Биз яхши биламизки, қилиниши лозим бўлган нарсани шариатда белгиланган вақтда қилиш «адо» дейилади. Қилиниши лозим нарсани белгиланган вақтидан кейин қилиш «қазо» дейилади.

Демак, Рамазон рўзасини вақтида тутиш фарз. Агар ким уни вақтида адо қилмаган бўлса, қазосини тутиши фарз.

Рамазон рўзасини вақтида адо қилиш фарзлигига далил:

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ

«Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қур­ъон нозил қилинган. Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин» (185-оят).

Рамазон рўзасининг қазосини тутиш фарзлигига далил:

Аллоҳ таоло Бақара сурасида:

ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ

«Ва сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, бас, саноғи бошқа кунлардан», деган (185-оят).

Шунингдек, каффорат рўзалари ҳам фарздир.

Бировни ўлдирган ёки зиҳор қилган одам бошқа каффоратларни бажара олмаса, кетма-кет икки ой рўза тутиши фарз бўлади.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Мухтасари Виқоя, китоби Бурҳониддин Марғинонийнинг .Ҳидоя,ларига боғлиқ китобдир. Бу китобнинг тўлиқ номи, аввал ҳам айтиб ўтилганидек, .Ниқоя Мухтасари давоми...

5476 13:32 / 28.05.2020
учинчи мақола10. Тартибли қилмоқ.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо тартибли равишда, таҳоратнинг амалларини бирини олдинга, бошқасини кейинга сурмай давоми...

4955 13:00 / 02.07.2020
Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий р.аУшбу баҳс исломий бирликни ҳимоя қилишда фиқҳий мазҳабларнинг аҳамияти қанчалик эканини баён қилиб беради ва бу айрим давоми...

4138 05:00 / 19.01.2017
Ислом дини Аллоҳ таолонинг охирги ва мукаммал дини ўлароқ, ўзининг илк кунларидан бошлаб инсон жамиятидаги иллатларга қарши ўт очди. Ислом дини жамиятни ислоҳ давоми...

3561 05:00 / 04.03.2017