Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ 179-дарс. Шом намозида «Вал мурсалаати урфа» сурасини қироат қилиш

22:57 / 31.03.2022 5104 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

رَأَى حُذَيْفَةُ رَجُلًا لَا يُتِمُّ الرُّكُوعَ وَالسُّجُودَ فَقَالَمَا صَلَّيْتَ،وَلَوْ مُتَّ مُتَّ عَلَى غَيْرِ الْفِطْرَةِ الَّتِي فَطَرَ اللهُ مُحَمَّدًا صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَيْهَارَوَاهُ الْبُخَارِيُّوَالنَّسَائِيُّ

 

«Ҳузайфа рукуъ ва саждаларини тугал қилмаётган бир кишини кўриб: «Намоз ўқимадинг! Агар ўлсанг, Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яратган соф табиатдан бошқа(табиат)да ўласан!» деди».

Бухорий ва Насоий ривоят қилишган.

Овозни ошкора ёки махфий қиладиган ўринларда ошкора ва махфий қилиш.

Фарз намозлардан бомдоднинг икки ракатида ҳам, шом ва хуфтоннинг биринчи икки ракатида, жума ва икки ийд намозларида қироатни овоз чиқариб қилиш вожибдир. Пешин ва аср намозларида қироат овоз чиқармай қилиниши вожиб.

Ушбу ҳолат жуда кўплаб ривоятларда келган.

وَقِيلَ لِخَبَّابٍبِأَيِّ شَيْءٍكُنْتُمْ تَعْرِفُونَ قِرَاءَةَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ؟ قَالَبِاضْطِرَابِ لِحْيَتِهِرَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ

 

«Хаббобга:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешин ва асрдаги қироатларини нимадан билар эдингиз?» дейилди. У:

«Соқолларининг қимирлашидан», деди».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Пешин ва аср намозида қироат махфий қилингани бу ривоятда очиқ-ойдин айтиб турилибди. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироат қилаётганларини фақат у зотнинг соқоллари қимирлашидан билиб олар эканлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَاأَنَّ أُمَّالْفَضْلِ سَمِعَتْهُ وَهُوَ يَقْرَأُ وَالْمُرْسَلَاتِ عُرْفًا فَقَالَتْيَا بُنَيَّ،وَاللهِ لَقَدْ ذَكَّرْتَنِي بِقِرَاءَتِكَ هَذِهِ السُّورَةَ، إِنَّهَا لَآخِرُ مَا سَمِعْتُ مِنْ رَسُولِ اللهِ r يَقْرَأُبِهَا فِي الْمَغْرِبِ

 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Умму Фазл у кишининг «Вал мурсалаати урфан»ни қироат қилаётганини эшитиб:

«Эй ўғлим, Аллоҳга қасамки, ушбу сурани қироат қилишинг ила, батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан охирги эшитган нарсамни эслатдинг. Уни шом намозида ўқиган эдилар», деди».

Ушбу ривоятга қараганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шом намозида «Вал мурсалаати урфан» сурасини биринчи ва иккинчи ракатларга бўлиб қироат қилганлар.

عَنْ جُبَيْرِ ابْنِ مُطْعِمٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَسَمِعْتُ رَسُولَاللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقْرَأُ بِالطُّورِ فِي الْمَغْرِبِرَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ

 

Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шомда «Ват-Тури»ни қироат қилганларини эшитдим». 

Икки ҳадисни бешовлари ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан шом намозида қироат ошкора бўлишини билиб оламиз. 

Шунга ўхшаш ривоятлар жуда ҳам кўп.

«Мухтасари виқоя» соҳибларининг ижтиҳоди бўйича, намознинг вожиблари ўн битта бўлди. Бошқа ҳанафий уламолар қуйидаги амалларни ҳам вожиб дейдилар:

Намозни «Аллоҳу акбар» лафзи ила очиш.

«Фотиҳа»ни зам сурадан олдин ўқиш.

Саждада пешона билан бирга бурунни ҳам ерга теккизиш.

Ҳар бир ракъатда такрорланадиган амалларни тартиб билан қилиш.

Биринчи қаъдада ташаҳҳудни ўқигандан кейин кеч қолмасдан, учинчи ракъатга туриш.

Муқтадийнинг имомга эргашиши ва қироатга қулоқ осиши.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . r давоми...

4980 19:01 / 14.04.2022
.Фароиз, сўзи .фарз, сўзининг жамидир..Фарз, сўзи эса .ўлчов,, .кесиш, ва .баён қилиш, маъноларини англатади.Шариатдаги фарз амаллар ҳам ўлчоғлик, кесиб айтилган ва давоми...

6004 13:30 / 27.02.2019
. .Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга чиққан эдилар. Муғийра орқаларидан идишда давоми...

4682 13:00 / 31.12.2020
Ҳанафий уламоларимиз меросдан ман қилиниш ҳақидаги барча ҳужжат ва далилларни диққат билан ўрганиб чиққанларидан кейин меросдан ман қиладиган нарсалар давоми...

3639 05:00 / 19.01.2017