Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (81-дарс). Ҳанафий мазҳабининг нақл қилиниши

15:30 / 16.04.2020 4681 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи алоҳида катта фиқҳий китоб таълиф қилмаганлар. Баъзи бир «Ал-Фиқҳул Акбар», «Ал-Олим вал Мутааллим», Усмон ал-Баттийга ва Қадарияларга раддия тарзида ёзган рисолаларига ўхшаш кичик рисолалар ёзганлар. Бу рисолаларнинг барчаси илми калом ва мавъизага оиддир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи фиқҳда алоҳида китоб ёзмаганлар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг фикрлари ва ижтиҳодлари самараларини у кишининг шогирдлари нақл қилганлар ва китоб шаклига келтирганлар.

Ҳанафий мазҳабининг тарқалиши

Ҳанафий мазҳаби ўзидаги хусусиятлар омил ўлароқ, тез ва соз ўсди, турли ўлкаларда кенг тарқалди. Унинг ўсиши ва тарқалишининг бош омиллари учта:

1. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдлари кўплиги ва уларнинг ўз устозлари ижтиҳоди самараларини тарқатишга катта аҳамият беришлари. Улар ҳанафий фиқҳининг асосларини баён қилдилар ва устозларига оз нарсада хилоф қилиб, кўп нарсада мувофиқ бўлдилар.

2. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдларининг шогирдлари ҳам ҳукмларнинг далил ва сабабларини ҳаммага баён қилиб бердилар.

3. Ҳанафий мазҳаби беш юз йилдан ортиқ даврда аббосийлар давлатининг расмий мазҳаби бўлиб тургани. Халифа Ҳорун ар-Рашид имом Абу Юсуфни қози этиб тайинлаган. Ўз навбатида, Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳи бошқа қозиларни тайинлар эдилар.

«Кифоя» китобининг 1-жузидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Ибн Абу Шайба, Таҳовий ва Насоий қилган ривоятда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар.Қачонки жаноза ўтиб кетишидан қўрқсанг ва таҳоратинг давоми...

4779 13:00 / 03.12.2020
Агар қусқи рўзадордан ғолиб келса, ёки эсидан чиқиб оғзини очиб юборса, ёки эҳтилом бўлса, назар солиб туриб маний чиқарса, томоғига чанг, тутун ёки пашша кирса, давоми...

1245 19:00 / 14.08.2025
Интернетrdquo сўзи ажнабий тилдаги қисқартирилган жумла бўлиб, тилимизда халқаро маълумотлар тўриrdquo деган маънони англатади. Аммо бу ном ихтиёр қилинганидан давоми...

7595 05:00 / 04.03.2017
Бир нарсани қасддан ёки унутиб тарк қилса, ёки эсидан чиқиб бирор нарсани зиёда қилса, ёхуд унутиб, бир нарсанинг жойини ўзгартирса, саждаи саҳв қилади. Булар эса давоми...

6759 19:00 / 13.07.2023