Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Нисоб камайиши масаласи | Фиқҳ дарслари (304-дарс)

19:00 / 24.10.2024 1816 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир йил тўлгандан кейин ҳалок бўлиши унинг ҳиссасичани соқит қилади.

Закот молга фарз бўладими ёки мол эгаси зиммасигами?

Ҳанафий мазҳабида «Молга фарз бўлади», дейилган.

Ҳанбалий, моликий ва шофеъий мазҳабларида «Молнинг эгасига фарз бўлади», дейилган.

Шунга биноан, закоти фарз бўлганидан кейин мол ҳалокатга учраса, учала имом наздида эгаси бошқа томондан закот топиб бериши шарт.

Ҳанафий мазҳаби бўйича шарт эмас.

Аллоҳ таоло: «Уларнинг мол-мулкларида маълум ҳақ бордир», деган (Маъориж сураси, 24-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қирқта қўйдан бир қўй», деганлар.

 Шунинг учун агар нисобнинг ҳаммаси ҳалок бўлса, закотнинг ҳаммаси соқит бўлади. Агар баъзиси ҳалок бўлса, ҳалок бўлган миқдорнинг ҳиссасича закот соқит бўлади.

Закот нисобдадир, афв қилинган нарсада эмас.

Закот бобида «афв» деганда бир нисоб билан иккинчиси орасидаги мол англанади.

Мисол учун, қўй қирқтага етганидан то бир юз йигирматага етгунича бир дона қўйни закотга берилади. Қирқта қўйдан ҳам бир дона қўй, бир юз ўн тўққизта қўйдан ҳам бир дона қўй закотга берилади. Демак, қирқ биттадан то бир юз ўн тўққизтагачаси «афв» ҳисобланади.

Агар қирқта туядан бир йил тўлгандан кейин ўн бештаси ҳалок бўлса, бинти мухоз бериш вожиб бўлади.

Аслида қирқта туяси бор одам битта бинти лабун туяни бериши лозим эди. Аммо қирқта туянинг ўн бештаси ўлиб, йигирма бештаси қолди. Ана ўша қолган ададдан закот берилади. Йигирма бештадан ўттиз бештагача бўлган туялардан битта бинти мухоз туяни закотга бериш лозим. Шунинг учун ҳалок бўлганини чиқариб ташлаб, қолганидан беради.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Мавзуга оид мақолалар
Савол. Мужтаҳид бўлмаган олим агар ўзига шу йўлни танлаб олган бўлса масалан, quotАввало Аллоҳнинг китобига амал қиламан, агар унда топилмаса, ҳадисларга амал давоми...

3660 05:00 / 18.01.2017
Қола ҳаддасаноrdquo си бори ҳақиқий илимдир, ва ундан бошқаси шайтон васвасасидирrdquo . Имом Шофеъий . Иснод сўзининг таърифиЛуғавий маноси Сўзни давоми...

5481 05:00 / 18.01.2017
Осмон, булоқ ва қудуқнинг суви ушрийдир. Мазкур сувларга биров эга бўлмагани учун шундай дейилган. Улар ўзлари оқадиган ёки чиқадиган ерлар ушрий бўлгандагина, давоми...

2116 19:00 / 31 январь
Ният қилиш .Ният, сўзи .қасд қилиш, деган маънони билдиради. Шариатда қалбнинг Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун ибодатни адо этишга азму қарор қилиши давоми...

4129 20:00 / 07.10.2021