Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (43-дарс). Янги фиқҳ луғати китоблари

14:00 / 29.07.2019 6906 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ал-қомус ал-фиқҳий.

Бу китобнинг тўлиқ исми «Ал-қомус ал-фиқҳий луғатан ва истилоҳан»дир. Унинг муаллифи Саъдий Абу Жийбдир.

Муаллиф олдин феълни, кейин исмни баён қилган.

Феъл ва исмларни алифбо тартибига биноан жойлаштирган.

Ҳар бир сўзга Қуръондан ва ҳадисдан далил келтирган.

Аввал сўзнинг луғатдаги, кейин истилоҳдаги маъносини кўрсатган.

Агар уламолардан бири таърифни шариатга, истилоҳга, урфга ёки уламолар иттифоқига нисбат берган бўлса, уни ҳам айтиб ўтган.

Фиқҳий мазҳаблар Моликий, Ҳанафий, Шофеъий, Ҳанбалий, Зоҳирий, Жаъфарий, Зайдий ва Абозий тартибида олинган.

Агар бир таърифга бир неча мазҳаб иттифоқ қилган бўлса, иттифоқ қилган мазҳаблар ва таъриф ҳам келтирилган.

Айрим мавзуларга оид янги китоблар

Қадимда фақиҳлар зарурат юзасидан айрим мавзулар бўйича алоҳида китоблар ёзгани маълум ва машҳур. Намоз китоби, Рўза китоби, Ҳаж китоби кабилар. Ўша эски услубга амал қилиб, замондош фақиҳларимиздан баъзилари ўзлари аҳамиятли деб билган мавзулари бўйича алоҳида китоб битишга ҳаракат қилдилар. Албатта, Намоз китоби, Рўза китоби, Ҳаж китоби, Закот китоби каби таълим учун турли тилларда ва услубларда нашр қилинган асарларни илмий иш деб баҳолаш қийин, аммо баъзи жиддий илмий ишлар сирасига кирадиган китоблардан намуна келтиришга ҳаракат қиламиз.

1. Ибодот.

Бу мавзу бўйича ёзилган янги китобларга Асъад Маҳмуд Саъийд Соғурчининг «Ат-тайсир фил фиқҳил Ҳанафий» номли китобини мисол келтиришимиз мумкин. Муаллиф бу китобни «Танвийрул абсор» ва «Раддул Мухтор» китобларидан фойдаланиб ёзган. Унда фақат ибодатлар қисми – Намоз, Рўза, Закот ва Ҳаж китоблари бор. Масалалар батафсил ёритилган ва далиллар келтирилган. Китобнинг биринчи нашри «Дорул Калимит-Тоййиби» тарафидан ҳижрий 1423 – милодий 2002 санада Байрутда амалга оширилган.

2. «Фиқҳуз-закоти».

Машҳур олим шайх Юсуф Қаразовий «Фиқҳуз-закоти» китобининг муқаддимасини ҳижрий 1389 – милодий 1969 санада ёзган. Мазкур муқаддимада закот ибодати даврнинг энг муҳим масаласи бўлиб тургани, шу пайтгача бу борада жиддийроқ илмий иш қилинмагани, ҳатто Миср Вақф вазирлиги ушбу долзарб мавзуда илмий мусобақа ҳам эълон қилгани ва китоб мазкур ҳолатни эътиборга олиб битилгани ҳақида ёзилади.

«Фиқҳуз-закоти»да тафсир, ҳадис шарҳи, молиявий ва шаръий сиёсат китоблари, турли мазҳабларнинг фиқҳ китобларидаги сочилиб турган маълумотлар жамланган ва таҳлил қилиниб, замона талабига мос ечимлар чиқарилган. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, «Фиқҳуз-закоти» китоби бу мавзудаги энг яхши китоб ҳисобланади. Китобнинг бош мавзулари қуйидагилардан иборат:

– Закот ва садақанинг маъноси ҳақида;

– Закотнинг фарзлиги ва унинг Исломдаги ўрни;

– Закотнинг кимларга фарз бўлиши;

– Закот фарз бўладиган моллар ва уларнинг миқдори;

– Закот фарз бўладиган молларнинг умумий шартлари;

– Ҳайвонот бойликлари закоти;

– Тилла ва кумушнинг (пул бирликлари) закоти;

– Тилла ва кумуш тақинчоқлар, идишлар ва санъат асарлари закоти;

– Тижорий бойликлар закоти;

– Зироат бойликлари закоти;

– Асал ва ҳайвонот бойликлари закоти;

– Денгиз ва кон бойликлари закоти;

– Иморатлар, заводлар ва шунга ўхшашлар закоти;

– Касб ва ҳунар закоти;

– Улуш ва чеклар закоти;

– Закот оладиган тарафлар;

– Ҳақдор синфлар ҳақида мулоҳазалар;

– Закот олмайдиган синфлар;

– Закотни адо этиш йўли;

– Закотда ниятнинг ўрни;

– Закотда қийматни бериш;

– Закотни бошқа юртга нақл қилиш;

– Закотни эрта ёки кеч бериш;

– Закотни адо этиш бўйича турли масалалар;

– Закотнинг якка шахс ва жамиятга таъсири;

– Фитр закоти;

– Молда закотдан бошқа ҳам ҳақнинг борлиги;

– Закот ва солиқ.

«Фиқҳуз-закоти» барчага машҳур ва маъқул бўлган китоб ҳисобланади. Унинг биринчи нашри ҳижрий 1389 – милодий 1969 санада чиққан бўлса, ҳижрий 1406 – милодий 1986 санада олтинчи нашри «Муассасатур-рисола» томонидан амалга оширилган.

(Давоми бор)

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Амр ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этган вақтларида дирҳам ҳам, динор ҳам, қул ҳам, давоми...

3426 11:00 / 23.03.2020
Авл бўлмайдиган масалаларАсли икки бўлганда авл бўлмаслигига мисолларndash Аёл кишининг ортидан эри ва туғишган синглиси қолди.Бунда масаланинг асли икки бўлади. давоми...

2397 12:30 / 05.05.2020
Аллоҳ таоло.Албатта, шайтон .хамр, ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни давоми...

5783 05:00 / 03.03.2017
Уламоларимиз тиллакумуш буюмлар, идишлар ва тақинчоқлардан закот бериш масаласини чуқур ўрганиб чиқиб, қуйидаги қарорларга келганлар 1. Тилла ва кумушдан давоми...

1972 19:00 / 14.11.2024