Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Хавф намози | Фиқҳ дарслари (282-дарс)

19:00 / 16.05.2024 3142 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

إِذَا اشْتَدَّ خَوْفُ الْعَدُوِّ جَعَلَ الْإِمَامُ أُمَّةً نَحْوَ الْعَدُوِّ، وَصَلَّى بِأُخْرَى رَكْعَةً فِي الثُّنَائِيِّ، وَرَكْعَتَيْنِ فِي غَيْرِهِ وَمَضَتْ هَذِهِ إِلَيْهِ، وَجَاءَتْ تِلْكَ وَصَلَّى بِهِمْ مَا بَقِيَ وَسَلَّمَ وَحْدَهُ وَمَضَتْ إِلَيْهِ، وَجَاءَتْ الْأُخْرَى وَأَتَمَّتْ بِلَا قِرَاءَةٍ، ثُمَّ الْأُخْرَى وَأَتَمَّتْ بِهَا.

وَإِنْ زَادَ الْخَوْفُ صَلُّوا رُكْبَانًا فُرَادَى، بِإِيمَاءٍ إِلَى أَيِّ جِهَةٍ قَدَرُوا. وَيُفْسِدُهَا الْقِتَالُ وَالْمَشْيُ وَالرُّكُوبُ.

Душман хавфи шиддатлашса, имом бир тоифани душман томонга қўйиб, бошқа тоифа билан икки ракъатли намозда бир ракъат, бошқасида икки ракъат намоз ўқийди.

Кейин буниси бориб, униси келади ва имом улар билан намознинг қолган қисмини ўқийди ҳамда бир ўзи салом беради. У билан намозда бўлган тоифа душман томон боради. Бошқа тоифа келиб, намозни қироатсиз тугатади. Кейин нариги тоифа келиб, намозни қироат билан тугатади.

Агар хавф яна ҳам зиёда бўлиб кетса, уловга минган ҳолда, имо билан, қай тарафга қодир бўлсалар, ўша ёққа юзланиб, якка-якка намоз ўқийдилар. Уни қитол, юриш ва уловга миниш бузади.

«Хавф намози» деганда мусулмонларнинг душман ҳужумидан хавфда турганларидаги, душман билан уруш ҳолати бўлиб, аскар тортилиб тургандаги намоз тушунилади.

Уруш ҳолати фавқулодда ҳолат бўлгани учун, у ҳолатдаги намоз ҳам одатдаги намоздан бошқача бўлади.

Хавф намози шариатга киритилишига оят ва ҳадислар далил бўлган.

ﭑ ﭒﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ

Аллоҳ таоло Нисо сурасида:

«Улар ичида бўлсанг-у, уларга намозни қоим қилмоқчи бўлсанг, улардан бир тоифаси сен билан турсин ва силоҳларини ўзларида тутсинлар. Сажда қилганларидан кейин ортингизга ўтсинлар. Намоз ўқимаган бошқа тоифа келиб, сен билан намоз ўқисин», деган (102-оят).

Намоз ўта муҳим ибодат бўлгани учун, душман хавф солиб турса ҳам уни ўқишга амр қилинган. Уруш пайтида, ҳаёт, ватан хавф-хатар остида турганда ҳам намоз ўқишга амр бўлиши шуни кўрсатади.

Жамоат намозининг аҳамияти улуғ бўлгани учун душман хавф солиб турганда ҳам уни ўқишга амр қилинган. Уруш ҳолатида, душман билан тўқнашиш эҳтимоли кучли бўлган вақтда ҳам жамоат намози ўқишга амр қилиниши шуни кўрсатади.

Энди «Мухтасари Виқоя»нинг матнини шарҳлашга ўтайлик.

Душман хавфи шиддатлашса, имом бир тоифани душман томонга қўйиб, бошқа тоифа билан икки ракъатли намозда бир ракъат, бошқасида икки ракъат намоз ўқийди. Кейин буниси бориб, униси келади ва имом улар билан намознинг қолган қисмини ўқийди ҳамда бир ўзи салом беради. У билан намозда бўлган тоифа душман томон боради. Бошқа тоифа келиб, намозни қироатсиз тугатади. Кейин нариги тоифа келиб, намозни қироат билан тугатади.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: صَلَّى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَاةَ الْخَوْفِ فِي بَعْضِ أَيَّامِهِ، فَقَامَتْ طَائِفَةٌ مَعَهُ وَطَائِفَةٌ بِإِزَاءِ الْعَدُوِّ، فَصَلَّى بِالَّذِينَ مَعَهُ رَكْعَةً ثُمَّ ذَهَبُوا، وَجَاءَ الْآخَرُونَ فَصَلَّى بِهِمْ رَكْعَةً، ثُمَّ قَضَتِ الطَّائِفَتَانِ رَكْعَةً رَكْعَةً. قَالَ: وَقَالَ ابْنُ عُمَرَ: فَإِذَا كَانَ خَوْفٌ أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ فَصَلِّ رَاكِبًا أَوْ قَائِمًا تُومِئُ إِيمَاءً. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (ўзлари иштирок этган уруш) кунларидан бирида хавф намозини ўқидилар. Шунда бир тоифа у зот билан турди. Бошқа тоифа эса душман томонда турди. У зот ўзлари билан турганлар ила бир ракъат ўқидилар. Сўнгра улар кетдилар ва бошқалар келдилар. Бас, улар билан ҳам бир ракъат ўқидилар. Сўнгра икки тоифа ҳам бир ракъат-бир ракъатдан ўқиб олдилар».

Ибн Умар айтдики: «Агар хавф бундан ҳам кўпроқ бўлса, (улов) минган ҳолингда ёки тик туриб, имо билан намоз ўқи».

Бешовлари ривоят қилишган.

عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي خَوْفٍ الظُّهْرَ فَصَفَّ بَعْضَهُمْ خَلْفَهُ وَبَعْضَهُمْ بِإِزَاءِ الْعَدُوِّ، فَصَلَّى بِمَنْ خَلْفَهُ رَكْعَتَيْنِ ثُمَّ سَلَّمَ، فَانْطَلَقَ الَّذِينَ صَلَّوْا مَعَهُ فَوَقَفُوا مَوْقِفَ أَصْحَابِهِمْ، ثُمَّ جَاءَ أُولَئِكَ فَصَلَّوْا خَلْفَهُ، فَصَلَّى بِهِمْ رَكْعَتَيْنِ ثُمَّ سَلَّمَ، فَكَانَتْ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَرْبَعًا وَلِأَصْحَابِهِ رَكْعَتَيْنِ رَكْعَتَيْنِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَمُسْلِمٌ.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хавфда пешин намозини ўқидилар. Бас, у зот у(саҳоба)ларнинг баъзиларини ўз орқаларига саф қилдилар, баъзиларини эса душман томонга саф қилиб қўйдилар. Сўнгра ўз орқаларидагилар билан икки ракъат намоз ўқидилар ва салом бердилар. У зот билан намоз ўқиганлар туриб бориб, ўз биродарларининг жойларини эгалладилар. Сўнгра наригилар келиб, у зотнинг орқаларида намоз ўқидилар. Шунда улар билан икки ракъат ўқиб, салом бердилар.

Шундай қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун тўрт ракъат, у зотнинг саҳобалари учун икки ракъат-икки ракъатдан бўлди».

Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.

Агар хавф яна ҳам зиёда бўлиб кетса, уловга минган ҳолда, имо билан, қай тарафга қодир бўлсалар, ўша ёққа юзланиб, якка-якка намоз ўқийдилар. Уни қитол, юриш ва уловга миниш бузади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир ошланмаган тери ошланса, пок бўлади. Фақат чўчқа ва одамнинг териси бундан мустасно.Бунда ошлашнинг барча турлари кўзда тутилган. Нима қилса ҳам терининг давоми...

5047 13:22 / 15.10.2020
Истисқо қиблага қараган ҳолда дуо ва истиғфордан иборатдир Бу гапларнинг далили бор. Аллоҳ таоло Нуҳ сурасида .Роббингиздан мағфират сўранг, давоми...

3444 19:00 / 05.05.2023
Мероснинг арконлари учта1. Мерос қолдирувчи.2. Меросхўр.3. Мерос.Мероснинг шартлариМероснинг шартлари учта1. Мерос қолдирувчининг ҳақиқатда ўлиши ёки ўлими ҳақида давоми...

3377 14:22 / 17.01.2019
. ,. . . ,. . , . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Имом давоми...

3655 19:00 / 18.08.2022