Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ 176-дарс. Киши намозида тураётганда икки қўлга суянмасин

20:00 / 10.03.2022 6531 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يَعْتَمِدَ الرَّجُلُ عَلَى يَدَيْهِ إِذَا نَهَضَ فِي الصَّلَاةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишини намозида тураётганда икки қўлига суянишдан наҳйи қилдилар».

Имом Абу Довуд ривоят қилган.

Иккинчи ракъат биринчига ўхшайди. Лекин унда сано, «аъуузу» айтиш ва қўл кўтариш йўқ.

Чунки биринчи сано намозни бошлаш учун айтилган, ўшанинг ўзи кифоя қилади. «Аъуузу» эса қироатни бошлаш учун айтилган. Ўртада намозга ёт нарса содир бўлмагани учун у ҳам кифоя қилади. Қайтадан айтишнинг ҳожати йўқ. Қўл кўтариш такбири таҳримада бўлишига ва ундан бошқа қўл қўтариш йўқлигига аввал далил келтирганмиз.

Уни тамом қилгач, чап оёғини тагига қилиб, унинг устига ўтиради. Ўнг оёғини, бармоқларини қиблага қаратган ҳолда тик тутади. Икки қўлини ёзиб, бармоқларини қиблага қаратган ҳолда икки сонига қўяди.

Бунинг далили қуйидагилар:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَفْتَتِحُ الصَّلَاةَ بِالتَّكْبِيرِ وَالْقِرَاءَةِ بِالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، وَكَانَ إِذَا رَكَعَ لَمْ يُشْخِصْ رَأْسَهُ وَلَمْ يُصَوِّبْهُ وَلَكِنْ بَيْنَ ذَلِكَ، وَكَانَ إِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ الرُّكُوعِ لَمْ يَسْجُدْ حَتَّى يَسْتَوِيَ قَائِمًا، وَكَانَ إِذَا رَفَعَ رَأْسَهُ مِنَ السُّجُودِ لَمْ يَسْجُدْ حَتَّى يَسْتَوِيَ قَاعِدًا، وَكَانَ يَقُولُ فِي كُلِّ رَكْعَتَيْنِ: «التَّحِيَّاتُ...»، وَكَانَ إِذَا جَلَسَ يَفْرِشُ رِجْلَهُ الْيُسْرَى وَيَنْصِبُ رِجْلَهُ الْيُمْنَى، وَكَانَ يَنْهَى عَنْ عَقِبِ الشَّيْطَانِ وَعَنْ فَرْشَةِ السَّبُعِ، وَكَانَ يَخْتِمُ الصَّلَاةَ بِالتَّسْلِيمِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни такбир ва «Алҳамду лиллааҳи Роббил-аъламин»ни қироат қилиш билан очар эдилар.

Қачон рукуъ қилсалар, бошларини кўтариб ҳам, пастга тушириб ҳам юбормас, балки ўртача тутар эдилар.

Қачон бошларини рукуъдан кўтарсалар, ғоз туриб олмагунларича сажда қилмас эдилар.

Қачон саждадан бошларини кўтарсалар, яхшилаб ўтириб олмагунларича яна сажда қилмас эдилар.

Ҳар икки ракъатда «Ат-таҳиййаату»ни ўқир эдилар.

Қачон ўтирсалар, чап оёқларига ўтирар ва ўнг оёқларини тик тутар эдилар. Шайтоннинг ақибидан ва йиртқичнинг ястанишидан наҳйи қилар эдилар.

Намозни салом бериш билан тамомлар эдилар».

Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга чиққан эдилар. Муғийра орқаларидан идишда давоми...

4939 13:00 / 31.12.2020
ТақдимИслом динининг илк даврларидан бошлаб ҳаром ва ҳалол бирбиридан ажратилган, фарқлари Аллоҳ ва унинг Расули томонидан баён қилиб берилган эди. Бироқ, давоми...

14555 05:00 / 19.01.2017
Фиқҳий ихтилофлар бўлган ва ўзаро ҳамкорлик борасидаги ихтилофлигича қолаверадиЭнди, бизга берилган саволга жавоб беришлик учун тайёрлашимиз керак деб билган давоми...

3844 05:00 / 19.01.2017
Намознинг тўғри бўлиши шартларидан ташқари, жуманинг тўғри бўлиши учун ҳам алоҳида қўшимча шартлар бор. Улар қуйидагилардан иборат 1. Миср ёки унинг чети давоми...

4024 19:00 / 02.11.2023