Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

13. Бошланғич Ҳанафий фиқҳи - намоз китоби | 13-дарс

09:35 / 18.04.2020 7320 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намозни бузмайдиган нарсалар

فَصْلٌ [فِيمَا لَا يُفْسِدُ الصَّلَاةَ]

 1 - لَوْ نَظَرَ الْمُصَلِّي إِلَى مَكْتُوبٍ وَفَهِمَهُ.

2 - أَوْ أَكَلَ مَا بَيْنَ أَسْنَانِه وَكَانَ دُونَ الْحِمِّصَةِ بِلَا عَمَلٍ كَثِيرٍ

3 - أَوْ مَرَّ مَارٌّ فِي مَوْضِعِ سُجُودِهِ لَا تَفْسُدُ وَإِنْ أَثِمَ الْمَارُّ

4 - وَلَا تَفْسُدُ بِنَظَرِهِ إِلَى فَرْجِ الْمُطَلَّقَةِ بِشَهْوَةٍ فِي الْمُخْتَارِ وَإِنْ ثَبَتَ بِهِ الرَّجْعَةُ.

1. Намоз ўқиётган кишининг намоз асносида бирор ёзувга қараб, уни тушуниши.

2. Тишлари орасида қолиб кетган нўхат донасидан кичик нарсани амали касир қилмасдан ютиш.

3. Намоз ўқиётган кишининг сажда қиладиган жойидан бирор кишининг ўтиши намозни бузмайди, албатта кесиб ўтувчи гуноҳкор бўлади.

4. Ражъий талоқ қилган аёлининг авратига шаҳват билан қараши ҳам бузмайди, бу билан ражъа собит бўлишига қарамай.

فَصْلٌ [فِيمَا يُكْرَهُ لِلْمُصَلِّي]

يُكْرَهُ لِلْمُصَلِّي سَبْعَةٌ وَسَبْعُونَ شَيْئًا:

1 و 2 - تَرْكُ وَاجِبٍ أَوْ سُنَّةٍ عَمْدًا

3 - كَعَبَثِهِ بِثَوْبِهِ وَبَدَنِهِ.

4 - وَقَلْبُ الْحَصَا إِلَّا لِلسُّجُودِ مَرَّةً.

5 و 6 - وَفَرْقَعَةُ الْأَصَابِعِ وَتَشْبِيكُهَا.

7 - وَالتَّخَصُّرُ. 8 - وَالِالْتِفَاتُ بِعُنُقِهِ. 9 - وَالْإِقْعَاءُ. 10 - وَافْتِرَاشُ ذِرَاعَيْهِ. 11 - وَتَشْمِيرُ كُمَّيْهِ عَنْهُمَا.

12 - وَصَلَاتُهُ فِي السَّرَاوِيلِ مَعَ قُدْرَتِهِ عَلَى لُبْسِ الْقَمِيصِ. 13 - وَرَدُّ السَّلَامِ بِالْإِشَارَةِ. 14 - وَالتَّرَبُّعُ بِلَا عُذْرٍ.

15 - وَعَقْصُ شَعْرِهِ. 16 – وَالِاعْتِجَارُ، وَهُوَ شَدُّ الرَّأْسِ بِالْمِنْدِيلِ وَتَرْكُ وَسَطِهَا مَكْشُوفًا. 17 و 18- وَكَفُّ ثَوْبِهِ وَسَدْلُهُ. 

19 - وَالِانْدِرَاجُ فِيهِ بِحَيْثُ لَا يُخْرِجُ يَدَيْهِ. 20 - وَجَعْلُ الثَّوْبِ تَحْتَ إِبْطِهِ الْأَيْمَنِ وَطَرْحُ جَانِبَيْهِ عَلَى عَاتِقِهِ الْأَيْسَرِ.

21 - وَالْقِرَاءَةُ فِي غَيْرِ حَالَةِ الْقِيَامِ. 22 - وَإِطَالَةُ الرَّكْعَةِ الْأُولَى فِي التَّطَوُّعِ.

 23 - وَتَطْوِيلُ الثَّانِيَةِ عَلَى الْأُولَى فِي جَمِيعِ الصَّلَوَاتِ

24 - وَتَكْرَارُ السُّورَةِ فِي رَكْعَةٍ وَاحِدَةٍ مِنَ الْفَرْضِ. 25 - وَقِرَاءَةُ سُورَةٍ فَوْقَ الَّتِي قَرَأَهَا

26 - وَفَصْلُهُ بِسُورَةٍ بَيْنَ سُورَتَيْنِ قَرَأَهُمَا فِي رَكْعَتَيْنِ. 27 - وَشَمُّ طِيبٍ. 28 و 29- وَتَرْوِيحُهُ بِثَوْبِهِ أَوْ مِرْوَحَةٍ مَرَّةً أَوْ مَرَّتَيْنِ.

30 و 31 - وَتَحْوِيلُ أَصَابِعِ يَدَيْهِ أَوْ رِجْلَيْهِ عَنِ الْقِبْلَةِ فِي السُّجُودِ وَغَيْرِهِ. 32 - وَتَرْكُ وَضْعِ الْيَدَيْنِ عَلَى الرُّكْبَتَيْنِ فِي الرُّكُوعِ.

33 - وَالتَّثَاؤُبُ. 34 و 35- وَتَغْمِيضُ عَيْنَيْهِ وَرَفْعُهُمَا لِلسَّمَاءِ. 36 - وَالتَّمَطِّي. 37 - وَالْعَمَلُ الْقَلِيلُ.

38 و 39 - وَأَخْذُ قَمْلَةٍ وَقَتْلُهَا.

40 و 41 - وَتَغْطِيَةُ أَنْفِهِ وَفَمِهِ. 42 - وَوَضْعُ شَيْءٍ فِي فَمِهِ يِمْنَعُ الْقِرَاءَةَ الْمَسْنُونَةَ.

43 و 44 - وَالسُّجُودُ عَلَى كَوْرِ عِمَامَتِهِ وَعَلَى صُورَةٍ. 45 - وَالِاقْتْصَارُ عَلَى الْجَبْهَةِ بِلَا عُذْرٍ بِالْأَنْفِ.

46 - 50 - وَالصَّلَاةُ فِي الطَّرِيقِ وَالْحَمَّامِ وَفِي الْمَخْرَجِ وَفِي الْمَقْبَرَةِ وَأَرْضِ الْغَيْرِ بِلَا رِضَاهُ.

51 و 55 - وَقَرِيبًا مِنَ نَجَاسَةٍ، وَمُدَافِعًا لِأَحَدِ الْأَخْبَثَيْنِ أَوِ الرِّيْحِ، وَمَعَ نَجَاسَةٍ غَيْرِ مَانِعَةٍ إِلَّا إِذَا خَافَ فَوْتَ الْوَقْتِ أَوِ 

الْجَمَاعَةِ وَإِلَّا نُدِبَ قَطْعُهَا.

 56 - 60 - وَالصَّلَاةُ فِي ثِيَابِ الْبِذْلَةِ وَمَكْشُوفَ الرَّأْسِ إِلَّا لِلتَّذَلُّلِ وَالتَّضَرُّعِ وَبِحَضْرَةِ طَعَامٍ يَمِيلُ إِلَيْهِ وَمَا يُشْغِلُ الْبَالَ وَيُخِلُّ 

بِالْخُشُوعِ. 61 - وَعَدُّ الْآيِ. 62 - وَالتَّسْبِيحِ بِالْيَدِ. 63 - 65 - وَقِيَامُ الْإِمَامِ فِي الْمِحْرَابِ أَوْ عَلَى مَكَانٍ أَوِ الْأَرْضِ 

وَحْدَهُ، وَالْقِيَامُ خَلْفَ صَفٍّ فِيهِ فُرْجَةٌ. 66 - وَلُبْسُ ثَوْبٍ فِيهِ تَصَاوِيرُ.

 67 - 71 - وَأَنْ يَكُونَ فَوْقَ رَأْسِهِ أَوْ خَلْفَهُ أَوْ بَيْنَ يَدَيْهِ أَوْ بِحِذَائِهِ صُورَةٌ إِلَّا أَنْ تَكُونَ صَغِيرَةً أَوْ مَقْطُوعَةَ الرَّأْسِ أَوْ لِغَيْرِ ذِي

 رُوحٍ . 72 - 74 - وَأَنْ يَكُونَ بَيْنَ يَدَيْهِ تَنُّورٌ أَوْ كَانُونٌ فِيهِ جَمْرٌ أَوْ قَوْمٌ نِيَامٌ. 75 - وَمَسْحُ الْجَبْهَةِ مِنْ تُرَابٍ لَا يَضُرُّهُ فِي

خِلَالِ الصَّلَاةِ. 76 - وَتَعْيِينُ سُورَةٍ لَا يَقْرَأُ غَيْرَهَا إِلَّا لِيُسْرٍ عَلَيْهِ أَوْ تَبَرُّكًا بِقِرَاءَةِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم. 77 - وَتَرْكُ اتِّخَاذُ 

سُتْرَةٍ فِي مَحَلٍّ يَظُنُّ الْمُرُورَ فِيهِ بَيْنَ يَدَيِّ الْمُصَلِّي.

Намознинг макруҳлари

Намоз ўқиётган кишига қуйидаги етмиш етти амал макруҳдир (таҳримий ёки танзиҳий):

1. Қасддан вожиб ёки суннат амални тарк қилиш.

2. Намозда амали касир қилмаган ҳолда либосларни ўйнаш.

3. Баданини қашилаш, ўйнаш.

4. (Сажда ўрнидан) майда тошчаларни олиб ташлаш (фақат саждага тайёрлаш учун бир марта қилиш макруҳ эмас).

5. Бармоқларни қисирлатиш.

6. Қўл панжаларини бир-бирига киргизиш.

7. (Қиёмда) қўлни белга қўйиш.

8. Бўйнини буриб ёнга қараш (кўксини ҳам бурса, намоз бузилади).

9. Мақъадни ерга қўйиб, тиззаларини тик қилган (ит каби) ҳолатда ўтириш.

10. Эркакларнинг саждада тирсакларни ерга теккизиши.

11. Намозда енгни шимариб олиш.

12. Кўйлак кийишга имконияти бўла туриб, иштон (ёки шим) билан намоз ўқиш.

13. Ишорат билан алик олиш.

14. Ташаҳҳуд ўқиётганида узрсиз чордана қуриб ўтириш.

15. Эркак кишининг сочларини бир жойга тўплаб, боғлаб олиши.

16. Бош атрофини ўраб, тепасини очиқ қолдириш.

17-18. Саждага бораётганида кийимларни йиғиш ё тўғрилаш.

19. Кийимни елкага ташлаб унга ўраниб олиш.

20. Кийимни ўнг қўлтиғининг остидан ўтказиб икки учини чап елкаси устига ёки чап қўлтиғининг остидан ўтказиб, ўнг елкасига ташлаб олган ҳолда намозни бошлаш.

21. Қироатнинг бир қисмини қиёмда бўлмаган ҳолатда (яъни рукуда) қилиш.

22. Нафл намозларнинг биринчи ракатини иккинчи ракатидан узунроқ ўқиш.

23. Барча намозларнинг иккинчи ракатида қироатни биринчи ракатга нисбатан узун қилиш.

24. Фарз намознинг бир ракатида бир сурани икки марта ўқиш.

25. Кейинги ракатда аввалги ракатда ўқилган сура ёки оятдан олдинги сура ёки оятни ўқиш.

26. Икки ракатда ўқилган зам сураларнинг орасини фақатгина бир сура билан ажратиш (масалан, биринчи ракатда Наср сурасини ўқиб, иккинчи ракатда Ихлос сурасини ўқиш).

27. Хушбўй бирор нарсани қасддан ҳидлаш.

28-29. Кийим ёки елпиғич билан бир-икки марта елпиниш.

30-31. Саждада ва саждадан бошқа пайтларда қўл ва оёқ бармоқларини қибладан бошқа тарафга бурмоқ.

32. Рукуда икки қўлни тиззалар устига қўймаслик.

33. Намозда эснаш.

34. Кўзларни юмиш.

35. Кўзларни осмонга кўтариб қарамоқ.

36. Керишмоқ.

37. Оз ҳаракат қилиш (амали қолил).

38-39. Бит тутиш ва ўлдириш (озор бермаган пайтда).

40-41. Оғиз ва бурунни ўраб олмоқ,

42. Суннатга мувофиқ қироат қилишга тўсиқ бўладиган бирор нарсани оғизга солиб олиш.

43. Салла ўрамига сажда қилиш.

44. (Жонли нарсанинг) расми устига сажда қилиш.

45. Бурунда ҳеч қандай узр бўлмай туриб, фақат пешона билан сажда қилиш.

46. Йўл устида намоз ўқиш.

47. Ҳаммомда намоз ўқиш (ташқарига чиқиш имкон бўлмаганида кароҳат бекор бўлиб, намоз ўқиш жоиздир).

48. Ҳожатхонада намоз ўқиш.

49. Қабристонда намоз ўқиш.

50. Эгасининг розилигисиз (бошқа кишининг) ерида намоз ўқиш.

51. Нажосатга яқин жойда намоз ўқиш.

52. Таҳорат танг қилиб турган пайтда намоз ўқиш.

53. Ел чиқиши танг қилиб турган ҳолда намоз ўқиш.

54-55. Вақт чиқишидан ёки жамоатни қочиришдан қўрқмаган пайтда, кийими ва баданида намоз дуруст бўлишига тўсиқ бўлмайдиган даражада (афв қилинган) нажосат билан намоз ўқиш.

56-57. Жомакорда намоз ўқиш макруҳ танзиҳий. Ёлвориш ва Аллоҳ ҳузурида ўзини ҳақир тутишдан бошқа ниятда дангасалик ёки кибр туфайли бош кийимсиз намоз ўқиш.

58. Кўнгли тортиб турган таом дастурхонга тортилган пайтда намозни бошлаш.

59-60. Фикрни чалғитувчи ва хушуъга халал берувчи нарсалар қаршисида намоз ўқи!

61. Ўқиётган оятларини бармоқ билан санаш.

62. Руку ва саждада тасбеҳларни бармоқ билан санаш.

63. Имомнинг кўринмайдиган даражада чуқур меҳробда намоз ўқиши.

64-65. Имомнинг ёлғиз ўзи жамоатдан паст ёки юқори жойда туриши.

66. Олдинги сафда бўш жой туриб, орқа сафда намоз ўқиш.

67. Жонли нарсаларнинг расми туширилган кийимлари билан намоз ўқиш.

68-71. Намоз ўқиётган кишининг рўпарасида, бош ёки орқа томонида ёки икки ёнида жонли нарсаларнинг расми бўлиши. Аммо (юқорида санаб ўтилган ҳолларда) расм кичик ёки боши кесилган ёки жонсиз нарсаларнинг расми бўлса, макруҳ эмас.

72-74. Намозхоннинг рўпарасида ичида олови бор тандир бўлиши. Намозхоннинг рўпарасида ичида олови чўғ бўлган ўчоқ бўлиши (чунки бундай ҳолларда намоз ўқиётган шахс мажусийларга ўхшаб қолади). Намоз ўқиётган кишининг рўпарасида ухлаётган киши бўлиши.

Изоҳ: Намоз ўқиётган кишини уялтирадиган, уни безовта қиладиган ёки ухлаётганлар билан юзма-юз бўлиб қоладиган ҳолатларда намоз ўқиш макруҳдир. Агар бундай ҳолатларнинг юз бериш эҳтимоли бўлмаса, ухлаётганлар қаршисида намоз ўқишнинг зарари иўқ. Чунки ҳадисда Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Қибла билан намоз ўқиладиган жойлар орасида мен ухлаётганимда Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам, кечалари нафл намоз ўқирдилар ва витр намозига навбат келганида мени ҳам уйғотар эдилар, биргаликда витр намозини адо қилар эдик».

75. Намоз асносида ўзига зарарли бўлмаган тупроқни пешонасидан артиб ташлаш.

76. Доимо бир сурани белгилаб олиб, бошқаларини ўқимаслик. (Аммо ўзи энг яхши билган ёки Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ шу сурани ўқиганлар, дея табаррук тариқасида ўқиш макруҳ эмас).

77. Олдидан бирор кишининг ўтиш эҳтимоли бор жойда сутра қўймасдан намоз ўқиш.

«Нурул ийзоҳ» китоби асосида

Фозилжон Абдулқайюм тайёрлади

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳадис ва раъй мадрасалари ҳақидаги эски маълумотлардан ҳозирда кўп тарқалгани кишилар орасида бу борада нотўғри тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Уларда давоми...

3162 05:00 / 18.01.2017
Аввалги мақоламизда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи саҳобалардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни кўриб, у кишидан .Талаби илм ҳар бир мусулмонга фарздир,, давоми...

4363 13:30 / 19.03.2020
Меҳмон деб аслида, бошпана, егулик ва ичгулик билан таъминлашингиз учун уйингизга мусофир ҳолда вақтинча нозил бўлувчи кишига айтилади. Зиёфат, яъни давоми...

23270 05:00 / 17.02.2017
иккинчи мақола . , . , .Тоҳавий Жобир ва Абу Саъиддан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. Ичида ўлимтик давоми...

3475 13:05 / 24.09.2020